Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
27.6K photos
10.4K videos
18 files
23K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди.
Шу ерда Хоразмда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари, хусусан, Урганч шаҳридаги «Binary» халқаро университети учун янги бино барпо этиш, автомобиль йўлларини таъмирлаш, кўприк қуриш, коммунал хизматларни яхшилаш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Шу билан давлатимиз раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифи якунланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства домов на улице Хонка в Ургенче.
Здесь же представлена информация о запланированной в Хорезмской области созидательной работе, в частности, строительстве нового здания для Международного университета «Binary» в Ургенче, ремонте автомобильных дорог, возведении мостов, улучшении коммунального обслуживания.
На этом поездка главы государства в Хорезмскую область завершилась.

#Mirziyoyev #safar #qurilish #uyjoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил двухдневную поездку в Хорезмскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#огоҳлик

«ЁНҒОҚ»НИ СУРИЯДАН ИЗЛАГАН ШОВВОЗ

Афанди бир куни болалар билан ҳазиллашмоқчи бўлиб, “Ҳу-у анавимуюлишда бир киши текин ёнғоқ тарқатаяпти”, дебди. Болалар “гурр” этиб ўша ёққа чопиб кетишибди. Шунда Афанди ўзига ўзи: “Наҳотки, шундай бўлса… Нақ текин ёнғоқдан қуруқ қолиб кетмай”, деб ўзи ҳам уларнинг ортидан югуриб кетган экан.Бу латифани кўпчилигимиз ўқиганмиз, эшитганмиз. Лекин ҳар сафар одамларнинг нақадар содда ва ишонувчанлигидан мийиғида кулиб қўя қоламиз.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“Иқтисодий судлар судловига тегишли ишлар тоифалари, суд процессида иш кўриш тартиби ва ўзига хос хусусиятлари ҳамда суд амалиёти”

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьялари В.Ли ҳамда О.Гулямовалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорлик доирасида 2020 йил 12 декабрь куни прокурор-тергов ходимлари иштирокида амалий семинар машғулоти ўтказилди. Семинар машғулотида судьялар “Иқтисодий судлар судловига тегишли ишлар тоифалари, суд процессида иш кўриш тартиби ва ўзига хос хусусиятлари ҳамда суд амалиёти” мавзусида маърузалар қилинди.
Қизиқарли ва бахс-мунозараларга бой ўтган тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ходимлари
билан фикр-мулоҳазалар алмашилди. Келгусида бундай ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Forwarded from Segment.uz
#Инфографика

✍️Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олишга, суд тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

Эндиликда судья лавозимига номзодлар психологик тестдан ўтказилади, коррупцияга мойиллиги аниқланади. Илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш имтиҳонлари Интернет тармоғи орқали онлайн ёритилади. Уларнинг иш самарадорлиги электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳоланиб борилади.

☝️Бугунга қадар ҳам судьялар фаолияти ҳар 2,5 йилда бир марта Судьялар малака ҳайъати томонидан 100 баллик тизимда баҳоланган.

🔎 Янги электрон рейтингда ҳар бир судья ўз камчилик ва ютуқларини онлайн кузатиб боради.

Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: 2021 йил Хоразмда уйғониш йили бўлади, ана шу йилга жуда катта замин яратдик

Шавкат Мирзиёев: 2021 год станет для Хорезма годом пробуждения, мы создали прочную основу для этого

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
электрон тўлов тизими (
billing.sud.uz)

2019 йилнинг апрель ойидан бошлаб судлар фаолиятига Олий суднинг Интерактив хизматлар порталида (my.sud.uz) жойлаштирилган “Электрон тўлов тизими” рукни орқали давлат божлари ва судга мурожаат қилишдаги бошқа ҳаражатлар суммасини онлайн тарзда тўлаш учун ягона биллинг тизими яратилган.

Бу билан фуқароларга бир қатор қулайликлар яратилди:

- судга мурожаат қилганлик учун тўловларни амалга оширишда банк ҳисоб рақамлари ва бошқа реквизитлар қўлда тўлдирилмайди;

- амалга оширилган тўловлар учун банклар томонидан тўлов амалга оширилганлиги ҳақида алоҳида тасдиқ талаб этилмайди;

- тўловлар исталган усулда (жумладан “CLICK”, “Payme” ва “Upay” электрон мобил тўлов тизимлари орқали) амалга оширилиши мумкин;

- суд қарорига асосан ундирилиши белгиланган тўловлар ҳам мазкур тизим орқали амалга оширилади ва буни тасдиқловчи маълумотни судга тақдим этиш шарт бўлмайди.

Мазкур тизим фуқаролар ҳамда тадбиркорларга судга мурожаат қилишда амалга оширилиши лозим бўлган тўловларни тезкорлиги ва аниқлигини таъминлашга хизмат қилади.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Судьялар рағбатлантирилди

Самарқанд шаҳар ҳокимлигида шаҳар судларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ судья ва ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Адолат устувор тамойили асосида юрт фаровонлиги ва халқ манфаати йўлида хизмат қилаётган адолат пешволарига Самарқанд шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Эгамов ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Чирчиқ шаҳридаги Ёшлар марказида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

Сайёр суд давомида аҳлоқ тузатиш ишлари ҳамда озодликни чеклаш жазоси тайинланган 9 нафар маҳкумга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судига тақдимнома киритилган бўлиб, тузалиш йўлига ўтган ушбу маҳкумлар қилган ишидан чин дилдан пушаймонлиги ва барча талабларни тўлақонли бажарганлиги сабабли, уларга нисбатан инсонпарварлик далолатномаси қўлланилиб, жазо муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва суд томонидан тайинланган чекловларга тўлиқ амал қилмаган, қасддан бўйин товлаб юрган бир нафар маҳкумга нисбатан озодликни чеклаш жазо тури озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
«International Job Оrganization» ХБА мутасаддиларига нисбатан жиноят иши бўйича суд жараёни Жиззахда давом эттирилади

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди иш юритувидаги «International Job Оrganization» хусусий бандлик агентлиги" МЧЖ мансабдор шахслари Ш. Абдураҳмонов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши ҳудудларда давом эттирилади.

Ушбу жиноят ишининг мазмунан кўрилиши жорий йил 15-16 декабр кунлари соат 11.00 да жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди биносида бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи ушбу жиноят иши доирасида жабрланувчи ва гувоҳ деб эътироф этилган фуқароларни белгиланган вақтда юқорида кўрсатилган суд биносига келишлари сўралади.

Манзил: Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Сайилжойи кўчаси, 63 уй.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Навоийда тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролари билан очиқ мулоқот ўтказилди

Сир эмаски, судларнинг фаолияти барча соҳада одил судловни амалга ошириш, инсон ва фуқароларнинг, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш ҳамда президентимизнинг бу борада қабул қилинган фармон ва қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратиб келинмоқда.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz