Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги “Янги Тошкент” маҳалласини бориб кўрди.
Бу ерда 130 та коттеж таъмирланиб, коммуникация тармоқлари тикланган. Янги маҳалла гузари, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, кутубхона, спорт мажмуаси, ички йўллар қурилган.
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Аҳоли билан суҳбатлашди.

Глава государства посетил махаллю «Янги Тошкент» в Акалтынском районе Сырдарьинской области.
Здесь отремонтировано 130 коттеджей, восстановлены инженерно-коммуникационные сети. Построены новый махаллинский гузар, пункты торговли и бытового обслуживания, библиотека, спортивный комплекс, внутренние дороги.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проделанной работой, поговорил с местными жителями.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
РАСМИЙ БАЁНОТ

Фуқаро О. Турдиевнинг аризасига асосан кўрилган оммавий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ маъмурий ишларни Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан 2020 йил 11 октябрь куни KESHNEWS Telegram-каналида жойлаштирилган видеолавҳадаги иш ҳолатини нотўғри талқин қилганлик ҳолати бўйича

Шаҳрисабз шаҳар маъмурий суди томонидан аризачи - О. Турдиевнинг Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризасига асосан қўзғатилган 3-1815-1901/1232-сонли маъмурий иши кўрилиб, 2019 йил 28 октябрь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан шикоят ариза қаноатлантирилиб, Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг 2019 йил 8 май кунидаги Х-871/05-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.

Ушбу маъмурий иш бўйича Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган апелляция тартибидаги шикоят аризасига асосан, иш Қашқадарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясида кўрилиб, 2019 йил 12 декабрь кунидаги қарорига асосан Шаҳрисабз шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 28 октябрь кунидаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Ҳозирги кунда, Шаҳрисабз шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 28 октябрь кунидаги ҳал қилув қарори қонуний кучида.

Шаҳрисабз шаҳар маъмурий суди иш юритувчига аризачи - О. Турдиев томонидан Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг 2020 йил 6 июлдаги Х-808/07-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатини ғайриқонуний деб топиб, жавобгарга қурилиш ишларига тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш тўғрисидаги шикоят аризалари келиб тушган.

Мазкур маъмурий иш суд муҳокамасида атрофлича ўрганиб чиқилиб, тарафлар фикри сўралиб, шаҳар судининг 2020 йил 14 сентябрь кунидаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи – О. Турдиевнинг Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг “Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2015 йил 7 сентябрдаги Х-1761/09-сонли қарорини бекор қилиш” тўғрисидаги 2020 йил 6 июлдаги Х-808/07-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилиб, Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг 2020 йил 6 июлдаги Х-808/07-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган ва иш бўйича хусусий ажрим чиқарилиб, вилоят ҳокимига муҳокама қилиш учун юборилган.

Шунингдек, аризачи - О. Турдиевнинг Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2015 йил 7 сентябрдаги Х-1761/09-сонли қарори билан маиший хизмат кўрсатиш шахобчасини қуриш учун ажратилган 300,0 кв. метр ер майдонига қурилиш қилишига Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг тўсқинлик қилаётганлик ҳаракатини қонунга хилоф деб топиб, жавобгарга қурилиш ишларига тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклаш ҳақидаги шикоят аризаси рад қилинган.

Суднинг ҳал қилув қарорига нисбатан ҳозирги кунга қадар апелляция тартибида шикоят ёки протест келиб тушмаган.

Суд муҳокамаси якунида, яъни тарафларнинг музокарасига ўтилганида, Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати ходими Г. Узоқова суд мажлисига кириб келиб, Шаҳрисабз шаҳар маъмурий суди раиси Б. Муиновдан иш ҳолати бўйича интервью беришни сўраган, шунда Б. Муинов иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилиниб, қарор қонуний кучга кирганидан сўнг иш бўйича интервью бериши хусусида тушунтирганида, Г. Узоқова тушунганлигини билдириб, суд залидан чиқиб кетган.

Бироқ, шу куни соат 18:30 ларда Г. Узоқова суд биносига қайтиб келиб, Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг топшириғига асосан келганлигини ва Б. Муиновдан интервью олиши шартлигини билдириб, суд биноси олдида журналист этикасига тўғри келмайдиган ҳаракатларни содир қилган.

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда Г. Узоқова ва унинг ўғли У. Нормуратов томонидан суд раиси Б. Муиновга нисбатан туҳматдан иборат бўлган ҳамда иш ҳолатини тўлиқ ўрганиб чиқмасдан, асоссиз важлар келтириб тарқатилган видеолавҳа бирор бир асосли далилга таянмаган, чунки ушбу шахслар иш бўйича жавобгар ҳисобланган Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигининг ходимлари бўлиб, ишни нохолисона ёритилишидан манфаатдор бўлган шахслар ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ҳаётдаги Зита ҳинд киносидаги адашига ўхшамади ва жиноятчига айланди

Бухоролик Фарҳод Бобоқулов бундан 26 йил муқаддам эгизак қизли бўлганида машҳур ҳинд кинофильми қаҳрамонларига ҳавас қилиб, фарзандларига Зита ва Гита деб исм қўйганди. Ўшанда ота бўлмиш қизларининг кинодаги Зита ва Гита сингари эзгуликка хайрихоҳ инсонлар сифатида камолга етишларини орзу қилгандир балки. Аммо...

Батафсил ўқиш 👉https://uza.uz/oz/society/ayetdagi-zita-ind-kinosidagi-adashiga-khshamadi-va-zhinoyatch-13-10-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба туманига ташриф буюриб, бу ерда фаолият бошлаган тўқимачилик корхонаси ва янгидан бунёд этилган уйлар билан танишди.
Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, енгил саноатда қўшимча қиймат занжирини яратиш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари корхона жамоаси билан суҳбатлашди, янги хонадонлардан бирига кириб, шароитларни кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Сардобинский район, где ознакомился с деятельностью текстильного предприятия и осмотрел новый жилой массив.
Состоялась презентация проектов по расширению производства текстильной продукции, созданию цепочки добавленной стоимости в легкой промышленности.
Глава государства побеседовал с коллективом предприятия, побывал в гостях у семьи, справившей новоселье.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #farovonlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев сирдарёлик фаоллар, сув тошқинидан жабр кўрган одамлар билан учрашди.
- Охирги беш ойда ҳаммамиз синовдан ўтдик. Ҳамжиҳат бўлиб, матонат, меҳнат билан шароитни тикладик, янги уйлар, йўллар қурилди. Бугун бу ишларни кўриб, албатта хурсанд бўлдим. Лекин менга энг катта куч, қувонч бергани одамларнинг кайфияти бўлди, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с активом Сырдарьинской области, пострадавшими от наводнения жителями.
– За последние пять месяцев мы все прошли испытание на прочность. Усердно работали плечом к плечу и восстановили условия, построили новые дома, дороги. Очень приятно видеть сегодня результаты этой работы. Но настроение людей – это именно то, что больше всего радует и прибавляет сил, – сказал глава государства.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Соғинч бор-у дийдор йўқ энди...

Куни кеча эл суйган шоир, ҳурматли инсон — Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси, акамиз Саъдулла Ҳакимовни сўнгги йўлга кузатдик...

Батафсил ўқиш 👉 https://xabar.uz/jamiyat/soginch-bor-u-diydor-yoq-endi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz