Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Бугун Тошкентда Олий суд томонидан Осиё тараққиёт банкининг “Осиё-Тинч океани минтақасида барқарор иқтисодий ривожланиш мақсадида суд салоҳиятини қўллаб-қувватлаш” минтақавий лойиҳаси доирасида иқтисодий ишлар бўйича судьялар учун халқаро тижорат арбитражини қўллаб-қувватлашга доир халқаро суд амалиёти бўйича тренинг ташкил этилди.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, хусусий мулк муҳофазаси ва кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, инвестиция муҳити ва ишбилармонлик ҳолатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар изчил равишда амалга оширилмоқда.

Хорижий инвестицияларни, шу жумладан, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишдан манфаатдор давлатлар фаолиятининг устувор йўналиши қулай ҳуқуқий муҳитни яратиш, қонунларни ва уларни қўллаш амалиётини такомиллаштиришдан иборат.

Шу муносабат билан ЮНСИТРАЛ Халқаро савдо арбитражи тўғрисидаги Намунавий қонун асосида 2021 йилнинг 16 февралида Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонун билан иқтисодий судлар ваколатига 9 тоифадаги аризаларни кўриб чиқиш киритилган.

Шу муносабат билан Олий суд томонидан тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Олий Мажлис қонунчилик палатасига киритилган эди. Қонун 16 майда қабул қилинди.

Халқаро тижорат арбитражи билан боғлиқ, ушбу тоифадаги ишларни кўришга оид судьяларнинг билим ва малакасини ошириш мазкур тренингнинг мақсади ҳисобланади.

Тренингда экспертлар ҳамда маърузачилар томонидан халқаро тижорат арбитражининг ўзига хос хусусиятлари, халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги қонунчилик, арбитраж билан боғлиқ ишларни кўриш бўйича суд амалиёти, халқаро тажриба хусусида тингловчиларга маълумотлар берилди.

Тренинг қизғин мунозара, савол-жавоб ва таклиф-мулоҳазалар асосида ўтди.

Сайт I Telegram I Facebook
Фарғонада “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди раиси Улуғбек Орипов Фарғона шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг хотин-қизлари учун сайёр қабул ўтказилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КУН МАВЗУСИ / Жиззах вилояти судлари томонидан 2022 йилнинг биринчи ярми давомида одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Жиззах вилоят маъмурий суди раиси А. Мамараҳимов, Жиззах вилоят суди раиси ўринбосарлари А. Шукуров, Р. Орзиқулов ва Ж. Қаҳҳоров иштирокидаги брифинг

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоят маъмурий суди раиси Ж. Султанова иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан брифинг ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фориш тумани иқтисодий судининг сайёр мажлиси

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоят судлари томонидан 2022 йилнинг биринчи ярмида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти бўйича матбуот анжумани ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди ташаббуси билан одам савдосига қарши курашиш масалаларига оид давра суҳбати такшил этилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ / Сурхондарё вилояти судлари судьялари билан суҳбат

Сайт I Telegram I Facebook
Риштонда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди раиси Ш.Ахунбаев ҳамда жиноят ишлари бўйича Риштон туман суди раиси У.Меҳмоналиевлар Риштон туманидаги 4 сектор худудининг 16 та маҳаллаларнинг хотин-қизлари учун сайёр қабул ўтказилди.

Батафсил 👈


Сайт I Telegram I Facebook
Бешариқ туманида навбатдаги сайёр қабул

Бешариқ тумани Ариқбоши, Бешкапа ва Эшон маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилган сайёр қабулда, "Аёллар дафтари" ги киритилган 20 га яқин хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Ayollar muammolari o‘rganilmoqda

Toshkent viloyati fuqarolik ishlari bo‘yicha Zangiota tumanlararo sudi sudyalari tomonidan xotin qizlar huquqlarini himoya qilish, ularning huquqiy bilimlarini oshirish maqsadida joylarda sayyor uchrashuvlar, davra suhbatlari tashkil etilmoqda. Yaqinda ana shunday uchrashuvlarning biri tumandagi «Eski qal’a» MFY binosida Oila va xotin qizlar bilan ishlash bo‘yicha Zangiota tumani hokimi o‘rinbosari hamda fuqarolik ishlari bo‘yicha Zangiota tumanlararo sudi sudyasi va tuman ayollar tadbirkorligini rivojlantirish bo‘yicha mas’ul vakillari hamkorligida tashkil etildi.

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Sayyor sudning afzalligi: bir oila ajralishining oldi olindi

Sayyor sud majlislarida sudlarimiz faoliyatining ochiqligi, shaffofligini namoyon qilish bilan birgalikda, fuqarolik ishlarini ko‘rish jarayonlarida jamoatchilik ishtirokini taʼminlash, xalqqa qonunlarimiz mazmun-mohiyati haqida yetarlicha tushuntirishlar berish hamda qonun ustuvorligini taʼminlashning samarali va amaliy shakli hisoblanadi.

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди томонидан талончилик ва фирибгарлик жиноятларини содир этган 2 нафар шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчиларга қонуний жазо тайинланди


Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан Сирдарё туманида тадбиркорлар куни ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг сайёр мажлисида бир гуруҳ шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди


Сайт I Telegram I Facebook
Показания против себя и своих близких

Проектом Конституционного закона «О внесении изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан» предлагается внести норму, предусматривающую, что лицо не обязано свидетельствовать против себя и своих близких родственников.

👉 Подробнее

Подписаться на канал👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Асосий мавзу - экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш. Шу билан бирга ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание. Основная тема - увеличение производства продовольственной продукции и повышение доходов населения за счет эффективного использования посевных и приусадебных земель. Также будут рассмотрены вопросы финансирования заготовки и закупки зерна, жилищного обеспечения населения.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Кўриб турибсиз – дунёда озиқ-овқат танқислиги муаммоси кучайиб бормоқда. Айниқса, маҳсулот етиштирувчи асосий давлатларнинг экспортга чекловлар қўйиши ва транспорт-логистикадаги узилишлар муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилда дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи камида 20 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

Бизда аҳоли даромадининг 40-50 фоизи озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланади.

Шу боис, юқоридаги хавф-хатарларнинг аҳолимизга таъсирини юмшатиш бўйича ҳар бир маҳалла, туман, вилоят даражасида аниқ ҳисоб-китоб ва чора-тадбирлар қилиш керак. Бунинг учун барча имкониятларни яратиб берганмиз”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Йил бошида пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобидан аҳолига 80 минг гектар майдонни бўлиб бериш бошланди.

Аҳоли хонадонларига хизмат кўрсатиш бўйича 3 мингдан зиёд “Томорқа хизмати” инфратузилмаси яратилди.

Томорқада маҳсулот етиштириш учун жорий йилнинг ўзида 400 миллиард сўм имтиёзли маблағлар ажратилди.

Жорий йил 6 ойида 821 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 102 минг тонна кўп мева-сабзавот экспорт қилинди.

Ҳозирга қадар ажратилган 64 минг гектарда жами 785 минг аҳоли бандлиги таъминланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланиб яхши тажриба ва тизим яратган туман ва маҳаллалар жуда кўп.

Хўжаобод, Мўйноқ, Ҳазорасп, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Нурота ва Сариосиё каби ўнлаб туманларда ҳам яратилган иш ўринлари кўрсаткичи қониқарли.

Президент Ҳазорасп тумани аҳолисига бу ислоҳот қандай имкониятлар яратгани ҳақида “Шовот” маҳалласи раиси Сора Ражабованинг фикрларини сўради. Унинг фикрларини эшитиб, барча маҳалла раисларига мурожаат қилди.

"Ҳар бир маҳалладаги хонадон ва кўча бўйларидаги ер майдонларига тажрибали деҳқонларни жалб қилиб, маҳаллангизда озиқ-овқат таъминоти бўйича ўз тажрибангизни яратсангиз, биласизларми қандай катта ўзгариш бўлади!”, деди Президент.

Йил якуни бўйича республикадаги 200 нафар намунали тажриба яратган маҳалла раисларини рағбатлантиришга топшириқ берилди.

Шу билан бирга, республика бўйича 16 минг гектар майдон эгасини топмаган. Чунки бу ерлар аҳоли яшайдиган жойдан узоқ, суви оғир, мелиоратив ҳолати ёмон, лалми ва яйлов майдонлардан танлангани учун уларга деҳқонларда қизиқиш йўқ.

Бундан ташқари, 4 минг 300 гектар майдон эгаларига кадастр берилмаган, яъни уларда ҳали эгалик ҳуқуқи йўқ.

Мутасаддиларга ва вилоят ҳокимларига танловда эгаси аниқланмаган ерларни аҳоли учун қулай майдонларга алмаштириш, ер эгаларига кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter