Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.92K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
КАЛТАБИНЛИК ОҚИБАТИ

Бугунги кунда бутун жаҳон бўйлаб мафкуравий курашлар авжга чиқмоқда. Инсонлар қалбини забт этишга уринаётган диний-экстремистик ташкилотларнинг асл мақсади бузғунчилик эканлигини соғлом фикрли одамлар аллақачон англаб етганлар. Интернет ижтимоий тармоқларига ин қуриб олган баъзи ғаламислар ялтироқ сўзлар билан оммани чалғитишга уринмоқда.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар амалда

Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар сирасига давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ маъмурий ишлар киради.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚОНУН НИМА ДЕЙДИ?

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида ўтказилган оммавий сайёр қабуллар

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Қонунга чап бермоқчи бўлган “уддабурон” тадбиркорлар ёхуд кредит найранглари

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Мазкур йўналишда давлатимиз томонидан тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун кенг кўламли имкониятлар ва унинг ҳуқуқий асослари яратилган. Зеро, мазкур имкониятларни солиқ ва божхона имтиёлари бериш, ер ажратишнинг шаффоф тизими яратилиши, имтиёзли шартларда кредит ажратиш ва бошқа йўналишларда яққол кўриш мумкин. Бироқ, афсуслар бўлсинки, баъзи “уддабурон” тадбиркорлар томонидан ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тўлиқ англаб етмаётганлиги, мавжуд имкониятлардан текин бойлик орттириш мақсади кўзлаши дилни хира қилади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган андижонлик эркакка суд ҳукми ўқилди

Ё.Х. ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, жиноий шериги — Олий таълим вазирлигида ҳайдовчи бўлиб ишлаган Т.И. билан тил бириктирган. У таниши А.Снинг фарзанди О.Д. Тошкент давлат Миллий университетига ўқишга кира олмаганидан хабар топиб, қизни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Кейинроқ 1000 АҚШ долларини мансабдор шахсга пора беришини айтиб олган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстон туманида судьялар томонидан сайёр қабул ташкил этилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов ва Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар жорий йилнинг август ойигача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб, мурожаатчилар билан мулоқот ўтказишади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Хоразмда банк ғазнасини ўмарган шахс 11 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида 1990 йилда Қўшкўпир туманида туғилган, оилали, олий маълумотга эга Ш. исмли фуқарога тааллуқли иш кўриб чиқилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Наманганда дастлабки 3 ой давомида жами судланган шахсларнинг 224 нафари такроран жиноятга қўл урган

Наманган вилоят судида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Меҳнатсиз келса бойлик…

Қалбаки пул ясаш нимаси билан хавфли?

Барча давлатларда пул чиқариш монополияси давлатнинг ўзига тегишли. Чиқарилган пул ҳажми, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳамда кўрсатилган хизматларга тенг миқдорда бўлиши лозим. Давлат пул чиқарар экан, пул эгасини маълум миқдордаги маҳсулотлар билан таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Қалбаки пуллар эса, маҳсулот ҳамда пул ҳажми ўртасидаги мувозанатни бузади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
▫️Iqtisodiy protsessual huquq fani bo‘yicha master-klass tashkil etildi

JIDU “Xalqaro xususiy huquq va fuqarolik-huquqiy fanlar” kafedrasi tomonidan Toshkent viloyat sudi bilan Iqtisodiy protsessual huquq fanidan “Iqtisodiy sudning apellyatsiya instansiyasida va kassatsiya instansiyasida ish yuritish” mavzusida master-klass tashkil etildi.

〰️〰️〰️

▫️Организован мастер-класс по предмету "Экономическое процессуальное право"

Кафедрой “Международное частное право и гражданско-правовые дисциплины» УМЭД в сотрудничестве с Ташкентским областным судом организован мастер-класс на тему «Производство в апелляционной и кассационной инстанциях экономического суда» по предмету «Экономическое процессуальное право».

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Адолат мезони" кўрсатуви

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Наманганда дастлабки 3 ой давомида жами судланган шахсларнинг 224 нафари такроран жиноятга қўл урган

Наманган вилоят судида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Транспорт бошқаришдан нотўғри талқин билан четлатилган фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Кейинги пайтларда юртимизда одил судлов ҳақида кўп гапирилмоқда. Тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар боис инсон қадр топиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари қайта тикланмоқда.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Юзиқаролик талвасаси

Масъулиятсизлик турли иллатларга йўл очиб беради. Бундай кайфиятдаги инсондан ҳар нима кутиш мумкин. Аслида содир этилаётган жиноятларнинг туб илдизлари шу омилга бориб тақалади. Ҳар нима бўлганда ҳам масъулят нималигини билмайдиганлар бахт кўчасидан йироқда, юзиқаролик талвасасида қолаверади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Бухорода пора билан қўлга тушган боғча мудирасига 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси берилди

Маълум бўлишича, 2019 йилнинг 15 октябрь кунидан буён Ғиждувон туманидаги 71-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси лавозимида ишлаб келган Д.Р. ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда қабулига иш сўраб келган Гулноза Ғайбуллаевани хўжалик мудираси вазифасига ишга қабул қилиши эвазига 300 доллар талаб қилган. Бунча миқдордаги маблағи бўлмаган фуқаро бепул ишга жойлашишини узоқ вақт кутган. Бироқ ҳаракатлари, илтимослари зое кетган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Навоий туманлараро маъмурий судининг сайёр қабули

Навоий туманлараро маъмурий суди раиси Ғ.Абдухолиқов томонидан Конимех туман адлия бўлимида фуқароларнинг сайёр қабули ташкил этилди. Ўтказилган сайёр қабулда 14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг ҳуқуқий мавзудаги саволларига жавоб берилди. Шунингдек,
5 нафар фуқароларнинг мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари юзасидан ёзилган аризалари қабул қилинди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz