Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
26.8K photos
9.95K videos
18 files
22.4K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Президент иштирокида ўтган халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши сессиясида аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш шароитларини яхшилаш бўйича вазифалар белгиланди.
Вилоятда 2021-2022 йилларда умумий қиймати 17 трлн сўмлик 949 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши таъкидланди. 503 километр йўлларни таъмирлаш, 16 та оилавий шифокорлик пункти ва поликлиника очиш, 19 та туман ва шаҳарларда биттадан ёшлар саноат зоналарини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

На прошедшей с участием Президента сессии Ферганского областного кенгаша народных депутатов определены задачи по обеспечению занятости и улучшению условий жизни населения.
Отмечалось, что в 2021-2022 годах в регионе будут реализованы 949 инвестиционных проектов на сумму 17 трлн сумов. Поставлена задача отремонтировать 503 километра дорог, организовать 16 семейных врачебных пунктов и поликлиник, создать молодежные промзоны в 19 районах и городах.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Халқ депутатлари сессиясидан сўнг Президент кутилмаганда Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласига борди. Маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашди.
- Мана, бугун вилоятларингизга янги ҳоким қўйдик. Маҳаллабай ишлаш тизимини жорий қиляпмиз. Ҳақиқий аҳволни билиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш учун маҳаллангизга ўзим келдим, - деди Шавкат Мирзиёев аёллар билан суҳбатда.

После сессии кенгаша народных депутатов Президент незапланированно посетил махаллю Шодиёна в Фергане. Он пешком обошел махаллю и встретился с местными жителями.
- Сегодня мы назначили нового хокима в вашей области. Внедряем систему работы в разрезе махаллей. Я пришел в вашу махаллю лично, чтобы узнать реальную ситуацию, облегчить заботы людей, - сказал Шавкат Мирзиёев в разговоре с женщинами.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Самарқанддаги импортёр корхона 15 минг долларлик дебитор қарзини судгача тўлаб берди. Шу боис суд жарима қўллашни рад қилди

Мавжуд маълумотлар асосида Самарқанддаги масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича 15 минг доллар миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Шу боис, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
YouTube каналида А. Эргашевга оид жиноят иши бўйича эълон қилинган видеомурожаат юзасидан

Видеомурожаатда марҳум Шавкат Аҳмедовнинг оила аъзолари ва қариндошлари унинг ўлимида айбдор деб топилган Алишер Эргашевга нисбатан тайинланган жазодан норози бўлиб, марҳум гўёки бир гуруҳ шахслар томонидан ўлдирилганлиги, бироқ дастлабки терговда ҳам, суд жараёнида ҳам бунга эътибор қаратилмаганлиги ҳамда маҳкумга нисбатан енгил жазо тайинланганлиги ҳақида важлар келтиришган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада судьялар "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан учрашиб, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
KUN.UZ САЙТИДА 2021 ЙИЛ 30 ЯНВАРЬ КУНИ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН “КИТОБДА ЁЛҒИЗ ЎҒИЛ ПИЧОҚЛАНДИ ВА БИР КЎЗИДАН АЖРАЛДИ: ЗАРАР ҚОПЛАНМАДИ, ИШ ЭСА «БОСТИ-БОСТИ» ҚИЛИНДИ” САРЛАВҲАЛИ МАҚОЛА ЮЗАСИДАН БАЁНОТ

Китоб туман прокуратураси томонидан Жиноят кодекси 111-моддасининг 2-қисми билан Дадахон Ҳасановга нисбатан юритилган жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатиш масаласини ҳал қилиш учун 2020 йил 3 апрелда жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судига юборилган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги масалалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби бўйича журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 5 февралдаги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий cуди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланган Ҳалилилло Турахужаев Олий суд ва қуйи судлар жамоаларига таништирилди ҳамда ўз лавозимида иш бошлади.

Олий суд ва қуйи судлар жамоалари Ҳалилилло Турахужаевни юксак масъулиятли лавозим билан қутлаб, келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz