Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
26.8K photos
10K videos
18 files
22.4K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Тошкентда ука нима сабаб акасининг қотилига айланди?

Оилали, 5 нафар фарзанднинг отаси бўлган Абдуворис Мўминов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) кечга қадар ўзи яшаб келаётган Олмазор туманидаги уй олдида кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилади. “Кўза кунда эмас, кунида синади”, деганларидек А.Мўминов бу зарарли одатининг бадалини жондан азиз жигари билан тўлади...

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мулоқот минбари" кўрсатуви

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Шаръий никоҳдаги қайнонани эрининг уйида қандай ҳуқуқлари бор?

Оила кодексининг 18-моддасига кўра, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб никоҳни тузганлар эр-хотин деб ҳисобланадилар ва шу пайтдан эътиборан улар ўртасида эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ЭЪЛОН

Фойдаланувчиларнинг суд тизимидан қониқиш даражасини аниқлашга бағишланган тадқиқот тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида фойдаланувчиларнинг суд тизимидан қониқиш даражасини аниқлашга бағишланган аноним онлайн-сўров ўтказилади.

Тадқиқот мақсади Ўзбекистонда одил судловга эришиш самарадорлиги, даражаси ва сифати, судларга нисбатан ишонч даражаси ҳақида аҳоли ва профессионал ҳуқуқшунослар ҳамжамияти вакилларининг фикрини аниқлашдир.

Агар Сиз ўтган бир йил давомида суд жараёнларида иштирок этган бўлсангиз, қуйидаги ҳаволадан фойдаланган ҳолда мазкур тадқиқотда қатнашишингизни сўраймиз.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz

——————————————————————————————

ОБЪЯВЛЕНИЕ

Об исследовании уровня удовлетворенности пользователей судебной системы

В рамках совместного проекта Верховного суда Республики Узбекистан, Агентства США по международному развитию (USAID) и Программы развития ООН «Партнерство в сфере верховенства закона в Узбекистане» проводится анонимное онлайн-исследование уровня удовлетворенности пользователей судебной системы.

Целью исследования является выявление мнения населения и профессионального сообщества юристов Узбекистана об эффективности, доступности и качестве правосудия в Узбекистане, а также уровне доверия к судам.

Если Вы принимали участие в судебном процессе в течение одного года до настоящего момента, просим Вас принять участие в данном исследовании, перейдя по указанной ниже ссылке.

Подробнее 👈

Подписаться на канал👉@oliysuduz
СУДЬЯЛАР ВА ТАЛАБАЛАР УЧРАШУВИ

Тошкент вилоят судида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказининг олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тингловчилари иштирокида семинар машғулотлари бўлиб ўтди.

Дастлаб семинарда Тошкент вилоят суди раиси Д. Таджибаев томонидан тингловчилар учун юртимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, суд ишлари юритилишини такомиллаштириш, фуқаролар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини суд томонидан ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар, хусусан, ушбу ислоҳотлар самараси ўлароқ, Тошкент вилоят суди таркибий тузилмасидаги ўзгаришлар, суд тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маъруза қилинди.

Тадбирда тингловчилар Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяларидан иборат апелляция инстанциясининг судлов ҳайъати томонидан ўтказилган очиқ суд мажлисларида иштирок этиб, моддий ва процессуал қонун нормаларининг амалда қўлланилишига оид билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Шунингдек, тингловчиларга 2021 йил 12 январда қабул қилинган “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти, процессуал қонунчиликдаги ўзгаришлар тушунтирилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Бахт ўзи нимадир? (Суд залидаги ўйлар)

Баъзан бошимизга кулфат тушганда ўзимизни овутишга ҳаракат қиламиз. Бу дунё кимга вафо қилибдики, мен меҳрга умидвор бўлсам, деймиз тан бериб. Аслида ҳам шундаймикин? Балки, ўзимиз дунёга вафо қилмаётган бўлсак-чи? Фукаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судида навбатдаги очиқ суд жараёнида иштирок этар эканман, хаёлимдан шу фикрлар ўтди. Бунга даъвогару, гувоҳларнинг кўрсатмалари сабаб бўлди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташриф буюрди.
Дастлаб бош бошқарманинг ахборот мультимедиа маркази фаолияти билан танишилди, бошқарма тизимида фойдаланилаётган махсус техника ва воситалар кўздан кечирилди.
Ташриф чоғида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг шон-шараф музейи очилди. Давлатимиз раҳбари уни кириб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил главное управление внутренних дел города Ташкента.
Глава государства ознакомился с деятельностью информационного мультимедийного центра главного управления, осмотрел имеющуюся на его вооружении специальную технику и спецсредства.
В ходе посещения состоялось открытие музея славы главного управления внутренних дел столицы, с экспозицией которого ознакомился Президент.

#Mirziyoyev #tanishuv #ichkiishlar #muzey

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Самарқанд шаҳар иқтисодий суди судьялари Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалида бўлиб, ўқитувчи ва талабалар билан учрашишди.

Тадбир доирасида давра суҳбати ташкил этилиб, унда судьялар иштирокчиларга суд-ҳуқуқ тизимидаги янгиликлар ҳақида маълумотлар беришди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz