Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
26.7K photos
9.93K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжуманидан

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
«International Job Оrganization» ХБА мутасаддиларига нисбатан жиноят иши бўйича суд жараёни Урганчда давом эттирилади

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди иш юритувидаги «International Job Оrganization» хусусий бандлик агентлиги" МЧЖ мансабдор шахслари Ш. Абдураҳмонов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши ҳудудларда давом эттирилади.

Ушбу жиноят ишининг мазмунан кўрилиши жорий йил 11 декабр кунлари соат 11.00 да жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди биносида бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи ушбу жиноят иши доирасида жабрланувчи ва гувоҳ деб эътироф этилган фуқароларни белгиланган вақтда юқорида кўрсатилган суд биносига келишлари сўралади.

Манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Шерозий кўчаси, 14-уй


Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида иштирок этади.
Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш - учрашув кун тартибидаги асосий масалалардан бири.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигининг устувор йўналишларини белгилаб бериши кутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабря примет участие в саммите Евразийского экономического союза (ЕАЭС) в формате видеоконференции.
Одним из основных вопросов повестки дня - предоставление Республике Узбекистан статуса государства-наблюдателя при организации.
Ожидается, что глава нашего государства в своем выступлении обозначит приоритетные направления взаимовыгодного сотрудничества Узбекистана с ЕАЭС.

#Mirziyoyev #sammit #EOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#жиноят_ва_жазо

АНТИҚА АЛДОВ ЁКИ ОНА НИҚОБИДАГИ ФИРИБ

Эҳтиётсизлик оқибатида юз берган фожиа ортидан кутилмаганда яна ташвиш туғилса, киши буткул гангиб қоларкан. Яна денг, бу дилхираликнинг бошида ўзинг аввалдан яхши таниган, билган одамлар турса, ишончингни суиистеъмол қилиб, алдаса, бундан ёмони йўқ экан.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги "Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига шарҳ

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Комментарий к Указу Президента Республики Узбекистан "О мерах по обеспечению подлинной независимости судей и повышению эффективности предупреждения коррупции в судебной системе" от 7 декабря 2020 года

Подписаться на канал👉@oliysuduz
ЙПХ инспекторига тан жароҳати етказган зўравонга нисбатан суд ҳукми ўқилди

2020 йил 11 август куни Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 Тошкент-Термиз автомагистрал йўлининг 983 километрида “Саёҳат” чойхонаси атрофида “Ваз-21063” ва “Нексия-3” русумли автомашина ўртасида содир этилган йўл транспорт ҳодисаси бўйича чақирувга асосан хизмат вазифасини бажариш мақсадида вилоят ИИБ ЙҲХБ 3-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори Комил Бўриев ҳодиса жойга етиб борган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбариятининг шахсий қабулига онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш тизими
(
qabul.sud.uz)

2020 йил февраль ойидан бошлаб, судлар фаолиятига Олий суднинг Интерактив хизматлар порталида (my.sud.uz) жойлаштирилган “Электрон қабул” рукни орқали Олий суд раҳбариятининг шахсий қабулига онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш имконини берувчи ахборот тизими жойлаштирилган.

Ахборот тизими орқали:

- Олий суд раҳбариятининг шахсий қабулига онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш ҳақида электрон шаклда ариза юбориш;

- фуқарони қабул қилиниш санаси ва навбати ҳақидаги маълумотларни онлайн тарзда олиш;

- Олий суд раҳбариятининг шахсий қабулига рўйхатдан ўтиш учун суд биносига келиб ариза топширишнинг муқобил тартибини жорий этиш;

- шахсий қабул натижаларини тегишли мезонлар асосида баҳолаш каби тартиблар жорий этилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИ АХБОРОТИ

2020 йил 11 декабрь куни Тошкент шаҳар маъмурий судининг апелляция инстанциясида аризачи - “UzAutoMotors” акциядорлик жамиятининг жавобгар - Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги маъмурий иш юзасидан суднинг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан келтирилган апелляция шикоятини мазмунан кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Бугунги суд мажлисида иштирок этаётган тарафларнинг шахси аниқланиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

“UzAuto Motors” акциядорлик жамияти вакили судлов ҳайъатига мурожаат қилиб, ишни кўриш жараёнида давлат сири ва тижорат сири билан боғлиқ масала муҳокама қилинганида суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказишни сўради.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакилининг келтирилган апелляция шикояти юзасидан фикри тингланиб, шикоятда келтирилган важлар юзасидан берилган саволларга жавоблари тингланди.

Қўмита вакили томонидан судлов ҳайъатига илтимоснома киритилиб, унда ишни кўришда тараф сифатида “Azimavtomotive” МЧЖни жалб этиш ҳамда “UzAuto Motors” акциядорлик жамияти томонидан киритилган шикоят аризадаги имзони ҳақиқийлигини текшириш мақсадида судга оид хатшунослик экспертизаси тайинлаш сўралди.

Судлов ҳайъати ўз ўрнида ажрим қилиб, судга оид хатшунослик экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришдан рад этди ҳамда ишни кўришда тараф сифатида “Azimavtomotive” МЧЖни жалб этиш тўғрисидаги илтимоснома муҳокамаси “UzAuto Motors” АЖ вакиллари фикри тингланганидан сўнг кейинга қолдирилди.

Кейинги суд муҳокамаси 2020 йил 18 декабрь куни соат 10.30 га қолдирилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди онлайн-саммит ўтказдилар.
Томонлар сиёсий мулоқотни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни муҳокама қилдилар. Жаҳондаги вазият ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Яқин дўстлик ва мустаҳкам шериклик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди, бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Индии Нарендра Моди провели онлайн-саммит.
Стороны обсудили дальнейшее углубление политического диалога, расширение сотрудничества в торгово-экономической, инвестиционной, культурно-гуманитарной и других сферах. Обменялись мнениями по ситуации в мире и перспективам регионального взаимодействия.
Принято Совместное заявление о близкой дружбе и крепком партнерстве, подписан ряд двусторонних документов.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Hindiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик» қўшма лойиҳаси доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун тренинг ўтказилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“Қонун” бу ҳали “адолат” эмас, лекин адолат мукаммал қонун деганидир

Баъзан баландпарвоз бўлиб туюладиган ушбу жумлаларнинг таг- замирида нафақат чуқур ва яширин фалсафий маъно, балки, синалган, чархланган, албатта тўғри маънода сурилиб-туртилиб, эзилиб, сўнг ростланган ҳаётий тажриба – асосли илм ётади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz