Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.92K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Давлат хизматлари маркази ва Технопарк фаолиятини кўздан кечирди.
Президент марказдаги шароитлар билан танишди, хизматлар кўлами билан қизиқди. Одамлар талабидан келиб чиқиб, янги хизмат турларини йўлга қўйиш, аҳолига қулайлик яратиш бўйича топшириқлар берди.
IT-технопарк фаолияти билан танишар экан, давлат раҳбари ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос имкониятлари, долзарб муаммоларига мос бўлган дастурий маҳсулотлар яратиш кераклигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев посетил Центр госуслуг и Технопарк в городе Карши, ознакомился с созданными здесь условиями, результативностью работы. Дал указания запустить новые виды услуг с учетом запросов граждан, сделать обслуживание более удобным.
Знакомясь с деятельностью IT-технопарка, глава государства отметил необходимость создания программных продуктов с учетом специфики и актуальных проблем каждого региона.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олий суднинг Тайлоқ туманидаги сайёр қабули

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари И. Муслимов ва Олий суд судьялари томонидан 2020 йил 12 ноябрь куни Самарқанд вилояти Тайлоқ туманидаги 29-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилган сайёр қабулида жами 115 та фуқаролар қабул қилинди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 50 таси жиноят ишлари бўйича, 39 таси фуқаролик ишлари бўйича, 25 таси маъмурий ишлар бўйича, 1 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатни ташкил этади.

Шундан 40 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 75 та фуқаронинг ёзма мурожаати қабул қилинди.

Жами 115 та мурожаатдан 40 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 75 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди.

33 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан назорат тартибида ва вилоят судларига таалуқлиги бўйича ҳал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов ҳайъатларига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

22 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:

– жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман суди томонидан 5 та, Булунғур туман суди томонидан 5 та, Жомбой туман суди томонидан 7 та, Ургут туман суди томонидан 5 та, жами 22 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;

– 3 нафар фуқаролар ташаккурнома билдирди;

– 1 нафар мурожаат жойида қаноатлантирилиб, суд қарори берилди.

Шунингдек 17 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар сайёр суд мажлисида кўрилди. Уларнинг мурожаати қаноатлантирилиб, МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига асосан маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.

Бундан ташқари 5 нафар фуқаролар ташаккурнома билдиришди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Давлатимиз раҳбари Қарши шаҳрида ўқитувчи ва мураббийлар, тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди. Учрашувда бу соҳалардаги ислоҳотларнинг аҳамияти, уларни жойларда амалга ошириш чоралари ҳақида сўз борди.
Шавкат Мирзиёев бу борадаги янги иш тизимидан мақсади, педагог ва шифокорлардан кутаётганлари ҳақида гапирди. Мактаб директорлари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимларининг фикр-мулоҳазаларини эшитиб, таклифларини қўллаб-қувватлади.

В городе Карши глава государства провел беседу с учителями и наставниками, медицинскими работниками. На встрече говорилось о значимости реформ в данных сферах, об их реализации на местах.
Президент рассказал собравшимся о том, каким он видит результаты новой системы работы, вклад педагогов и врачей в это дело. Выслушал мнения директоров школ, учителей и медработников, поддержал их предложения.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #suhbat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жиноятнинг сабаб ва оқибатларини батафсил ўрганмай туриб, суд-тергов тизимини ривожлантириб бўлмайди

Кейинги йилларда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар инсон манфаатлари, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилмоқда.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникасини бориб кўрди.
Муассасада иқтисодий-молиявий ва юридик маслаҳатлар бериш, информацион хизматлар кўрсатиш учун барча шароит яратилган. Бу ерда хусусийлаштиришга қўйилган объектлар, соҳадаги тартиб-қоидалар ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.
Қашқадарёдаги йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг доимий кўргазмаси ҳам ташкил этилган.

В Карши Президент Шавкат Мирзиёев посетил Клинику оздоровления и приватизации предприятий.
В учреждении имеются все условия для консультирования по экономическим, финансовым и юридическим вопросам, предоставления информационных услуг. Можно получить подробные данные об объектах, предлагаемых к приватизации, связанных с ней процедурах.
Организована постоянная выставка продукции, производимой крупными предприятиями Кашкадарьи.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #xususiylashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter