Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Кыргызской Республики Садыром Жапаровым.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Audio
Радиоканал "Узбекистан 24" / Интервью председателя Бектемирского районного суда по уголовным делам города Ташкента Эльзы Шамсутдиновой

Сайт I Telegram I Facebook
Судьяларнинг Янгиобод туманида сайёр учрашуви

Жорий йилнинг 31август куни Жиззах вилоят судининг судьяси И.Умаров ҳамда Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Бегматовлар иштирокида Янгиобод тумани, “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини биносида тумандаги мутасадди ташкилот ва корхоналар вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари билан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлда қабул қилинган “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти юзасидан сайёр учрашуви ўтказилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахсларга ҳукм ўқилди

Сўнгги йиларда ёшлар орасида истеъмоли тобора оммалашиб бораётган кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш борасида ДХХ идоралари томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
МЕҲНАТ ФАХРИЙЛАРИ ДОИМО ЭЪЗОЗДА

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди, фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди ва Термиз туманлараро иқтисодий суди жамоаси томонидан узоқ йиллар суд-ҳуқуқ тизимида фаолият юритиб, айни пайтда қарилик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!

Кўп минг йиллик давлатчилик тарихига эга мамлакатмизнинг мустақиллик байрами шодиёналарини “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деб номланган бош ғоя асосида ўтказилиши инсон қадрини улуғлашга қаратилган муҳим мезонлардан бири бўлиб хизмат қилади. Бунинг замирида эътибор марказида бўлган фаол нуроний инсонларни мамлакат ривожи учун қайғурадиган қатламга айлантириш борасида зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Марказида юртимиз равнақи ва халқимиз фаравонлиги йўлида хизмат қилиб, фуқароларнинг суд органларидан розилигига эришишда адолатли суд тизимига бўлган ишончни янада мустаҳкамлаш учун қонун амрига таяниб виждонини пок сақлаган бир гуруҳ фахрий-судьялар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Конституциявий суд, Олий суд ва Ҳарбий суди фахрийлари иштирок этишди.

Суд тизими фахрийлари Маркази раиси У. Мингбоев фахрий-судьялар ҳамда байрам тадбирида иштирок этган Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси раисининг ўринбосари Ш. Усмонов, Олий суд раиси ўринбосари И. Муслимов, «Адолат» социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси ўринбосари А. Раҳмонов, Адлия вазирлиги фахрийлар кенгаши раиси Э. Шерматовни байрам билан қизғин муборакбод этиб, уларга буюк истиқлолимизни халқимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанга бўлган муҳаббат ва саддоқат туйғуларини камол топтиришда олиб бораётган хизматларида муваффақият тилади.

Тадбирда иштирок этган меҳмонлар суд фахрийларини байрам билан табриклаб, одил судловни амалга ошириш учун хизмат қилаётган судьялар ва соҳа ходимларини мустаҳкам ирода билан адолатни ҳамма вақт ҳам қарор топиши учун хизмат қилишга чорлади.

Сайт I Telegram I Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Реcпубликасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида "ги Фармони

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар етакчилари, нуфузли сиёсатчилар, таниқли жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар раҳбарларидан қутлов ва телеграммалар келмоқда.

В связи с 31-й годовщиной независимости нашей страны на имя Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева поступают поздравительные послания и телеграммы от лидеров зарубежных стран, авторитетных политиков, видных общественных и религиозных деятелей, руководителей ведущих международных организаций и региональных структур.

#Mirziyoyev #Mustaqillik #qutlovlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида халқимизга табрик билан мурожаат қилмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни Президент матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғи, YouTube видеохостингидаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзламоқда

Давлатимиз раҳбар сўзининг аввалида бутун халқимизни улуғ айём – Мустақиллик куни билан табриклади.

"Орадан йиллар, асрлар ўтади. Лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси жадал амалга ошираётганини таъкидлади.

"Янги Ўзбекистон:

– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ушбу юксак марраларга эришиш учун 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Биринчи - таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Иккинчи - ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Учинчи - бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

Тўртинчи - соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.

Бешинчи - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
"Албатта, бундай кенг кўламли вазифаларни амалга оширишда олдимизда турли қийинчилик ва муаммолар пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин ўз тарихида қанча-қанча синов ва машаққатларни бошидан кечирган мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга қодир. Мен бунга қатъий ишонаман.

Асосий муаллифи ва ижодкори халқимиз бўлган – янгиланаётган Конституциямиз бу йўлда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Асосий қонунимизни шошилмасдан, чуқур ўйлаб, халқимиз билан маслаҳат қилиб, фақат умумхалқ референдуми асосида қабул қиламиз.

Ишончим комил, Янги Конституциямиз чинакам халқ Қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter