Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
27.6K photos
10.5K videos
18 files
23K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Fargʼona viloyati sudi raisining mini futbol boʼyicha musobaqasi oʼtkazildi

Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020- yil 30-oktyabrdagi «Sogʼlom turmush tarzini keng tatbiq etish va ommaviy sportni yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʼgʼrisida»gi PF-6099-sonli Farmonida belgilangan vazifalar ijrosi yuzasidan tasdiqlangan «Fargʼona viloyat sudi tizimida ommaviy sportni rivojlantirish va sogʼlom ovqatlanish turmush tarzini targʼib qilish boʼyicha chora-tadbirlar dasturi» ijrosi yuzasidan Fargʼona viloyat sudlari sudyalari va sud xodimlari oʼrtasida sportning mini-futbol boʼyicha «Fargʼona viloyat sudi raisi kubogi» musobaqasi boʼlib oʼtdi.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
РЕПОРТАЖ / Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича суд ва адлия органлари ҳамкорлиги

Сайт I Telegram I Facebook
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат – жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Коинот карвонининг сарбонлигини даъво қилган инсон гоҳида ўз нафси йўлида ёки шунчаки ер сайёрасида ўзи билан тенг яшаш ҳуқуқи берилган жонзотларга озор бериб, бу ҳам етмагандек ушбу жирканч ишларини кўз-кўз қилаётган ҳолатларга ижтимоий тармоқларда гувоҳ бўлмоқдамиз.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Mahallada davra suhbati o‘tkazildi

Bugun Payariq tumanlararo iqtisodiy sudining raisi B.Jurayev tomonidan Payariq tumani “Go‘zal” mahallasida davra suhbati o‘tkazildi.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Судьялар Олий кенгаши ваколатлари кенгайтирилди

Жорий йилнинг 2021 йил 20 сентябрь куни Давлатимиз раҳбари томонидан “Судьялар Олий кенгаши тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги 717-сонли Қонун имзоланди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ - СУД ҲИМОЯСИДА

Сайт I Telegram I Facebook
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ҚОНУНИЙ АСОСЛАРИ ТЎҒРИСИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Хатирчи туман прокуратураси биносида 2021 йил 27 октябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси Б.Қ.Бабақулов, Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи О.Мардонов, Хатирчи туман прокурори Н.Авазов, Хатирчи туман мажбурий ижро бюроси бошлиғи Н.Ғаффоров, Хатирчи туман ички ишлар бўлими бошлиғи У.Асадовлар иштирокида “Вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонуний асослари тўғрисида” давра суҳбати ташкил этилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Фуқаролар учун сайёр қабул ва сайёр суд мажлиси ўтказилди

Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси Нозима Тожиева Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти Чуст туман бўлими ходимлари ва фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот шаклида тарғибот тадбири ўтказди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Судда соддалаштирилган тартибда иш юритишнинг аҳамияти қандай?

2021 йил 16 сентябрдаги қонунга мувофиқ, Фуқаролик процессуал кодекси қўшимча 25-1-боб соддалаштирилган тартибда иш юритиш бўйича тўлдирилди. Қонун 2021 йил 17 сентябрдан амалда.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган депутат С. Жумаевнинг видеомурожаати юзасидан

Сурхондарё вилояти Олтинсой туман ички ишлар бўлими томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) билан айбли, деб топилган М. Жумаев, ушбу кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбланган Я. Жумаева ҳамда мазкур кодекснинг 41-моддаси ва 183-моддаси билан айбланган Ш. Жумаевага оид маъмурий иш жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди томонидан кўриб чиқилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 305-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш муддатлари) 2-қисмига кўра ушбу Кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бир сутка ичида кўриб чиқилиши” лозим. Ушбу Кодекснинг 294-моддаси (маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари) 3-бандига кўра “Башарти содир этган ҳуқуқбузарлиги учун ушбу Кодексда маъмурий қамоққа олиш, ашёларини мусодара қилиш ёки ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш чораларини қўллаш назарда тутилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирок этиши шарт”, деб белгиланган.

Шу боис 2021 йил 12 октябрь куни суд мажлисига чақирилган ҳуқуқбузар Ш. Жумаева Тошкент шаҳрига кетганлиги, унинг иштирокисиз ишни кўриш қонунчиликка хилофлиги сабабли суд мажлиси қолдирилган.

Бундан ташқари, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш ҳужжатларининг тўғрилиги электрон база орқали текширилганида Ш. Жумаева 2021 йил 2 октябрь ва 2021 йил 3 октябрь куни ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса-да, профилактика инспектори томонидан тузилган маъмурий баённомада Ш. Жумаеванинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги тўлиқ баён этилмаган. Аниқроғи, Ш. Жумаева 2021 йил 3 октябрь куни соат 18.00 да ўзининг уяли телефонидан С. Жумаевнинг уяли телефонига овозли ва ёзувли хабар юбориб, уни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилганлиги ҳолатига баҳо берилмаган. Ушбу ҳолат бўйича маъмурий баённома тузилмаганлиги, бундан ташқари жабрланувчи С. Жумаев томонидан профилактика инспекторига тақдим этилган DVD-диск электрон базага киритилмаганлиги сабабли иш ҳужжатлари камчиликларни бартараф этиш учун суриштирув органига қайтарилган.

Ҳуқуқбузарлар М. Жумаев, Я. Жумаева ва Ш. Жумаевага нисбатан тўпланган маъмурий иш иккинчи маротаба туман судининг иш юритувига 2021 йил 3 ноябрь куни келиб тушган. Маъмурий материал текшириб кўрилганида иш ҳужжатларига ушбу ишга умуман алоқадор бўлмаган бошқа шахснинг маъмурий ҳуқуқбузарлигига оид маъмурий баённома қўшиб юборилганлиги сабабли иш қайтарилган ва камчиликларни бартараф этган ҳолда зудлик билан электрон базага қайта юклаш сўралган.

Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман судининг 2021 йил 3 ноябрдаги қарорига кўра М. Жумаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли, деб топилган. Унга нисбатан ушбу Кодекснинг 33-моддаси (енгилроқ маъмурий жазо чорасининг қўлланилиши) қўлланилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, яъни 270 000 сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилган. Я. Жумаева ушбу Кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли, деб топилиб, унга нисбатан ушбу Кодекснинг 33-моддаси қўлланилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, яъни 270 000 сўм, Ш. Жумаева ушбу Кодекснинг 41-моддаси ва 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан ушбу Кодекснинг 33-34-моддалари қўлланилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, яъни 810 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди томонидан мазкур маъмурий ишни кўриш сансалорликка йўл қўйилмаган, суриштирув органи томонидан суриштирув тўлиқ олиб борилмаганлиги, ҳужжатлар электрон базага нотўғри киритилганлиги сабабли икки маротаба қайтарилган.

Ҳозирги кунда иш юзасидан суднинг қарорига нисбатан тарафлардан апелляция тартибида шикоят ёки протест келиб тушмаганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ НИЗОЛАР СУДИ РАИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари
И. Муслимов Туркия Республикаси Низолар суди раиси
Ж. М. Акинжи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида меҳмонларга мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, бу борадаги қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, судлар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Томонлар давлатларимиз суд ҳокимияти органлари ўртасида конструктив ва ўзаро манфаатларга асосланган ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори эканлигини билдирди.

Учрашув доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Назария ва амалиёт уйғунлиги: Олий судда Тошкент давлат юридик университети талабаларига маҳорат дарси ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Qiziltepada MIB xodimi jinoyatga qo‘l urdi. Unga hukm o‘qildi

JIB Qiziltepa tuman sudining ochiq sud majlisida V.Alibekovning jinoyat ishi ko‘rib chiqildi.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Президент раислигида юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу соҳадаги камчиликлари танқидий кўрсатиб ўтилди.
Кардиологик касалликлар бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди. Шифохоналарни жиҳозлаш ва тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы профилактики и лечения сердечно-сосудистых заболеваний.
Подвергнуты критике недостатки в деятельности Кабинета Министров и Министерства здравоохранения в указанном направлении.
Определено внедрение новой системы кардиологической службы. Даны поручения по оснащению больниц и повышению квалификации медицинских работников.

#Mirziyoyev #videoselektor #tibbiyot #kardiologiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter