Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.92K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
ТАНИШИНИ ЁҒОЧ БЎЛАГИ БИЛАН ЎЛДИРГАН ФУҚАРОГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

Баъзида жиноятнинг жиддий тус олишида унга сабаб бўлган омилларнинг роли катта бўлади.

Суднинг қора курсисида ўтирган 41 ёшли фуқаро спиртли ичимликка ружу қўйиши оқибатида Жиноят кодексининг 97-моддасида кўрсатилагн қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган.

Судланувчи Қ.С. (шартли ўзгартирилган) Урганч туманида 1980-йилда туғилган, ўрта маълумотли, турмуш ўртоғи билан ажрашган, 1 нафар фарзанднинг отаси. Маҳалладошларнинг кўрсатмасига кўра айбланувчи мунтазам спиртли ичимлик ичиб, жанжал кўтариб қўшниларининг ҳам тинчлигини бузиб келган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
РАСМИЙ АХБОРОТ

Аввал хабар қилинганидек, 2021 йил 3 ноябрь куни Қашқадарё вилоят судида судланувчилар Э. Таджибаев (1990 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Effect.uz интернет-нашри мухбири бўлиб ишлаган, ҳозирда Taftish.uz ахборот агентлиги директори ўринбосари вазифасида ишлайди), А. Нуримбетов (1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, Effect.uz интернет-нашри мухбири вазифасида ишлайди), Х. Ахмедов (1987 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Effect.uz интернет-нашри мухбири вазифасида ишлайди) ва Г. Худоярова (1977 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, якка тартибдаги тадбиркор) га оид жиноят иши юзасидан суд ҳукми эълон қилинган эди.

Бугун, 2022 йил 26 январь куни, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Қашқадарё вилоят судининг ҳукми устидан Э. Таджибаев, А. Нуримбетов ва Х. Ахмедов томонидан берилган апелляция шикоятини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, апелляция инстанциясининг ажрими қабул қилинди.

Унга кўра, Қашқадарё вилоят судининг 2021 йил 3 ноябрдаги ҳукмининг Э. Таджибаев, А. Нуримбетов ва Х. Ахмедовга оид қисми ўзгаришсиз, судланувчилар томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Мазкур ажримдан норози тарафлар қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (протест) келтиришга ҳақли эканлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jınayat isleri boyınsha Shomanay rayonı sudı baslıǵı kóshpeli qabıllaw ótkerdi

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти судлари судьялари томонидан Боғдод тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Кўчмас мулк ноқонуний равишда бузилиши мумкин эмас

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг жазони ижро этиш колониясида ўтказилган сайёр мажлиси

Сайт I Telegram I Facebook
YouTube да эълон қилинган У. Мавлоновнинг видеомурожаати юзасидан

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига даъвогар Лола Мавлонова жавобгарлар Бухоро шаҳар “REAL MIKS” МЧЖ ва Бухоро шаҳар ҳокимлигига нисбатан шартномани ўзгартириш тўғрисидаги даъво ариза билан мурожаат қилган.

Суднинг 2021 йил 4 майдаги сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорига асосан даъво қаноатлантирилган.

Жавобгар Бухоро шаҳар “REAL MIKS” МЧЖ судга ариза билан мурожаат қилиб, сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, фуқаролик ишини унинг иштирокида қайта кўришни сўраган. Суднинг 2021 йил 6 августдаги ажримига асосан ариза қаноатлантирилиб, сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори бекор қилинган ҳамда ишни тарафлар иштирокида мазмунан кўриш тикланган.

Аниқланишича, Бухоро шаҳар, С. Айний кўчаси, 10-уй, 3-хонадон Л. Мавлоновага тегишли бўлган.

Бухоро шаҳар ҳокимлиги, “REAL MIKS” МЧЖ ва Л.Мавланова ўртасида 2018 йилда (тузилган санаси кўрсатилмаган) 10/3-сонли келишув битими тузилган бўлиб, унга кўра Бухоро шаҳрининг бош режасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, ҳудуддаги қурилиш объектларини замонга мос ҳолда қуриш, шунингдек мазкур ҳудудда мавжуд эски уй-жойларнинг бузилиши муносабати билан, ушбу уй-жойларнинг эгаларига замонавий янги уй-жой бериш кўзда тутилган.

Мазкур келишув битимининг 2, 3-бандларига кўра, Л. Мавлоновага тегишли бўлган шаҳарнинг С. Айний кўчасида жойлашган умумий майдони 42,88 кв. метрдан иборат бўлган 2 хонали 10-уй, 3-хонадон ўрнига, замонавий лойиҳа асосида кўп қаватли турар жой биноси қурилишига рухсат берилганлиги инобатга олиниб, фуқаро Л. Мавлоновага янги қурилаётган уйлардан 42,88 кв. метрдан кам бўлмаган миқдорда 1-йўлак (подъезд) 3-қаватдан уй-жой бериш ва қурилиш ишлари олиб борилаётган муддат давомида Бухоро шаҳри ичида вақтинчалик уй-жой билан таъминлаш, қурилиш тугаллангунига қадар вақтинчалик берилган уй-жойнинг ижара тўловларини амалга ошириб бориш мажбуриятини (ҳар ойида 500 000 сўмдан ошмаган миқдорда) “REAL MIKS” МЧЖ ўз зиммасига олган, шунингдек Л. Мавлонова С. Айний кўчаси, 10-уй, 3-хонадонни 2018 йилга (санаси кўрсатилмаган) қадар бўшатиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Гарчанд, даъвогар низоли жойдан тадбиркорлик мақсадида фойдаланиб келганлиги сабабли, 1-қаватдан 42,88 кв. метрдан кам бўлмаган савдо дўкони билан бинонинг ертўла қисмини ажратиб беришни сўраган бўлса-да, унга тегишли бўлган 3-хонадон нотурар жой тоифасига ўтказилганлиги тўғрисида бирор-бир далил тақдим қилинмаган. Ваҳоланки, Бухоро шаҳар ҳокимининг қарори билан “REAL MIKS” МЧЖга биринчи ва иккинчи қаватларида савдо, маиший хизмат кўрсатиш ҳамда юқори қаватларида кўп хонадонли турар жой қурилишига рухсат берилган.

Шунга кўра, суднинг 2021 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан шартномани ўзгартириш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Мазкур суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар Л. Мавлонова томонидан апелляция тартибида шикоят келтирилган.

Бухоро вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 ноябрдаги ажримига кўра, суднинг 2021 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Madina Abduqayumova томонидан эълон қилинган билдириш юзасидан

Даъвогар Д. Абдураҳмонов жавобгар М. Абдураҳмоновага нисбатан фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарни бошқа турар жой берган ҳолда уйдан кўчиришни сўраган.

Мазкур фуқаролик ишини суд мажлисида мазмунан кўриш 2022 йил 3 февраль соат 11.00 га тайинланиб, тарафларга суд хабарномалари юборилган.

Даъвогар Д. Абдураҳмонов судга қўшимча ариза тақдим қилиб, унда даъво ариза мазмунан кўрилгунига қадар туманлараро судининг 2021 йил 21 апрелдаги даъвогар М. Абдураҳмонованинг жавобгарлар Дилшод Абдураҳмонов ва Дониёр Абдураҳмоновга нисбатан уй-жойга яшаш учун киритиш ҳақидаги фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг ижроси тўхтатиб турилиши сўралган.

Ҳар икки иш юзасидан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Оқтепа (С. Юсупов) 2-тор кўчаси, 6-уй билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, суднинг 2022 йил 19 январдаги ажрими билан ариза қисман қаноатлантирилиб, туманлараро судининг 2021 йил 21 апрелдаги ҳал қилув қарори ижроси даъво ариза мазмунан кўрилгунига қадар кечиктирилган.

Бугунги кунда иш бўйича жавобгар М. Абдураҳмонова суднинг 2022 йил 19 январдаги ажримига нисбатан 2022 йил 21 январда хусусий шикоят келтирган.

Ҳозирда суд ажримига нисбатан келтирилган хусусий шикоят расмийлаштириш жараёнида эканлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jınayat isleri boyınsha Kegeyli rayonı sudı baslıǵı tárepinen hákimshilik isi ashıq sud májlisinde onlayn kórip shıǵıldı

Сайт I Telegram I Facebook
Xatoning yoʻldoshi – jazodir yoxud Quvalik soxta oʻqituvchi

Soxta oʻqituvchi firibgarlarning tuzogʻiga tushganlardan biri B.Rashidov ham firibgarlar aldoviga uchib 2019-yil oktyabr oyida Fargʻona Davlat Universitetiga oʻqishga kirish maqsadida firibgarlarga 1.300 AQSH dollari va 7.400.000 soʻm pullarni tutqazgan, ammo oʻqishga kirmagan.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Вертикал тизимни маҳаллагача туширдик. Энди буни бажариш керак"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни танқид қилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент коррупцияга қарши курашишга умумий вазифа сифатида қарашга чақирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни видеоанжуман шаклида ўтадиган “Ҳиндистон – Марказий Осиё” биринчи саммитида иштирок этади.
Олий даражадаги учрашув кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама муносабатларни янада кенгайтириш, минтақавий боғлиқликни кучайтириш ҳамда минтақада барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.
Саммит якунида Деҳли декларациясини қабул қилиш кўзда тутилган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 27 января примет участие в работе первого саммита «Индия – Центральная Азия» в режиме видеоконференции.
В соответствии с повесткой дня встречи на высшем уровне будут рассмотрены вопросы дальнейшего расширения многосторонних отношений, усиления межрегиональной взаимосвязанности, а также обеспечения стабильности и устойчивого развития в регионе.
По итогам саммита предусматривается принятие Делийской декларации.

#Mirziyoyev #sammit #MarkaziyOsiyo #Hindiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент стратегиядаги 7 та устувор йўналишнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтди.
Бу вазифаларни амалга ошириш учун 100 та мақсад белгилаб олинган, жорий йилнинг ўзида умумий қиймати 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард долларлик 398 та чора-тадбир кўзда тутилмоқда.

Состоялось видеоселекторное совещание по определению Стратегии развития Нового Узбекистана на 2022-2026 годы и вопросам ее реализации в текущем году.
Президент подробно остановился на каждом из 7 приоритетов стратегии.
Для реализации задач определено 100 целей, в рамках осуществления которых на текущий год намечено реализовать 398 мер на общую сумму 55 триллионов сумов и 11,7 миллиарда долларов.

#Mirziyoyev #videoselektor #TaraqqiyotStrategiyasi #Davlatdasturi2022

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter