Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27.4K photos
10.3K videos
18 files
22.8K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилоятига сафарини Шаҳрисабз шаҳридаги “Oqsaroy Vortex” масъулияти чекланган жамиятида синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишишдан бошлади.
Бу ерда умумий қиймати 54 миллион долларлик 3 та лойиҳани амалга ошириш, 1 минг 610 та иш ўрни яратиш, йилига 22 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.
Президент калава ип ва тайёр мато намуналарини кўздан кечирди, тегишли кўрсатмалар берди.

Глава государства начал поездку в Кашкадарью с ознакомления с производством пряжи и тканей из синтетических волокон в ООО «Oqsaroy Vortex» в городе Шахрисабзе.
Здесь запланировано реализовать 3 проекта общей стоимостью 54 миллиона долларов, создать 1 610 рабочих мест и организовать экспорт продукции на 22 миллиона долларов в год.
Президент осмотрел образцы пряжи и готовых тканей, дал соответствующие указания.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Гиёҳванд пайвандчи

Тошкент шаҳридаги “Диск Осиё” масъулияти чекланган жамиятида пайвандчи бўлиб ишловчи Равшан Садиков сўнгги вақтларда уйига яширинча наша гиёҳвандлик ўсимлигини олиб келиб, қозонда қовуриб, истеъмол қиладиган одат чиқарди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Эҳтиётсизлик оқибати

29 ёшли Бобур Жовлиев бошқарувидаги “Нексия” русумли, 70 N 091 КА давлат рақамли автомашинасини Шаҳрисабз шаҳар, “Қушхона” МФЙ ҳудудидан ўтган “Термиз-Тошкент” М-39 йўлининг “Термиз-Тошкент” йўналиши бўйича 1172-километрида бошқариб келиб...

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Гиёҳвандлик воситасини етиштирган шахсга ҳукм ўқилди

1981 йилда туғилган Алишер Қўчқоров (исмлар ўзгартирилган) ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, гиёҳвандлик воситаларини етиштириш қонунга хилоф эканлигини билган ҳолда Хатирчи тумани Каттасой қишлоғидаги яшаш ҳовлиси томорқа ер майдонида 2 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлигини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“Қора бозор”чининг 3 минг доллари мусодара қилинадиган бўлди

Хорижий валютани ноқонуний алмаштирганлик учун жавобгарлик белгиланганлиги тўғрисида бир неча бор таъкидланиб келинаётган бўлса-да, айрим фуқароларнинг бунга амал қилмаётганлиги ачинарли ҳолат, албатта.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Давлат хизматлари маркази ва Технопарк фаолиятини кўздан кечирди.
Президент марказдаги шароитлар билан танишди, хизматлар кўлами билан қизиқди. Одамлар талабидан келиб чиқиб, янги хизмат турларини йўлга қўйиш, аҳолига қулайлик яратиш бўйича топшириқлар берди.
IT-технопарк фаолияти билан танишар экан, давлат раҳбари ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос имкониятлари, долзарб муаммоларига мос бўлган дастурий маҳсулотлар яратиш кераклигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев посетил Центр госуслуг и Технопарк в городе Карши, ознакомился с созданными здесь условиями, результативностью работы. Дал указания запустить новые виды услуг с учетом запросов граждан, сделать обслуживание более удобным.
Знакомясь с деятельностью IT-технопарка, глава государства отметил необходимость создания программных продуктов с учетом специфики и актуальных проблем каждого региона.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter