Олий суд | Расмий канал
12.9K subscribers
28K photos
11.2K videos
18 files
23.9K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ БИЛАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари И. Муслимов мамлакатимизга ташриф буюрган Туркия Республикаси Адлия вазири ўринбосари Ҳ. Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама ўзаро ҳамкорлик алоқалари тез суратларда билан ривожланиб бораётганлиги алоҳида таъкидланиб, мамлакатларимиз ўртасида ижтимоий-иқтисодий, гуманитар, сиёсий ва туризм соҳаларида ҳамкорлик жадал ривожланаётганлиги эътироф этилди.

Қайд этилганидек, мамлакатларимиз ўртасида кўп асрлик дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик ришталарини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш долзарб масала бўлиб, улар сирасида суд ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш алоҳида ўрин тутади.

Мулоқотда меҳмонларга мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, бу борадаги қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, судлар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Шу ўринда томонлар ўзаро алоқалар, ҳамкорлик, мунтазам фикр алмашув ўрнатилиши суд ҳокимияти органлари барқарор ривожланишининг ва фаолият юритишининг ҳаракатга келтирувчи омиллар эканлигини чуқур англаган ҳолда конструктив ва ўзаро манфаатларга асосланган ҳамкорлик кенгайтирилишининг тарафдори эканликларини билдирдилар.

Самимий руҳда бўлиб ўтган учрашув доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Сайт I Telegram I Facebook
«Яна қарз бўлдимми?!»

— 2 нафар фарзандимга алимент тўлайман. 2021 йил иш юзасидан хизмат сафарига кетишимга тўғри келганда, 5 йиллик алимент суммасини ўша вақтдаги иш ҳақимдан келиб чиқиб тўлаб берганман. Ҳозирда чет элда ишлайман. Яқинда онам қўнғироқ қилиб, МИБдан алиментдан қарзим борлиги тўғрисида хат келганини айтди. Суриштирсам, собиқ қайнонам алиментни ҳозирги иш жойимга қаратишни сўраган экан. 5 йилликни олдиндан тўлаб берган бўлсам, қандай қилиб қарз бўлган бўлишим мумкин? Шунга аниқлик киритишда ёрдам берсангиз.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Самаркандский саммит: сотрудничество во имя развития и единства

Саммит Шанхайской организации сотрудничества, состоявшийся в Самарканде 15-16 сентября, завершил свою работу с высокими результатами, основанными на взаимном уважении и доверии, сотрудничестве и консенсусе. Лидеры государств-членов ШОС особо отметили эффективность деятельности международной организации под председательством Узбекистана. Безусловно, это результат доверия к нашей стране и взаимных надежных и эффективных многосторонних отношений с участвующими и многими другими странами.

👉 Подробнее

Сайт I Telegram I Facebook
«Уйни отам олиб берган бўлса ҳам, бўлинадими?»

— Турмушимнинг ўн бешинчи йилида эримни бошқа оиласи борлигини билиб қолдим. «Яшамайман, ажрашаман», десам, у «мен рози бўлмайман», деяпти. Уй мени номимда, отам олиб берган. Дугоналаримдан бири «отанг олиб берган бўлса ҳам, тенг бўлинади», деди. Шу тўғрими? Мен ва тўрт боламнинг фойдасига эримни улушдан маҳрум қилса бўладими?

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судида отанинг фарзандини ўз қарамоғи ва тарбиясига олиш ҳақидаги даъво аризаси мазмунан кўриб чиқилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик), 185-3 (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган ашёларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши) ва 194 (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Студия 24 | Тошкент туманлараро иқтисодий суди раиси Нуриддин Муродов билан суҳбат

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг сайёр мажлисида бир гуруҳ шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт I Telegram I Facebook
Jinoyat ishlari bo'yicha Taxiatosh tuman sudining sud majlisi zalida, ochiq sud majlisi bo'lib o'tdi

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Судда шахсан иштирок этиб суд ҳақида ноўрин фикрда эканлигимни англадим"

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судида даъвогар туман прокурорининг фуқаро З. Бабажановага собиқ турмуш ўртоғидан қўшимча моддий ёрдам ундириш ҳақидаги даъво аризаси кўриб чиқилди.

Суд даъво аризасини қаноатлантириб, З. Бабажанова фойдасига ногирон фарзандига сарфланган ҳаражатлар учун 5 463 750 сўм ундириш ҳамда жавобгар А. Курязовдан фарзанди ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар ҳар ойда 300 000 сўм миқдорда таъминот (алимент) ундириш бўйича қарор чиқарди.

"Мен тўғриси кутмагандим. Судларга унча ишонмасдим, мурожаат қилиш тартибини ҳам билмасдим. Лекин, ўзим судда қатнашиб судларда адолатли қарор чиқарилишини, судьялар инсон тақдирини асосий ўринга қўйишининг гувоҳи бўлдим. Ногирон фарзандим учун қўшимча моддий ёрдам пулини ундириб беришди", - дейди З. Бабажанова.


Сайт I Telegram I Facebook
Навбатдаги сайёр қабул Қува туманида бўлиб ўтди

Қабулда Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси Ж.Хужамбердиев ва туман судининг судьяси И.Норматовлар иштирок этиб, 15 нафар фуқаронинг мурожатлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Гиёҳвандлик - аср вабоси! Ундан ёшларимизни асрайлик

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Қўштепа туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг мурожаати ўрганилди

Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров томонидан Қўштепа тумани “Сармозор” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ 758-сонли Қонуни билан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс”га "Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик қуйидагича белгиланди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг сайёр мажлисидан лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook