Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Жараён

Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг ходимлари томонидан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ижарага ер олган фуқаролар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Бугун мана шундай учрашув Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб ўтди. Учрашув давомида ижарага ер олган фуқароларга ер қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик мавжудлиги ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, иштирокчиларга ер қонунчилигига оид тайёрланган буклетлар тарқатилди.

Батафсил 👈


Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Бандихон туман суди фаолияти ҳақида репортаж

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда "Уч авлод учрашуви" ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook
Мерос ҳуқуқи – у қонун билан кафолатланади

Охирги йилларда мерос билан боғлиқ низолар кўпайиши кузатилмоқда. Мерос билан боғлиқ низоларнинг асосий ёмон тарафи бу яқин қариндошларнинг мол-мулкларни талашишидир.

Батафсил👈

Сайт I Telegram I Facebook
Халық ҳәм мәмлекетлик хызметлери ортасында коррупцияға қарсы гүресиў, бундай жынаят ҳәм ҳуқықбузарлықлар ушын жуўапкершиликти белгилейтуғын норматив-ҳуқуқый тийкарлар менен таныстырыў бойынша семинар өткерилди

Семинарда, коррупция – жәмийеттиң экономикалық раўажланыўын изден шығарып, әдалатсызлық нәтийжесинде пуқаралар ортасында теңсизликти жүзеге келтириўши, айырым әмелдар шахслардың басқа жоллар арқалы қаржы арттырып, жәмийет раўажланыўының пәсеңлеўине себеп болатуғын, қысқаша айтқанда, барлық мәмлекетлер алдында турған глобал машқала болып есапланады. Бул машқалаға қарсы неше мың жыллардан берли қарсы гүрес алып барылсада, шек қойыўдың имканы болмай атыр.

Толық оқыў ушын👈

Сайт I Telegram I Facebook
Навоийда дўстлар маишати жиноят билан якунланди

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида дўстига тан жарохат етказган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарақалпақстан Республикасы ҳәкимшилик суды ҳәм Нөкис районлар аралық ҳәкимшилик суды тәрепинен 2022-жылдың өткен 3 айы даўамында көрилген ислер ҳаққында мағлыўмат

Сайт I Telegram I Facebook
“KAGAN AGRO CATTLE” МЧЖга оид маъмурий иш юзасидан

Батафсил👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида ўтказилган суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабуллар

Сайт I Telegram I Facebook
Жиззахда фирибгар аёлнинг навбатдаги найранглари фош бўлдии

Жиззахлик, 60 ёшга яқинлашиб қолган Мухайё Абдукаримовага (исм-фамилияси ўзгартирилган) озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан боғлиқ жазо тайинланган. Бироқ судланганлиги айнан жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман суди томонидан олиб ташланган бўлишига қарамасдан, у суд томонидан берилган имкониятлардан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан, тузалиш йўлига ўтмасдан, у яна ўзганинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида фуқаро Н.Қосимовага талафот кўрган фуқароларга бериладиган уйлардан бирини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали олиб беришини айтиб, жами 13.000.000 сўм миқдорда пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг шахсий эхтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Жумысқа тиклеў, мәжбүрий бос жүрген күнлери ушын ис ҳақы ҳәм руўҳый зыян ѳндириў ҳаққында

Судлар тәрепинен жумысқа тиклеў менен байланыслы ислерди көриўде Өзбекстан Республикасы Мийнет кодекси, Пуқаралық процессуаллық кодекси, сондай-ақ “Судлар тәрепинен мийнет шәртнамасын (контрактын) бийкар етиўди тәртипке салыўшы нызамлардыӊ қолланылыўы ҳаққында“ғы Өзбекстан Республикасы Жоқарғы суды Пленумы қарары талапларына тийкарланады.

Толық оқыў ушын 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Фуқаролар ва уларнинг манфаатлари судьяларнинг эътиборида

Шўрчи туманидаги “Қишлоққурилишбанк” АТБ Шўрчи филиали биносида Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Рахимов томонидан “Коррупцияга қарши курашиш” ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида аграр соҳада таълимни янада ривожлантириш масалалари ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларнинг бориши юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по вопросам дальнейшего развития образования в аграрной сфере и ходе реализации сельскохозяйственных проектов.

Facebook|Instagram|Twitter
ФУТБОЛ БЎЙИЧА “ОЛИЙ СУД РАИСИ КУБОГИ” МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ

Бугун юртимизда миллионлар ўйини бўлган футболга бўлган эътибор ҳар қачонгидан ортиб бормоқда. Буни жойларда корхона ва ташкилотлар ўртасида ташкил этилаётган мусобақалар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Аҳолининг жисмоний чиниқиши, соғлом турмуш тарзига йўналтиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоий фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2021 йил 16 июндаги “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори муҳим аҳамият касб этмоқда.

Олий суд раисининг 2022 йил 25 апрелдаги буйруғи қабул қилиниб, унда Олий суд тизимида соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида 5-8 май кунлари футбол бўйича “Олий суд раиси кубоги" мусобақаси ўтказилиши белгиланди.

Ушбу мусобақа республика судлари тизими миқёсида илк маротаба ўтказилаётгани билан аҳамиятлидир.

Мусобақада Олий суд, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларидан ҳудуд бўйича биттадан бирлашган терма жамоалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди терма жамоаси иштирок этади.

Куни кеча Олий судда мусобақа олдидан қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унинг шаффоф ўтиши учун Ўзбекистон Футбол ассоцацияси мутахассислари таклиф этилди. Қуръа ташлаш натижаларига кўра, жамоалар тўртта гуруҳда 16 та жамоа таркибида ўзаро тўп суради. Ғолиб жамоалар ярим финал ва финал мусобақаларида майдонга тушади. Биринчи тур, чорак тур, ярим финал мусобақалари 5-7 май кунлари “Бунёдкор” стадиони майдонларида, финал ўйини эса 8 май куни “Чиғатой” стадионида бўлиб ўтади.

Финалда ғолиб бўлган жамоага Олий суд раиси кубоги, медаллар, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилади.

Сайт I Telegram I Facebook
Президент ҳузурида қишлоқ хўжалигида халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларнинг бориши ҳамда таълим сифатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Сўнгги беш йилда соҳага 2,5 миллиард доллар хорижий ресурслар жалб қилинди. Шундан, 1,7 миллиард доллар ўзлаштирилиб, 4 мингга яқин лойиҳа амалга оширилди.

Бунинг ҳисобига 2,5 минг гектар замонавий иссиқхоналар, 11 минг гектар интенсив боғлар, 6 та кўчатчилик хўжалиги ва 350 минг тоннали музлаткичли омборхоналар ташкил этилди.

Бугунги кунда, соҳада 810 миллион доллар ўзлаштириладиган маблағ мавжуд.

Давлатимиз раҳбари ушбу маблағлар ҳисобига қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди.
Йиғилишда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига йил якунига қадар 400 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш топширилди.

Бугунги кунда 580 та янги лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, кредитлар қисқа муддатга берилиши боис уларни амалга ошириш кечикмоқда. Шу муносабат билан:

- вазирликка лойиҳаларни ишга тушириб, лизинг асосида сотиш ваколати берилади.

- Боғдорчилик агентлигига 1 майга қадар 20 миллион доллар, натижага қараб, йил якунига қадар яна 45 миллион доллар ажратилади;

- бунинг ҳисобига жорий йилда 6 та вилоятда 1,8 минг гектарда интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, тадбиркорларга камида 7 йил муддатга лизингга берилади.

- 1 майдан боғ ва токзорлар барпо этиш учун кредитлар тадбиркорларга камида 10 йил муддатга ажратилади;

- йил якунига қадар хусусий сектор билан бирга жами 115 минг тоннали 17 та кичик агрологистика марказини ишга туширилади. Улар “тайёр ҳолда” 5 йиллик имтиёзли давр билан камида 10 йилга лизинг асосида сотилади.
Йиғилишда 2022 йилда Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида агрохизматлар марказлари ташкил этилиб, 100 дан ортиқ хизматлар йўлга қўйилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди. Шунингдек:

- қишлоқ хўжалигида маблағларни бошқариш ва мониторинг қилиш ахборот тизимини ишга тушириш;

- ерлар ва экинлар ҳисоби ҳамда мониторингини юритишни рақамлаштириш;

- 1 августга қадар 7 турдаги, 2023 йилда барча турдаги субсидия тўлашни электрон тизимга ўтказиш;

- сув баланси ва сарфи ҳисобини юритиш ҳамда ерларни тўғри суғориш ишларини масофавий мониторинг қилиш ахборот тизимини 1 декабргача Фарғона ва Самарқандда, 2023 йилда барча ҳудудларда жорий қилишга топшириқ берилди.

Президент янги Халқаро қишлоқ хўжалиги университети 2022-2023 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлаши зарурлигини қайд этди.

Биринчи ўқув йилида университетда 7 та мутахассислик бўйича 200 нафар талаба ўқитилади.