Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
26.8K photos
9.96K videos
18 files
22.4K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чже Иннинг онлайн-саммити бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик ришталарини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини, савдо, инвестициялар, саноат ва энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга оширишни муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида қатор ҳужжатлар имзоланди.

Состоялся онлайн-саммит Президентов Шавката Мирзиёева и Мун Чже Ина.
Лидеры обсудили актуальные вопросы развития и укрепления узбекско-корейских уз многовековой дружбы и особого стратегического партнерства, реализацию конкретных проектов и программ в сфере торговли, инвестиций, промышленности и энергетики, сельского хозяйства, здравоохранения, образования и культурного обмена.
По итогам встречи состоялось подписание целого ряда документов.

#Mirziyoyev #sammit #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган шахсга нисбатан 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#қонун_моҳияти

ЯНГИ ҚОНУН: ЕР УЧАСТКАСИНИ НОҚОНУНИЙ ОЛИБ ҚЎЙГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК КУЧАЙТИРИЛДИ

Сўнгги йилларда жойларда маҳаллий давлат органлари томонидан ер участкаларини давлат ҳамда жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартибига риоя этилмаслиги оқибатида мулк дахлсизлигига путур етказиш ҳолатлари кузатилган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#курсом_реформ

«ОДИН СУД — ОДНА ИНСТАНЦИЯ»: КАК ДАННЫЙ ПРИНЦИП ИЗМЕНИТ СФЕРУ

Справедливость — прочный фундамент государственности. Судебная власть играет решающую роль в обеспечении правосудия. Между тем в Узбекистане продолжается реализация реформ, направленных на обеспечение защиты прав и свобод человека, верховенства закона. Так, за последние четыре года государство сделало решительные шаги по коренному реформированию судебно-правовой системы. Принято более 40 законов, Указов и постановлений по приоритетным вопросам в этой сфере.

Подробнее 👈

Подписаться на канал👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман суди томонидан фирибгарлик ва пора бериш жиноятларини содир этган шахсга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судида қасддан одам ўлдириш ва босқинчилик жиноятларини содир этган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, унга суд ҳукми билан 17 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Андижон вилояти умумий юрисдикция ва маъмурий судлари судьялари учун Олий суд судьялари А. Тўхташев, И. Тожиев, Ф. Турсунов иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва бошқа қатор қонунларга киритилган ўзгаришлар юзасидан ўқув-семинар машғулоти бошланди.

2021 йилнинг 13 январидан суд қарорлари устидан назорат тартибида шикоят бериш институти тугатилиши, суд қарорлари устидан апелляция ва кассация тартибида шикоят беришнинг амалдаги тартиби тубдан ўзагартирилиши, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилиши каби муҳим ҳаётий ўзгаришлар хусусида семинарда иштирок этаётган суд корпуси вакиллари томонидан берилган саволларга ва суд мажлисларида юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган муаммо ва масалаларнинг судлар томонидан хал этилиши борасидаги қонуний ечимларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, Олий суд судьялари суд мажлисларини ёритиш мақсадида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаси вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар томонидан қилинадиган мурожаатлар ва уларнинг кузатувчи сифатида судда иштирок этиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Семинарда суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан амалга оширилаётган ислоҳотлар аввало инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалда кафолатли ҳимоясини таъминлаш ҳамда таъсирчан механизмларини яратишга, давлат органлари фаолиятини айнан шу соҳага йўналтиришнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Алиментга оид низоларда давлат божи ундирмаслик таклиф этилмоқда: таъминотга имконсиз ёхуд икки оилали шахслар шу маблағни болаларига берса... 

Алимент (лотинчадан – аlimentum- озиқ-овқат) – қонунда турмуш ўртоғидан бирини иккинчисига тўлашга мажбур қиладиган, озиқ-овқат, парваришлаш учун пул ёки натура шаклида, ота-она-вояга етмаган бола, вояга етган бола кекса ота-она ва ҳоказоларга суд тартибида мажбуран пул тўлаш ёки ўтказиш, вояга етмаган болаларни тарбиялаш тўғрисида ота-оналар ўртасида келишув бўлмаган тақдирда, суд томонидан бир бола учун ота/онанинг ойлик иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадларининг ¼ қисми, икки бола учун 1/3 қисм, уч ва ундан ортиқ бола учун ½ қисм миқдорда ундириладиган маблағдир.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Адолат овози" кўрсатуви

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
2021 йил 27 январь куни Тошкент туманлараро маъмурий судида сўнги кунларда кўпчиликни эътиборини тортиб келган, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларида муҳокамаларга сабаб бўлган Юнусобод тумани Аҳмад Дониш ва Амир Темур кўчалари кесишмасида 65 та тадбиркорга тегишли бино ва иншоотлар жойлашган 6 га ер участкасини давлат ва жамият эҳтиёжи учун олиш тўғрисидаги ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги маъмурий ишни мазмунан кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланди.

Ушбу иш судья Д. Тошев томонидан кўриб чиқилиб, суднинг ҳал қилув қарорига кўра, аризачи “UY RO'ZG'OR MOLLARI” МЧЖ, “NUR SEXRI OSHIYONI” МЧЖ, “ZAR-ZIYNAT BIZNES” МЧЖ, “SAIDA-BAROKA” ХК, “GLORIUS JUSTICE” МЧЖ, С. Росошанская ва “EMISUN MARKET” ХКнинг талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг 27. 11. 2018 йилдаги “Ер майдонларида ободонлаштириш ва бузиш ишларини олиб бориш ҳақида”ги 1667-сонли, 31. 12. 2019 йилдаги “URBAN DEVELOPERS” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасига ер майдонини ажратиб бериш ҳақидаги 1879-сонли ва Юнусобод туман ҳокимининг 18. 12. 2018 йилдаги «Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 27 ноябрдаги қарори ижроси ҳақида»ги 2102-сонли қарорлари ҳақиқий эмас деб топилди.

Ҳал қилув қарори устидан қарор чиқарилган кундан эътиборан 30 кун ичида Тошкент шаҳар маъмурий судига шу суд орқали апелляция тартибида шикоят берилиши ёки протест келтирилиши мумкин.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz

....................................................................................

27 января 2021 года в Ташкентском межрайонном административном суде рассмотрено по существу и вынесено решение по административному делу о признании недействительным решений хокима об изъятии для нужд государства и общества 6 га земельного участка на пересечении улиц Ахмада Дониша и Амира Темура Юнусабадского района, где расположены здания и постройки, принадлежащие 65 предпринимателям. Как известно, это дело в последние дни привлекло большое внимание, вызвав обсуждения в СМИ и социальных сетях.

Данное дело рассматривалось судьей Д. Тошевым.

Согласно решению суда, заявление ООО “UY RO'ZG'OR MOLLARI”, ООО “NUR SEXRI OSHIYONI”, ООО “ZAR-ZIYNAT BIZNES”, ЧП “SAIDA-BAROKA”, ООО “GLORIUS JUSTICE”, С. Росошанской и ЧП “EMISUN MARKET” полностью удовлетворено. Решение хокима города Ташкента “О благоустройстве земельных участков и сносе” от 27. 11. 2018 года № 1667 и “О выделении земельного участка совместному предприятию в форме ООО “URBAN DEVELOPERS” от 31. 12. 2019 года № 1879, а также решение хокима Юнусабадского района “Об исполнении решения хокима города Ташкента от 27 ноября 2018 года” от 18. 12. 2018 года № 2102 признаны недействительными.

Решение может быть обжаловано или опротестовано в апелляционном порядке в течение 30 дней со дня его вынесения в Ташкентском городском административном суде через данный суд.

Подписаться на канал👉@oliysuduz
Xalq fikri/Мнение народа Telegram-каналида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти Самарқанд вилоят бўлими томонидан эълон қилинган “Судлар фуқаролик жамияти вакиллари учун ёпиқми?” баёноти юзасидан

Аниқланишича, даъвогар «MO`JIZA MAKONI» МЧЖ жавобгарлар Mehmet Husurhaci, «BAHODIRHOJI OTA» хусусий корхонаси ва Ж. Юсуповга нисбатан ишлаб чиқариш цехи биносининг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судига мурожаат қилган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz