Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.91K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Xabardor веб-сайтида эълон қилинган “Суд нима учун ишлаяпти: қонун учунми ёки пул учун?” сарлавҳали мақола юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди томонидан Ҳ. Эшмирзаевни Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а”, “б” бандлари ва 4-қисми “а” банди ҳамда 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан айблаш ҳақидаги жиноят иши кўриб чиқилган.

Ҳ. Эшмирзаев муқаддам бир неча маротаба судланган. Жумладан, жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2020 йил 23 сентябрдаги ҳукмига кўра Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 189-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 1-қисми билан айбли, деб топилиб, унга нисбатан ушбу кодекснинг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) 8-қисми, 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида ойлик иш ҳақининг йигирма фоизини давлат фойдасига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 10 ой 28 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича аппеляция судлов ҳайъатининг 2021 йил 23 июлдаги ажримига асосан, жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2020 йил 23 сентябрдаги ҳукмининг Ҳ. Эшмирзаевни Ж. Касимовнинг 80 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан эгаллаш ҳолати бўйича айбли, деб топиш қисми бекор қилинган. Яъни, Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноий ҳодиса юз бермаганлиги туфайли айбсиз, деб топилиб, реабилитация этилган ва Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 1-бандига асосан жиноят ишининг шу қисми тугатилган. Ҳ. Эшмирзаевни Жиноят коексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 189-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли, деб топиш ва шу моддалар билан жазо тайинлаш қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Унга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.

Ҳ. Эшмирзаевга нисбатан бошқа жиноят иши юзасидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланганлиги сабабли у қамоқда қолдирилган. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2021 йил 28 сентябрдаги ҳукмига кўра Ҳ. Эшмирзаев Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 189-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан мазкур кодекснинг 59-моддаси 8-қисми ҳамда 61-моддаси (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) талаблари асосида жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2020 йил 23 сентябрдаги ҳукмига асосан тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ўз навбатида Ҳ. Эшмирзаевдан жабрланувчилар Б. Хақбердиев, А. Осипян, А. Мирджалилов ва Ж. Кучиев фойдасига қопланмаган зарарлар ундирилиши белгиланган.

Манфаатдор томонларга қўшимча моддий ва маънавий зарарни ундириш бўйича фуқаровий даъво тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилган.

Ҳ. Эшмирзаевга нисбатан эълон қилинган айблов юзасидан Р. Раҳимова ва бошқаларнинг пул маблағларини фирибгарлик йўли билан эгаллаш ҳолати бўйича унинг қилмишларида Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 168-моддаси 3-қисми “а”, “б” банди ва4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятлар таркиби бўлмаганлиги сабабли айбсиз, деб топилиб, реабилитация этилган.

Ҳукм нусхаси томонларга (маҳкум, жабрланувчилар ҳамда адвокат) ҳукм эълон қилинган куни яъни, 2021 йилнинг 28 сентябрь куни тилхат орқали тақдим этилган, шу кунга қадар томонлардан шикоят ёки протест келтирилмаган.

Мазкур ҳукмдан норози бўлган тақдирда томонларнинг юқори турувчи судга апелляция шикояти ёки протести келтириш ҳуқуқлари мавжудлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё тумани “Ширин” маҳалласида яшовчи Дониёр Йўлдошев хонадонида бўлиб, оиланинг турмуш шароитлари билан танишди.
Бу уй юртимиздаги обод ҳовлилардан бири. 10 сотих томорқада мевали ва манзарали дарахтлар, сабзавотлар экилган. 30 бош наслли курка боқилиб, бир йилда 25 миллион сўмгача қўшимча даромад олинмоқда.
Давлатимиз раҳбари бу саъй-ҳаракатларни маъқуллаб, мана шундай обод хонадонлар кўпайиши кераклигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил дом Дониёра Юлдашева, жителя махалли Ширин Сырдарьинского района, и побеседовал с членами семьи.
У себя во дворе площадью 10 соток семья выращивает фруктовые и декоративные деревья, овощи, содержит 30 породистых индеек и с этого получает в год до 25 миллионов сумов дополнительного дохода.
Глава государства высоко оценил хозяйство и отметил, что таких благоустроенных дворов должно быть как можно больше по всей стране.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
MA-News Agency Telegram-каналида эълон қилинган “Судларимиз бир томонлама иш кўраверадими?” номли билдириш юзасидан

Аризачи А. Собиров Фарғона туман маъмурий судига ариза билан мурожаат қилиб, Фарғона тумани ҳокимининг 2018 йил 10 июлдаги 1216-сонли қарорининг “Ёйилма” МФЙ Зарбдор кўчасидаги рақамсиз уй-жойга нисбатан Қ. Собировнинг эгалик ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги қисмини ва Қ. Собиров номига тайёрланган кадастр йиғма жилдини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.

Фарғона туман маъмурий судининг 2020 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилган.

Суднинг ҳал қилув қарорига нисбатан учинчи шахс Қ. Собиров томонидан апелляция тартибида шикоят берилган.

Фарғона вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси томонидан мазкур иш ишда иштирок этувчи шахслар иштирокида кўрилиб, мазкур суднинг 2020 йил 14 майдаги қарори билан Фарғона туман маъмурий судининг 2020 йил 20 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апеляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Мазкур иш кассация тартибида кўрилмаганлиги муносабати билан тарафлар Олий судга кассация тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканликлари маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Фумио Кисидага унинг мамлакат Бош вазири этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади.
Давлатимиз раҳбарининг мактубида мамлакатларимизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигида мавжуд улкан салоҳият халқларимиз фаровонлиги йўлида ҳар томонлама рўёбга чиқарилишига ишонч билдирилган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил лидера Либерально-демократической партии Японии Фумио Кисиду с избранием Премьер-министром страны.
В послании главы нашего государства выражена уверенность в том, что совместными усилиями двух стран будет обеспечена всесторонняя реализация огромного потенциала узбекско-японского сотрудничества на благо наших народов.

#Mirziyoyev #qutlov #Yaponiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Huqıqıy másláhát: Qarızdar bolǵan fermer xojalıǵınıń mal-múlki jeterli bolmaǵan jaǵdayda qarızdarlıq fermer xojalıǵı baslıǵınıń jeke mal-múlki esabınan óndiriliwi múmkin be?

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qaraqalpaqstan Respublikası hákimshilik sudı hám Nókis rayonlararalıq háqimshilik sudı sudyaları tárepinen Nókis qalasındaǵı 49-sanlı uchastkalıq saylaw komissiyası aǵzaları ushın seminar ótkerildi

Сайт I Telegram I Facebook
Улар бор жойда адолатсизликка ўрин йўқ!

Мамлакатимизда пенсия ёшида бўлган нуроний-фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Тошкент шаҳар суди судьялари “Сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик” мавзуида давра суҳбати ўтказди

Тошкент давлат юридик университетида ўтказилган учрашувда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьялари Хамиджон Шамшиев, Элбекжон Тургунбоев, Талъат Турсунов, Музаффар Ахмедов, Одилжон Илхомжонов, Ориф Қличев, Анжелика Шамсутдинова, Дурдона Дадаханова, Санжар Махаметов иштирок этишди. “Сайлов конунчилигини бузганлик учун жавобгарлик” мавзуида ўтган давра суҳбатида “Жиноий одил судлов факультети” 2-курс Б-поток талабалари, шунингдек Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси катта ўқитувчиси Қ.Розимова, ўқитувчилар Н.Хожиев ва Б.Эшкуватов ҳам қатнашди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Давлатимиз раҳбари Гулистон шаҳрининг Янги ҳаёт маҳалласида қурилган янги уйларни кўздан кечирди.
Бу ерда 2019-2020 йилларда 14 та кўп қаватли уй қурилган. Бугунги кунда яна 7 та 9 қаватли уй қурилиши бошланган. Улардаги 504 та хонадондан 100 таси кам таъминланган оилаларга имтиёзли равишда берилади.
Шу ерда маҳалла нуронийлари билан самимий мулоқот бўлди.

Глава государства посетил махаллю Янги хаёт в Гулистане и ознакомился с возведенным здесь новым жильем.
В 2019-2020 годах здесь было построено 14 многоэтажных домов. Сегодня началось строительство еще 7 девятиэтажных домов на 504 квартиры, 100 из которых будут предоставлены малообеспеченным семьям на льготных условиях.
Здесь же состоялась искренняя беседа с представителями старшего поколения.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #uylar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрида қурилаётган Тадбиркорлар ва ҳунармандлар марказини бориб кўрди.
Ҳудуд ободонлаштирилиб, сўлим хиёбон ташкил этилган. Манзарали дарахтлар экилган. Пиёдалар ва велосипед йўлаклари, фавворалар барпо этилган. Ўриндиқлар ёнига китоб жовонлари ҳам қўйилган.
Давлатимиз раҳбари шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот қилди.
Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи якунланди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил строящийся в Гулистане Центр предпринимателей и ремесленников.
Территория благоустроена, создана красивая аллея. Высажены декоративные деревья. Построены пешеходные и велосипедные дорожки, фонтаны. Рядом со скамейками сооружены мини-библиотеки.
Здесь глава государства пообщался с представителями средств массовой информации.
На этом поездка Президента Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область завершилась.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #markaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter