This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
YouTube да эълон қилинган фуқаро М. Давронованинг видеомурожаати юзасидан
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 2021 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарлар З. Сурхиева (Файзуллаева), Ф. Файзуллаев, Н. Ражабова, Ф. Файзуллаев, Ж. Ҳамроқулова ва Ф. Ҳамроевнинг жавобгарлар М. Давронова ва Ғ. Файзуллаевга нисбатан уйга киритиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилган.
Унга кўра, барча даъвогарлар Олот тумани, “Халифа” МФЙ, Б. Қурбонов кўчаси, 101-уй-жойга киритилган.
Жавобгарлар М. Давронова ва Ғ. Файзуллаевдан даъвогар З. Сурхиева (Файзуллаева) фойдасига дастлаб давлат божи учун тўланган 540 000 сўм, почта харажати учун тўланган 18 900 сўм (жами 558 900 сўм) ундирилиши белгиланган.
Суднинг 2021 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан фуқаро М. Давронова томонидан келтирилган апелляция шикояти фуқаролик иши билан бирга кўриш учун Бухоро вилоят суднинг апелляция судлов ҳайъатига юборилган.
Қуйи суд қарорининг қонуний, асосли ва адолатлигига иш шикоят асосида вилоят суди томонидан суд муҳокамасида кўрилганидан сўнг баҳо берилиши маълум қилинади.
Сайт I Telegram I Facebook

YouTube да эълон қилинган Ҳ. Иброҳимовнинг жиноят ишига оид видеомурожаат юзасидан
Иш ҳужжатларига кўра судланувчи Ҳ. Иброҳимов Фарғона шаҳрида жойлашган “Атлас” миллий таомлар ошхонасининг ертўласида жойлашган нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида ёлланма ишчи бўлиб ишлаб келган. 2021 йил 20 август куни соат 5.00 ларда ушбу цехнинг юқори қаватида ҳамкасби, жабрланувчи Л. Отабоев билан ўзаро гап талашиб қолган. Л. Отабоев унга нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатиб, уни урмоқчи бўлганида Ҳ. Иброҳимов Л. Отабоевнинг белидан ушлаб олган. Бунинг оқибатида Л. Отабоев мувозанатини йўқотиб, бино зинапоясига орқа бош қисми билан йиқилган ва натижада ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати олган. У 2021 йил 23 август ушбу тан жароҳати туфайли ҳаётдан кўз юмган.
Судланувчи Ҳ. Иброҳимов ҳам жабрланувчи Л. Отабоев билан бирга зинапоядан йиқилган ва унинг ўзи ҳам оғир тан жароҳати олган. Бу судланувчининг қилмиши билан жабрланувчининг ўлими келиб чиққан оқибат ўртасида сабабий боғланиш мавжуд эмаслигини англатади. Аниқроқ айтганда, Ҳ. Иброҳимов ушбу жиноятни эҳтиётсизлик оқибатида содир этган ва айбдорнинг жабрланувчи баданига оғир шикаст етказишга нисбатан ҳам, уни ўлдириб қўйишга нисбатан ҳам қасди бўлмаганлигини кўрсатади.
Суд ушбу ҳолатларни инобатга олиб, судланувчининг қилмишини Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” бандидан ушбу кодекснинг 102-моддаси 1-қисмига қайта малакалаш лозим, деган тўхтамга келган.
Жиноят иши бўйича суд муҳокамасида жабрланувчининг қонуний вакили ва ҳимоячисининг шахсан иштироки таъминланиб, тарафларнинг музокаралари эшитилган.
2022 йил 4 февраль куни суд ҳукмини эълон қилиш мақсадида жарбланувчининг ҳимоячисига телефон орқали хабар берилган (жабрланувчилар телефон ишлатмаслиги боис улар билан боғланиш имкони бўлмаган) бўлса-да, жабрланувчининг қонуний вакили ва ҳимоячи номаълум сабабларга кўра суд мажлисига келмаган.
Жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг 2022 йил 4 февралдаги ҳукми билан Ҳ. Иброҳимовга Жиноят кодексининг 102-моддаси 1-қисми билан ушбу кодекснинг 84-1-моддасига асосан 2 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган. Бинобарин, мазкур кодекснинг 62-моддасига асосан 2021 йил 7 сентябрь кунидан 2022 йил 4 февраль кунига қадар қамоқда сақланган 4 ой 27 кунининг ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштирилиб, тайинланган озодликни чеклаш жазосидан 4 ой 27 куни ўталган деб ҳисобланган. Ушбу муддат чегирилган ҳолда Ҳ. Иброҳимовга нисбатан 1 йил 7 ой 3 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Айни чоғда суднинг мазкур ҳукми устидан жарбланувчининг қонуний вакили Ш. Отабоев томонидан апелляция шикояти келтирилганлиги ва белгиланган тартибда юқори турувчи суднинг апелляция инстанциясида кўриш учун расмийлаштирилаётганлиги маълум қилинади.

ЭЪЛОН!
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда уларга ҳар жиҳатдан қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Ишонч телефони” (71) 207-97-37 рақамига ўзгартирилди.
“Ишонч телефони” орқали мурожаатлар ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 18:00 га қадар қабул қилинади (тушлик вақти (13:00 - 14:00) бундан мустасно).
Мулоқотлар ёзиб олиниши баробарида “Ишонч телефони”га келиб тушган ҳар бир мурожаатнинг конфиденциаллиги кафолатланиши маълум қилинади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маъмурий судда иш қўзғатиш тартиби
Маъмурий ишларни кўриб чиқишнинг процессуал тартибини белгилаш, давлат органлари фаолиятида қонунийликни мустаҳкамлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишнинг замонавий тартиб-таомилларини жорий этишга қаратилган “Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида”ги Кодекси 2018 йил 25 январдан амалиётга татбиқ этила бошлади.
Батафсил 👈

Никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти ва ажримларнинг олдини олиш
Ҳар бир инсоннинг ҳаёти туғилганидан умрининг охиригача оила даврасида кечади. Оила эса, албатта, никоҳ тузилганидан сўнг вужудга келади. Кўплаб ҳолатларда фуқаролардан оилавий можаролар, алимент масаласи, шунингдек, ажралиш ҳолатларидаги мулкий низолар хусусида хат ва аризалар келиб тушади.
Батафсил 👈
Сайт I Telegram I Facebook
Ҳар бир инсоннинг ҳаёти туғилганидан умрининг охиригача оила даврасида кечади. Оила эса, албатта, никоҳ тузилганидан сўнг вужудга келади. Кўплаб ҳолатларда фуқаролардан оилавий можаролар, алимент масаласи, шунингдек, ажралиш ҳолатларидаги мулкий низолар хусусида хат ва аризалар келиб тушади.
Батафсил 👈
Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 227 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган муқаддам судланган шахсга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди
Сайт I Telegram I Facebook
Сайт I Telegram I Facebook
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг қатор долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари олий даражадаги мулоқотлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини кўриб чиқдилар.
Халқаро ва минтақавий кун тартиби, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.
—
Состоялся телефонный разговор Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с Президентом России Владимиром Путиным.
Обсужден ряд актуальных вопросов двустороннего сотрудничества.
Главы государств рассмотрели ход практической реализации договоренностей, достигнутых по итогам контактов на высшем уровне.
Состоялся также обмен мнениями по международной и региональной повестке, в том числе складывающейся ситуации вокруг Украины.
#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Андижонда оммавий қабул: аҳоли мурожаатларини ўрганиш жараёни давом этмоқда
Аввал хабар берганимиздек, суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Республика ишчи гуруҳининг Андижон вилояти бўйлаб оммавий қабуллари давом этмоқда.
Жумладан, ишчи гуруҳи аъзолари бугун Хўжаобод тумани ҳамда Андижон шаҳрида бўлиб, фуқароларнинг ариза, таклиф ва шикоятларини ўрганиб чиқдилар.
Қабуллар давомида бузилган ҳуқуқларини тиклаш, суд қароридан норозилик, белгиланган жазоларни енгиллаштириш, қарздорликни ундириш, уй-жой, мерос масалаларига дахлдор мурожаатлар қайд этилди. Уларнинг барчаси тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, айрим даъво аризалар айни жойнинг ўзида иш юритувига қабул қилинди.
Аҳолининг суд идоралари билан боғлиқ муаммолари ҳал этилишига кўмаклашиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, жамиятда қонун устуворлиги ва адолат принципларини қарор топтириш, одамларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини оширишга қаратилган мулоқотларда судьялар Олий суд томонидан йўлга қўйилган интерактив хизматлар, жумладан, одамларнинг вақтини тежаш мақсадида жорий этилган имкониятлар хусусида ҳам маълумотлар тақдим этмоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, оммавий қабулларда Олий суд раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ҳ. Тўрахўжаев ҳамда судьяси Ш. Тожиев иштирок этмоқда.

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, Туркиянинг дўст халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Мулоқотда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди. Халқаро сиёсат ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.
—
Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Турции.
В начале беседы глава нашего государства тепло поздравил лидера Турции с днем рождения, искренне пожелав ему доброго здоровья, благополучия и больших успехов, а также мира и процветания дружественному турецкому народу.
Рассмотрены актуальные вопросы двусторонней повестки дня. Состоялся также обмен мнениями по вопросам международной политики и взаимодействия в рамках региональных структур.
#Mirziyoyev #muloqot #Turkiya #hamkorlik

Жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман суди раиси С. Исақулов “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.
Ўтказилган сайёр учрашувда жамоатчилик вакилларига судлар томонидан олиб борилаётган ҳалқ билан мулоқотлар ва одил судловни амалга ошириш жараёнлари ҳамда суд фаолиятига доир бошқа масалалар юзасидан ахборот берилди.
Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда коррупцион ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаш, уларга қатъий чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган фуқароларга ўзларини қийнаётган ва қизиқтирган масалалар бўйича берган саволларига батафсил тушунтиришлар берилди.