Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.91K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Тошкент шахар суди жиноят ишлари бўйича судьяси Х.Шамшиев Тошкент шаҳар Сергели тумани "Мехригиё" МФЙнинг “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Судья сўзга чиқиб, давлат раҳбарининг раислигида 2020 йил
20 августда ўтказилган видеоселектор йиғилишида эндиликда мутлақо янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарга қўшимча захира яратиш чора-тадбирлари кўрилиши, мамлакатда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати тузилганлиги, аёларни ва ёшларни ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, аёлларни жамият хаётида фаол иштирокчисига айлантириш ҳамда уларни жисмоний зўравонлик қурбонига айланишидан химоя қилиш, судланиб тузалиш йўлига ўтган ёшлар ва аёлларни жамиятда ўз ўрнини топишга қўмаклашиш, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларда мотивация уйғотиб, касбий кўникмаларни шакллантириш, хотин қизларнинг ижтимоий ҳуқуқлари ҳақида тушунтиришлар берди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар –– адолат устуворлиги кафолати

Бугунги кунда Республикамизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, юртимизнинг жаҳон миқёсида сиёсий ва иқтисодий мавқеини янада ошириш борасида кенг кўламли, шу жумладан суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Вилоят судлари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ўтказди

Сайёр қабулда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан жами 25 та мурожаат келиб тушди. Шундан 20 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 5 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, даъво аризаси қабул қилинди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда

Ўзбекистон туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 8 январдаги “Хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда вилоят ва туман судлари вакиллари ҳамкорлигида бугун, 23-болалар мусиқа санъат мактабида ташкил этилган ана шундай тадбирда ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёллар қабул қилинди.

Бугунги жараёнлар давомида 50 дан ортиқ хотин-қизлар Фарғона вилояти ва туман маъмурий, жиноят, фуқаролик ҳамда иқтисодий судлари раис ва судьялари С.Қурбонов, У.Ахмедов, Ш.Мирзакиров, С.Анваров ҳамда М.Мирмақсудовлардан мавжуд муаммолари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар олдилар.

Соҳа вакиллари иштирокида аёлларни бу каби ҳуқуқий қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар туманда давом этмоқда.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Жорий йилнинг 23 январь куни Оққўрғон туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабининг катта мажлислар залида Тошкент вилоят маьмурий суди судьяси Б.Аблахатов, жиноят ишлари буйича Оққўрғон туман суди раиси С.Исакулов ва фукаролик ишлари буйича Қуйичирчиқ туманлараро суди судьяси Г.Тожибоева ҳамда туман адлия бўлими, ички ишлар булими ходимлари иштирокида Оққўрғон туманида "Аёллар дафтари"га киритилган ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёллар ва оилалар ўртасида сайёр қабул ўтказилди ва қабулда 40 нафарга яқин аеллар иштирок этишди. Кабул иштирокчилари томонидан 22 нафар фукаронинг масаласи ижобий хал килиниб, колган фукароларга хукукий тушунтиришлар берилди, икки нафар фуқаронинг мурожаати туман адлия бўлими иш юритувига қабул қилиниб назоратга олинди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Жорий йилнинг 23 январь куни Тошкент шахар суди судьяси С.Содиков, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг раиси ва судьялари томонидан тумандаги маҳаллаларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан давра суҳбатлари ўтказилди.

Хотин-қизлар, маҳалла фуқаролари, фаоллар ва ички ишлар ходимлари иштирок этган мазкур давра суҳбатларида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларнинг ҳуқуқий масалалар юзасидан мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“Аёллар дафтари”даги аёлларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

Мамлакатимизда ахолининг ижтимоий химояга мухтож қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар кўлами пандемия муносабати билан кенг тус олди. Жумладан, бевосита Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббус асосида ташкил этилган “Аёллар дафтари” давлатимиз томонидан аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни навбатдаги юқори босқичга олиб чиқиш билан бирга бу йўналишдаги ишларни бир тизимга солиш имкониятини берди.

Жумладан, Фарғона вилоятида хам “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан ишлашда янгича тизим жорий этилиб, вилоят миқёсида 47 минг 554 нафар ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлашга эҳтиёжи бўлган аёллар рўйхати шакллантирилди ва “Аёллар дафтари”га киритилди. Бугунги кунда шаҳар-туманларда улар билан манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган суд идоралари хам мазкур хайрли ташаббусдан четда қолишмади. Вилоятда мавжуд судларнинг судьялари мазкур рўйхатдан ўрин олган хотин-қизларнинг ҳуқуқий масаладаги муаммоларини ҳал этишга яқиндан ёрдам бериш мақсадида жойларда қабуллар ташкил этиб, “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Жумладан, бундай қабуллар жорий йилнинг 23 ва 24 январь кунлари Фарғона шаҳрининг А.Жомий, Ал-Хоразмий ва Беруний номли МФЙларида ташкил этилди. Мазкур қабулларда ҳуқуқий ёрдамга мухтож бўлган 25 нафардан ортиқ аёлларнинг муаммолари Фарғона вилоят маъмурий судининг раиси Д.Махаматов ва Фарғона туманлараро судининг судьяси Б.Юлдашевлар томонидан тингланиб, уларга ҳуқуқий маслахат берилди хамда амалий ёрдам кўрсатилди.

Жамиятда турли қийинчилик ва муаммоларга дуч келаётган аёлларнинг қонун ва қонуности хужжатлар талабларини тўлиқ билмаслиги, уларга берилган берилган қонуний имтиёзлардан бехабар эканлиги юзага келаётган қийинчиликларнинг асосий сабабларидан бири десак хато бўлмайди. Бу жиҳатдан олиб қараганда аёлларга судьялар томонидан кўрсатилган ҳуқуқий ёрдам ва тушунтиришлар уларнинг муаммоларини хал қилишда мухим ахамият касб этади.

Сайёр қабуларда аниқланган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилгани эса бу тадбирларнинг самарасидан дарак беради. Вилоятимизда соҳа вакиллари иштирокида аёлларни бу каби ҳуқуқий қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Абдурасул Эранов Наманган вилояти суди раиси лавозимига киришди

2021 йилдан жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлар негизида ташкил этилган Наманган вилояти судига соҳада кўп йиллик тажрибага эга мутахассис Абдурасул Эранов бошчилик қиладиган бўлди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Судьялар эҳтиёжманд оила вакилларига ҳуқуқий масалада кўмаклашмоқда

Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган судларнинг судьялари томонидан жойларда қабуллар ташкил этилиб, аҳолига ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
«Суд иши менинг иштирокимсиз кўрилди» ёхуд «Суд почтаси»ни шакллантириш вақти келмадими?..

Бироқ, суд мажлисида тарафлар тўлиқ иштирок этиши учун нима керак? Улар хабардор бўлиши керак. Тарафлар хабардор бўлиши учун нима қилиш керак? Уларни хабардор қилиш керак. Бунинг учун нима керак? Суд мажлиси ҳақида тарафларга хабар берувчи мукаммал тизим ва воситалар керак. Мана гап қаерда...

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz