Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз байрамига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари кўп миллатли халқимизни Наврўз билан табриклаб, эзгу тилаклар билдирди.
– Бизнинг кучимиз – бирлик ва аҳилликда, бизнинг қудратимиз – меҳр-оқибат, ўзаро кўмак ва саховатда, бизнинг ютуғимиз – эртанги кунга бўлган юксак ишончимизда, – деди Президент ўз нутқида.
Байрам тадбири катта концерт дастури билан якунланди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжествах по случаю праздника Навруз.
Глава государства сердечно поздравил наш многонациональный народ с праздником Навруз и выразил наилучшие пожелания.
- Наша сила - в единстве и сплоченности, наша мощь - в доброте, взаимопомощи и щедрости, наш успех - в твердой уверенности в завтрашнем дне, - отметил Президент в своем выступлении.
Мероприятие завершилось красочной концертной программой.

#Mirziyoyev #bayram #Navruz #tantanalimarosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Наврўз байрами муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.
Қутловларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида эришилган салмоқли ютуқлар ва катта муваффақиятлар алоҳида қайд этилган. Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

На имя Президента Шавката Мирзиёева поступают искренние поздравления от глав зарубежных государств
и правительств, руководителей ведущих международных организаций, видных государственных и общественных деятелей в связи с праздником Навруз.
В посланиях особо отмечаются заметный прогресс и большие успехи проводимых в нашей стране реформ. Выражаются сердечные пожелания мира, благополучия и процветания многонациональному народу Узбекистана.

#Mirziyoyev #qutlovlar #Navruz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Наврўзга бағишланган тантанали маросимдан сўнг, байрам сайлида иштирок этди. Сайилга келган одамлар билан суҳбатлашиб, уларни табриклади.
Нуронийлар Аллоҳдан байрам қутлуғ келиб, ҳосиллар мўл, ризқу насибамиз кўп бўлишини, янаги Наврўзларга тинчлик-форовонликда етказишини сўраб дуолар қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев после торжественного мероприятия в честь Навруза принял участие в народных гуляниях. Глава государства побеседовал с пришедшими на сайиль, поздравил их с праздником.
В своих молитвах-дуа представители старшего поколения попросили у Всевышнего ниспослать обильные урожаи, достаток и изобилие нашему народу, пожелали, чтобы и в следующий раз посчастливилось встретить Навруз в мире и благополучии.

#Mirziyoyev #bayram #Navruz #sayil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи

Приветственное слово Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжествах, посвященных всенародному празднику Навруз

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/p0EQ_6pojTs

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/zuj5kJ-y85k

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Cудья дахлсизлигини бузганлик бўйича битта жиноят, битта маъмурий иш қўзғатилди – Судьялар олий кенгаши

Жорий йилнинг ўтган икки ойида Судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашганлик ҳолатлари юзасидан битта жиноят, битта маъмурий иш қўзғатилди. Бу ҳақда куни кеча Судьялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров иштирокида бўлиб ўтган брифингда (https://www.youtube.com/watch?v=KsG57kSO2h4) маълум қилинди. Қўшимча қилинича, айни пайтда яна битта ҳолат Кенгаш томонидан ўрганилмоқда.

Судья дахлсизлиги амалда таъминламай ва уларнинг фаолиятига четдан аралашишга тугал чек қўймай туриб, одил судловни амалга оширишда кутилган самарадорликка эришиб бўлмаслиги аён, дея таъкидлаган Т. Акбаров “Судьялар олий кенгаши ваколатига судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўришдек масала ҳам” киришига алоҳида урғу беради.

2020 йилда судьялар дахлсизлиги бузилиши билан боғлиқ учта ҳолат юз берган ва айбдорларга тегишли чора кўрилган.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi