Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27.2K photos
10.1K videos
18 files
22.6K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида ташкил этилган оммавий сайёр қабулларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари И. Муслимов томонидан 2021 йил 5 март куни Қўнғирот туманида ўтказилган сайёр қабулларда жами 104 нафар фуқаролар қабул қилинди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 57 таси жиноят ишлари бўйича, 37 таси фуқаролик ишлар бўйича, 4 таси маъмурий ишлар буйича, 6 таси иқтисодий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Шундан 92 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 12 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.

Жами 104 та мурожаатлардан 53 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 39 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди.

12 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

39 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:

- жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман суди томонидан 18 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;

- жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман суди томонидан 1 нафар шахсга оид жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилди;

- 16 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар сайёр суд мажлисида кўрилди, уларнинг аризаси қаноатлантирилиб, маъмурий жавобгарликдан озод қилинди;

- шунингдек, 4 нафар шахсга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан алимент ундириш юзасидан суд бўйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилган.

Шу билан бирга, сайёр қабуллар давомида фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан бир нафар фуқаронинг меҳнат даврлари юридик факти тасдиқланиб, иш стажига қўшилиб, мурожаатида кўрсатилган масала ижобий ҳал этилди.

Бир нафар фуқаронинг бир неча йил мобайнида ундира олмаган қарздорлиги фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан қарздор тарафдан ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилиб, ижрога қаратилди.

Яна бир фуқаронинг асоссиз хатловга олинган мол-мулки фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарори билан хатловдан чиқариб берилди.

Қабулда муаммолари ҳал бўлган 25 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирдилар.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Наманган вилоят судида аёллар тақдирланди

Оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, суд-ҳуқуқ соҳасида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.

Наманган вилоят судида туман (шаҳар), туманлараро судларида меҳнат қилаётган аёллар учун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир ўтказилди.

Унда вилоят суди раиси А. Эранов аёлларни байрам билан табриклаб, суд соҳасида эркаклар билан елкама-елка туриб хизмат қилаётган аёл судья ва суд аппарати ходималарнинг машаққатли хизматини эътироф этди. Уларга тинчлик, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилади ва қимматбаҳо совғаларни топширди.

Тадбирда вилоят суди раиси буйруғига асосан хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган судья ва ходимларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

Энг асосийси ўзининг судьялик фаолиятида салоҳияти билан барчага ўрнак бўлиб келаётган фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди судьяси Санобар Тўрабаевага Судьялар олий кегашининг фахрий ёрлиғи топширилгани бўлди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“БИР СУД - БИР ИНСТАНЦИЯ” ТАМОЙИЛИ - БОШ МЕЗОН

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида ташкил этилган оммавий сайёр қабулларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари И. Муслимов томонидан 2021 йил 5 март Хўжайли туманида ўтказилган сайёр қабулларида жами 222 нафар фуқаролар қабул қилинди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 102 таси жиноят ишлари бўйича, 78 таси фуқаролик ишлар бўйича, 11 таси маъмурий ишлар буйича, 31 таси иқтисодий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Шундан 185 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 35 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.

Жами 222 та мурожаатлардан 96 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 91 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди.

35 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

91 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:

- жиноят ишлари бўйича Тахиатош туман суди томонидан 3 та, Хўжайли туман суди томонидан 7 та, жами 10 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;

- Қорақалпоғистон Республикаси суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2 нафар шахс оқланди;

- 49 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар суд мажлисида кўрилди, уларнинг аризаси қаноатлантирилиб, маъмурий жарималар камайтирилди, маъмурий жавобгарликдан озод қилинди;

- шунингдек, 5 нафар шахсга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан алимент ундириш юзасидан суд бўйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилган.

Ушбу кунларда иқтисодий судлар томонидан хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари, фермер хўжаликлари ҳамда деҳкон хўжаликлари ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг даъворгарлигида 3 014 815 665 сўмлик жами 25 та даъво аризалар кўриб чиқилиб, тадбиркорлар фойдасига 1 896 656 625 сўмлик даъво талаблари қаноатлантирилган.

«Устюрт Қоракўлчилик маркази» ишлаб чиқариш корхонасининг 400 млн. сўмга яқин даъво аризалари қисқа муддатларда Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилиб, даъво аризалар қаноатлантирилиб, ижро варақалари мажбурий ижро бюросига электрон шаклда юборилган. Бугунги кунда ижро варақаларнинг ижроси амалда қисман таъминланиб, мазкур ишлаб чиқариш корхонаси тадбиркорлик фаолиятини тиклаб олган. Бунинг натижасида корхона банкрот ҳолатидан чиқарилганлиги сабабли корхона раҳбари Ж. Токарбаев томонидан ташаккурнома билдирилди.

Шу билан бирга, сайёр қабуллар давомида фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро суди томонидан бир нафар фуқаронинг ишга тиклаш тўғрисидаги даъвоси қаноатлантирилиб, ишга тикланди.

Бир нафар фуқаронинг бир неча йил мобайнида ундира олмаган қарздорлиги фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро суди томонидан қарздор тарафдан ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилиб, ижрога қаратилди.

Қабулда муаммолари ҳал бўлган 19 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирдилар.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz