Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
26.8K photos
9.95K videos
18 files
22.4K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Фарғона шаҳридаги тошдан қоғоз ишлаб чиқариш корхона билан танишди.
Бу ерда Хитойдан ноёб технология олиб келиниб, йилига 9 минг тонна қоғоз тайёрлаш қуввати ташкил этилди. Корхонада 60 киши иш билан таъминланди. Давлатимиз раҳбари иш жараёнини, қоғоз сифатини кўрди.
Президентимиз Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилаётган импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ҳам кўздан кечирди.

Президент посетил предприятие по производству каменной бумаги в городе Фергане.
Здесь на основе уникальной технологии из Китая налажено производство 9 тысяч тонн каменной бумаги в год. На предприятии трудятся 60 человек.
Глава государства понаблюдал за технологическим процессом, поинтересовался качеством выпускаемой бумаги.
Президент также ознакомился с производимыми в Ферганской области импортозамещающими промышленными товарами.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #qogoz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
НАФРАТ ВА ҚАСД ФОЖИАГА ДОЯЛИК ҚИЛГАНИ ҲАҚИДА

Ўтган йили 7 августдан – 8 августга ўтар кечаси самарқандлик эр турмуш ўртоғини тамагирлик ниятида шафқатсизлик билан қасддан ўлдиргани, сўнгра жиноятни яшириш мақсадида ўз уйига ўт қўйиб юборгани ҳақида совуқ хабар тарқалганди. Яқинда ушбу жиноят иши судда кўриб чиқилди. Судланувчи С. Баҳромов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «и», «ж» бандлари билан айбдор деб топилиб, узоқ муддат — ўн саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди

Бугун вилоятда фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига оид ахборот олиш ҳуқуқини такомиллаштириш тўғрисида”ги 4-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириш бўйича Матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда Хоразм вилоят судининг раиси Полванов Баҳодир Хусаинович томонидан суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги, судлов фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш масалаларида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек ОАВ вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби тўғрисида маърузалар қилинди.
Матбуот анжумани очиқ мулоқот тарзида ўтиб, иштирокчиларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Адолат овози" кўрсатуви

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“Бир” деганда билинди: шунақа клуб керак экан!

Президент фармони (2020 йил, 7 декабрь. ПФ-6127-сон) ижроси доирасидаЎзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашида Судьялар клуби ташкил этилгани хабари берилганди. Клуб ташкил этилиши ҳамоно унинг асосий ишлаш платформаси ҳисобланган онлайн форум ҳам ишга туширилди
(sudyalarklubi.uz/forum). Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.

Батафсил:

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Фарғона шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Давлат раҳбари 2020 йил сентябрь ойидан буён Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Хайрулло Бозоров номзодини Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тавсия этди.
Овозга қўйиш натижаларига кўра, Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

В Фергане с участием Президента Шавката Мирзиёева проходит внеочередное заседание областного кенгаша народных депутатов.
На сессии рассмотрен организационный вопрос. Глава государства представил на должность хокима Ферганской области кандидатуру Хайрулло Бозорова, исполняющего обязанности руководителя региона с сентября 2020 года.
По итогам голосования Хайрулло Бозоров утвержден хокимом Ферганской области.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада суд тизимидаги ўзгаришлар бўйича ўқув семинари ташкил этилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ЭЪЛОН

Аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги «Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида», “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ва “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида 2021 йил 6 февраль куни соат 10.00 да фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди ва жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судлари биносида (Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси, 42 уй) “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади.

Унда фуқароларнинг мурожаатлари судьялар, сенаторлар, депутатлар, Учтепа ва Чилонзор туманлари ҳокимликлари, прокуратура, ички ишлар, адлия, солиқ органлари, тиббиёт бирлашмалари, коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар, бошқа тегишли идора ва вазирликларнинг мутасадди вакиллари билан ҳамкорликда кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ОАВ вакиллари қайси суд мажлисларида иштирок этиши мумкин?

Самарқандда суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги масалалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Жиззахда судьялар томонидан матбуот анжумани ўтказилди

Жиззах вилоят суди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликдаги матбуот анжумани Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази биносида маҳаллий журналист ва блогерлар учун суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги масалалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби бўйича матбуот анжумани ташкил этилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz