Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27.2K photos
10.1K videos
18 files
22.5K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов раҳбарлигида Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида ташкил этилган оммавий сайёр қабуллар ўз ишини бошлади.

Суд, прокуратура, ички ишлар, адлия ва божхона органларининг мутасаддилари 10-13 март кунлари мобайнида мурожаатчилар билан мулоқот ўтказишади.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятида судьялар аёллар учун сайёр қабул ўтказди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“Навоий” эркин иқтисодий зонасида чет эллик инвесторлар билан учрашув ўтказилди

Инвесторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳамда ушбу йўналишда амалдаги қонунчиликнинг мазмун-моҳиятини етказилиши ва амалиётда қўлланишини юзасидан 2021 йилнинг 10 март куни “Навоий” эркин иқтисодий зонасида “Судларда инвестициявий низоларга доир иш юритиш” мавзусида Навоий вилоят маъмурий суди раиси А.Муродов, Навоий вилоят суди раиси ўринбосарлари Т.Абдраманов ва вилоят суди судьялари томонидан инвесторлар иштирокида учрашув ўтказилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Самарқандда турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирган шахс 9 йилга қамалди

Хабар берилишича, 2020 йилнинг 15 июнь куни соат, тахминан, 03:30 да Самарқанд шаҳрида яшовчи Э.Г. маст ҳолатда уйига келиб, турмуш ўртоғи Г.Г. билан оилавий келишмовчилик сабаб жанжаллашиб қолган. Жанжал давомида Э.Г. хонада турган ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг кўкрак қисмига қасддан уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган. Фуқаро Г.Г. кўп қон йўқотиши оқибатида ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Маъмурий суд ишларини юритишда назорат инстанцияси тугатилди

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, яқинда “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун имзоланди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши маъмурий судларда қандай кечмоқда?

Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида «Бир суд – бир инстанция» тамойили суд қарорларининг адолатли, қонуний ва барқарорлигини таъминлашда бош мезон бўлиши лозимлигини, одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиёти бекор қилинишини таъкидлаган.

Бу янгиликлар маъмурий судлар тизимида қандай амалга оширилмоқда? Саволларимизга Гулистон туманлараро маъмурий судининг судьяси Сардорбек Сувонов жавоб берди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Общественные приёмы в Республике Каракалпакстан: проблемы и их решения

Подписаться на канал👉@oliysuduz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркель 12 март куни онлайн-учрашув ўтказадилар.
Икки мамлакат етакчилари кўп қиррали Ўзбекистон-Германия шериклигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқадилар.
Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш, конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳамкорликка доир қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

12 марта состоится онлайн-саммит Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и Федерального канцлера Германии Ангелы Меркель.
Лидеры двух стран рассмотрят актуальные вопросы дальнейшего расширения узбекско-германского многопланового партнерства.
Особое внимание будет уделено вопросам выполнения договоренностей встреч на высшем уровне, развития конструктивного политического диалога, продвижения совместных проектов и программ сотрудничества.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Germaniya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган фуқаро М. Абдураҳмонованинг видеомурожаати юзасидан

Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 10 ноябрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган Учқўрғон туманлараро судининг 2020 йил 9 октябрдаги ажримига кўра, “Фазо ёғдуси” МЧЖнинг аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида оммавий қабуллар: муаммолар ва уларнинг ечими

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б. Исламов раҳбарлигида Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида ташкил этилган оммавий сайёр қабуллар ўз ишини бошлади.

Суд, прокуратура, ички ишлар, адлия ва божхона органларининг мутасаддилари 10-13 март кунлари мобайнида мурожаатчилар билан мулоқот ўтказишади.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“MA-News Agency” Telegram-каналида эълон қилинган “Сўхликлар иши: музокаралар тугади”материали юзасидан

Фарғона вилоят судида “Сўх воқеалари”га оид жиноят иши бўйича суд муҳокамаси очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида олиб борилмоқда.

Суд ишида кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг иштироки тўлиқ таъминланмоқда.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Facebook ижтимоий тармоғида фойдаланувчи Бахриддин Баратовнинг саҳифасида эълон қилинган билдириш юзасидан

Даъвогар Ш. Тожиева жавобгар А. Мирзаевга нисбатан судга фарзандини ўз тарбиясига олиб бериш ҳақида даъво ариза билан мурожаат қилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2021 йил 26 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Ш. Тожиеванинг даъво талаби сиртдан қаноатлантирилган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Общественные приёмы в Хорезмской области

Подписаться на канал👉@oliysuduz