Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.92K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги технопаркка ташриф буюрди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистоннинг саноат, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Кўргазмага 24 тармоқ ва 14 ҳудудда ишлаб чиқарилаётган мингдан ортиқ маҳсулотлар қўйилган.
Ўзбекистон халқи номидан Қирғизистон халқига юртимизда ишлаб чиқарилаётган тез тиббий ёрдам машиналари совға қилинди.

Президент Кыргызстана Садыр Жапаров в сопровождении Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева посетил технопарк в Ташкенте.
Главы государств ознакомились с выставкой промышленных, сельскохозяйственных и ремесленных товаров Узбекистана, на которой представлено более тысячи видов продукции, выпускаемой 24 отраслями и 14 регионами нашей страны.
От имени народа Узбекистана Кыргызстану переданы в дар машины скорой медицинской помощи отечественного производства.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судьялари томонидан Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитасининг ижроси доирасида ИИВ Академиясида курсантлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида «Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув институтининг аҳамияти ва афзалликлари» мавзусида бўлажак тергов органлари ходимларининг келгуси амалий фаолияти учун зарур бўлган тавсиялар берилди.

Учрашувда кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш, жиноят иши бўйича дастлабки эшитув институтининг аҳамияти ва афзалликлари ҳамда жиноят ишларини тергов қилиш амалиётида йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан чиқарилган хусусий ажримлар ҳамда уларда қайд қилинган ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан боғлиқ хатоликлар юзасидан маърузалар қилинди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
НИКОҲДАН АЖРАТИШГА ОИД НИЗОЛАР

Конституциямизнинг алоҳида фарқли жиҳати шундаки, унинг XIV боби (63-66-моддалар) жамиятнинг ажралмас бўғини ҳисобланган “Оила”га бағишланган бўлиб, унинг жамиятдаги муҳим ўрни ва давлат муҳофазасида эканлигига урғу берилган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Кредит шартномаси билан боғлиқ низоларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ривожланишнинг янги босқичларига чиқиш, бизнес муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни енгиллаштириш ва рағбатлантириш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, ҳуқуқий норматив ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Бу масалаларни ҳал қилишда кредит муносабатлари такомиллаштириш ҳам алоҳида ўрин тутади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
СУДЬЯЛАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Андижон давлат университетида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида қабул қилинаётган янги қонунлар ҳақида маълумот бериш мақсадида судьялар талабалар билан учрашди.

Унда жиноят ишлари бўйича Бўстон тумани суди раиси Х. Камолов ва Ижтимоий иқтисодиёт факультетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари С. Исмоилов, ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.

Учрашувда бугунги кунда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд тизимини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, судлар фаолиятига оид янги қонун ва қонун ости ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳақида ёшларга батафсил тушунчалар берилди.

Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб ҳамда ўзлари учун керакли маълумотларни олди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар судлари раисларининг Янгиҳаёт туманида бўлиб ўтган сайёр қабули

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида сайёр ўқув машғулоти ташкил этилди

Қайта тайёрлаш курслари тингловчиларига фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьялари томонидан “Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар” мавзусида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Маҳаллада оилавий можаролар натижасида етказилган зарарни қоплаш масаласига бағишланган машғулот давомида тингловчилар суд жараёнида бевосита иштирок этган ҳолда, ўзларини қизиқтирган саволлар ва амалиётда дуч келаётган муаммоларга жавоб олишди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz