Олий суд | Расмий канал
12.8K subscribers
27.9K photos
10.9K videos
18 files
23.5K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Оиладаги зўравонлик — уни олдини олиш муҳим

Оила – муқаддас даргоҳ. Биргина шу «муқаддас» сўзи оилага бўлган муносабатимизни тўла англатади. Зотан, миллатнинг эртанги кунига дастлаб оилада пойдевор қўйилади, унда ҳаётнинг давомийлигини таъминловчи авлод шаклланади. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятида инсон ва унинг манфаатлари устувор экан, кўзланган мақсадга эришишда ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган оиланинг ўрни беқиёсдир.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
“Ловия” ўғрисига жазо тайинланди

Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ мамлакат иқтисодиётининг негизини турли шаклдаги мулк ташкил этади. Мулк ҳуқуқи дахлсиз ҳисобланади ва давлат томонидан қўриқланади, унга нисбатан ҳар қандай тажовуз қонунга зид деб топилади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Навоийда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган автоҳалокатни содир этган уқувсиз ҳайдовчи узоқ муддатга қамалди

У “Зарафшон-Навоий” йўналишида акасига тегишли Lacetti машинасини бошқариб келаётиб, қувиб ўтиш қоидаларини қўпол равишда бузган. Оқибатда Lacetti қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia билан тўқнашган ҳамда 3 киши вафот этган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Ернинг нархи қанча ёхуд ер сотмоқчи бўлган шахс жавобгарликка тортилди

Фуқаролар Т.Рахмонов ва М.Мансуровалар (исм-шарифи ўзгартирилган) Навбаҳор туманидан ер олиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятида юрганларида Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро Л.Қодировни (исм-шарифи ўзгартирилган) учратишади. Л.Қодиров уларга 0,4 гектар (40 сотих) ер борлигини, ерни 75 000 000 сўмга сотишини маълум қилиб, ер майдонини кўрсатади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Навоийда 43 ёшли фуқаро “метрика” оладиган бўлди

Хатирчи туманида яшовчи 43 ёшли фуқаронинг туғилганлик ҳақидаги факти суд қарори билан тасдиқланди. У уй шароитида туғилгани учун “метрика” ва фуқаролик паспорти ололмаган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
ШАРЪИЙ НИКОҲДА ТУҒИЛГАН ФАРЗАНДЛАРГА ОТАЛИК ҚАНДАЙ ТАРТИБДА БЕЛГИЛАНАДИ?

Бугунги кунда фуқаролик ишлари бўйича судлар амалиётида оилавий муносабатларидан келиб чиқадиган низолар кўпайганлигини кўришимиз мумкин.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назорати муҳим

Избоскан туманидаги Куйганёр маҳалла фуқаролар йиғинида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” дастури доирасида сайёр қабул ҳамда давра суҳбати ўтказилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
ПУШАЙМОНДАН ФОЙДА ЙЎҚ

Жиноятнинг яхши-ёмони бўлмайди. Ҳар қандай жиноий қилмиш жиноят ҳисобланади. Жиноятга эса жазо муқаррар.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Энди ер майдонини ноқонуний олиб қўйишга оид ишларни Бизнес-омбудсман кўриб чиқади

Ҳозирга қадар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган 9 турдаги маъмурий иш, шу жумладан ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш, хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, тадбиркорлар фаолиятини текшириш эндиликда Бизнес-омбудсман, унинг ўринбосарлари ва вакил девони бош инспекторлари томонидан кўриб чиқилади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанцияси ажрими билан жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан жиноятчиларга тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Сайт I Telegram I Facebook
Судьялар оилавий низоларни олдини олиш юзасидан давра суҳбати ўтказишди

Маълумки, оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайди. У жамиятнинг асосий хужайраси, унда шахс шаклланади ва камол топади. Оила ҳар бир инсоннинг руҳиятида ўлмас азалий қадриятлар ва авлодларнинг бой маънавий меросини сақлаш руҳида тарбиялайди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Азиз Абидов иштирокидаги брифинг

Сайт I Telegram I Facebook
Что означает принцип «активная роль суда»?

С 2017 года и по сей день была проделана большая работа, которая в корне изменила прежнюю судебную систему. Однако, современные правовые тенденции требуют беспрерывного совершенствования. Данная установка послужила принятию ряда законов и постановлений в сфере административного судопроизводства, последним из которых является постановление Президента Республики Узбекистан принятое 29 января 2022 года «О мерах по дальнейшему обеспечению эффективной защиты прав граждан и субъектов предпринимательства во взаимоотношениях с государственными органами, а также повышению доверия населения к судам».

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Жиноятчиликни жиловлашда ҳамкорлик муҳимлиги қайд этилди

Оққўрғон туманидаги “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғинида жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан аҳоли билан сайёр учрашув бўлиб ўтди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Тошкентда пора талаб қилган боғча мудираси суд олдида жавоб берди

Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотидан бирида мудира вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаб келган мудира 400 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Фуқаролар мурожаати тингланди

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳар суди раисининг 2022 йил февраль-апрель ойларида сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги тасдиқланган иш режасига кўра, сайёр қабуллар ўтказиш давом этяпти...

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook