Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27.4K photos
10.2K videos
18 files
22.7K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Риштон туманида қурилган Халқаро кулолчилик марказини бориб кўрди.
Бу ерда 20 та икки қаватли кулоллар хонадони, Риштон тарихи музейи, банк хизматлари маркази бунёд этилган. Уйларнинг биринчи қаватида устахона ва савдо дўкони жойлашган, иккинчи қаватда ҳунармандлар оиласи яшайди.
Давлатимиз раҳбари устахоналарга кириб, маҳсулотларни кўздан кечирди, уста кулоллар билан суҳбатлашди, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Международный центр керамики, построенный в Риштанском районе.
Здесь возведены 20 двухэтажных домов, музей истории Риштана, центр банковских услуг. На первых этажах домов расположены мастерские и магазины, а на вторых этажах проживают семьи мастеров.
Глава государства посетил мастерские, осмотрел продукцию, тепло побеседовал с мастерами, дал ответственным лицам указания по поддержке ремесленников.

#Mirziyoyev #safar #Rishton #kulolchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода суд томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-4 (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан тўхташ чизиғини босиб кириши ва ўтиши), 135 (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши), 183 (майда безорилик) ва 194 (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“Суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги масалалари ҳамда ОАВ вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби”

Бугун Бухоро вилояти судида журналист ва блогерлар, хамда ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуман “Суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги масалалари ҳамда ОАВ вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби” мавзусига каратилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоят суди томонидан қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган шахсга 17 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди фаолиятидан

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
СУДЛАР ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ҲАМКОРЛИГИ

Бугун Термиз шаҳридаги Матбуот уйи биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонининг 1-бандига мувофиқ, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида Сурхондарё вилоят умумюрисдикция суди раиси А.Рузиқулов ва Сурхондарё вилоят маъмурий суди раиси З.Аллабаевлар томонидан брифинг ўтказилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг судда иштирок этиш тартиби хусусида матбуот анжумани ўтказилди

Сирдарё вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори томонидан тасдиқланган 2021 йил биринчи чорагида ўтказиладиган матбуот тадбирлари медиа-режасининг 27-бандига мувофиқ, маҳаллий журналист ва блогерлар учун суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
«Менинг маҳаллам — менинг судьям» ғояси асосида учрашув бўлиб ўтди

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди ва фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судлари раислари томонидан 2021 йил 3 февралда Навбаҳор туманидаги “Кескантерак” маҳалла фуқаролар йиғинида “Кескантерак”, “Қизилой”, “Янгиҳаёт” ва “Қоражон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди яшовчи тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар билан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида учрашиш ва мавжуд муаммоларни ўрганиш юзасидан очиқ мулоқот учрашуви ўтказилди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона туманидаги янги корхоналар билан танишди.
Давлатимиз раҳбари “Vodiy Shoes” пойабзал ишлаб чиқариш ва «Баҳодир Лоғон» пахта-тўқимачилик кластерига қарашли ип-калава ва мато ишлаб чиқариш корхоналаридаги иш жараёнини кўздан кечириб, хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар турини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шу ерда Фарғона вилоятида 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новыми предприятиями в Ферганском районе.
Посетив обувное предприятие “Vodiy Shoes” и текстильное производство при хлопково-текстильном кластере "Баходир Логон", глава государства указал на необходимость углубления переработки сырья, расширения ассортимента продукции.
Здесь же прошла презентация инвестиционных проектов, которые будут реализованы в Ферганской области в 2021-2022 годах.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter