Олий суд | Расмий канал
12.8K subscribers
27.9K photos
10.8K videos
18 files
23.5K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Судларда интерактив хизмат турлари кенгайтирилади

Аслида суд идораларида кейинги уч-тўрт йил ичида бир қатор интерактив хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди. Мисол учун, Олий суд томонидан «E-SUD» миллий электрон судлов ахборот тизими яратилган. Ушбу тизим орқали судларга даъво аризаси, ариза, апелляция, кассация, назорат шикоятларини ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни электрон шаклда юбориш мумкин.

Батафсил ўқиш 👉 https://zarnews.uz/post/sudlarda-interaktiv-xizmat-turlari-kengaytiriladi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Судлар фаолиятини рақамлаштириш янада жадаллашади ёхуд янги босқичдаги очиқ ва шаффоф суд тизими

Маълумки, сўнгги йилларда суд органлари фаолиятини рақамлаштириш, соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш бўйича ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/3SLvHjfT7

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“KOREAN AND MIGRATIONS” XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI” МЧЖ МАСЪУЛЛАРИГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА АХБОРОТ

Бугун, 14 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчилар Қаҳрамон Отақулов (1979 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ директори), Одил Кабилов (1963 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали директори), Хушвақт Турдиев (1973 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ таъсисчиси), Мусурмон Алиқулов (1970 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ўқув ишлари бўлими директори), Анваржон Шамшиддинов (1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали иш юритувчиси), Орифжон Жўраев (1983 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ Наманган вилоят филиали ғазначиси), Мавлуда Отажонова (1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ҳисобчиси), Раъно Нуралиева (1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ кадрлар бўлими инспектори), Канг Нам Кю (1968 йилда Корея Республикасида туғилган, муқаддам судланган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ҳамкори), Жолол Хидиров (1987 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, воситачи), Ирода Джабборова (1986 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ агенти) ва Фурқат Камаловга (1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган, воситачи) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Т. Қосимов томонидан кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра,

Қ. Отақулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакиллаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

О. Кабилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Х. Турдиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

М. Алиқулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайнланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
А. Шамшиддинов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унгаи узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

М. Отажонова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил 9 ой 21 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.

Р. Нуралиева Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.

О. Жўраев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Канг Нам Кю Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Ж. Хидиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари билан айбдор деб топилди. Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

И. Джабборова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 3-қисми билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди.

Ф. Камалов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбдор деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Судланувчилардан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундириш белгиланди.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.


Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Р. САПАРНИЯЗОВНИНГ ИШИГА ОИД

“Адолат кўзгуси” газетасининг 2020 йил 10 сентябрдаги 29-сонида чоп этилган “Қуруқ туҳмат туфайли етти йил қамоқда ўтирдим...” сарлавҳали мурожаати юзасидан маълумот

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/iaXwjF4rf

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Effect.uz веб-сайти томонидан эълон қилинган “Қувадаги бечора ногироннинг ўлими кимга керак?” материал юзасидан маълумот

Даъвогар - Қува туман ҳокимлиги жавобгар - М. Холматовага нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, унда Қува тумани, “Тошкент” МФЙ, Мурувват кўчаси, 28 уйда яшовчи фуқаро М. Холматова томонидан шу ҳудудда жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги 300 кв. метр ер майдонида ўзбошимчалик билан бетон ғиштли тўсиқ девор қуриб олиниб, 300 кв. метр ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани...

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/nSvEIM7K1

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Тошкентда 26 ёшида 9 маротаба судланган фирибгарга суд ҳукми ўқилди

Воқеа қуйидагича содир бўлган. Баҳодир Луқмонов хавфли рецидивист бўла туриб, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини эгаллаш мақсадида, 2020 йил 8 феврал куни Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида жойлашган “Asil” оилавий корхонаси раҳбари Ж.Далимов билан умумий нархи 45.000.000 сўм бўлган 100 дона “ҳавоза”(леса)ларни ҳар ойига 4.500.000 сўмдан ижара ҳақи тўлаш шарти билан ижарага олиш тўғрисида шартнома расмийлаштиришга эришиб, ушбу шартнома асосида Ж.Далимовдан шартномада кўрсатилган ҳавозаларни олиб, ушбу ҳавозаларни шу куннинг ўзида сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Батафсил ўқиш 👉 https://aniq.uz/yangiliklar/toshkentda-26-yoshida-9-marotaba-sudlangan-firibgarga-sud-hukmi-uqildi?utm_source=telegram&utm_medium=social_post&utm_campaign=aniq&utm_content=toshkentda-26-yoshida-9-marotaba-sudlangan-firibgarga-sud-hukmi-uqildi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Сўхда банк ходими электрон ўғрилик билан шуғулланди

Одатда ўғри деганда бировнинг кўзга кўринадиган мол-мулки, буюми ёки пулини ўмарган кимсани тушунамиз. Кундалик ҳаётимизда эса бунга мисоллар жуда кўп. Аммо акциядорлик тижорат “Агробанк”нинг Сўх туман филиали пластик карталар шўъбаси 1-тоифали мутахассиси Жавоҳир Тўраев (исм-шарифлари ўзгартирилган) ўғирликнинг антиқа – электрон усулини “кашф қилди”.

Батафсил ўқиш 👉 https://hudud24.uz/s%D1%9Ehda-bank-hodimi-elektron-%D1%9E%D2%93rilik-bilan-shu%D2%93ullandi/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини тўлиқ жорий этиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йил якунигача 3,5 миллион дона электр ҳисоблагич ўрнатиб, 2021 йил 1 мартгача автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Газ қуйиш шохобчалари, корхона ва иссиқхоналарга ҳисоблагичлар ўрнатиб, сервислар ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам полноценного внедрения автоматизированных систем контроля и учета электроэнергии и газа.
Поставлена задача установить до конца года 3,5 миллиона счетчиков электроэнергии и запустить автоматизированную систему до 1 марта 2021 года.
Даны указания касательно установки счетчиков в газонаполнительных пунктах, предприятиях и теплицах, организации сервис-центров, подготовки квалифицированных кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #elektr #gaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Нурали Эркаев - Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири, бастакор

"Мне 29 лет"
Нурали Эркаев - заведующий кафедрой Государственной консерватории Узбекистана, композитор

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоаси жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси Шавкатжон Шадмановнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқий_саводхонлик

«МИРАНДА ҚОИДАСИ» ТАЛАБЛАРИ МАМЛАКАТИМИЗ ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНЧИЛИГИДА ҚАНДАЙ АКС ЭТГАН?

Бу дунёда яратилган қонун ва қоидалар одамлар учун мустаҳкам бир ҳимоя бўлиб, ҳар бир кишининг ўз фикрини эмин-эркин ифода қилиши, ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб этиши, ҳамманинг тенглигини таъминлаб, бурч ва масъулиятларини бажаришида бамисоли қалқон бўлиб хизмат қилади.

Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/miranda-qoidasi-talablari/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пастдарғом тумани Халқ қабулхонасида Самарқанд вилояти судлари раислари томонидан сайёр қабуллар ўтказилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилади.

Жорий йилнинг 3 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Батафсил ўқиш 👉 https://telegra.ph/Sudlar-faoliyatiga-zamonavij-ahborot-kommunikaciya-tehnologiyalari-zhorij-ehtiladi-09-14

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Тезликни эмас, хушёрликни оширинг! Ёхуд оёқ остидаги фалокат…

Бугун унинг виждони олдида бир қатор надоматлар саф тортган: “Транспорт ҳайдаш қоидаларига тўла риоя этганимда, ҳаракатланаётганимда ҳаёлим жамланган бўлганида, тезликни эмас, хушёрлигимни ошириб юрганимда эди…”

Батафсил ўқиш 👉https://hudud24.uz/tezlikni-emas-hushyorlikni-oshiring-yohud-oyo%d2%9b-ostidagi-falokat/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
“Ургут садоси” газетасининг собиқ муҳарриридан 20 минг доллар талаб қилган аудитор 3 йилга “кесилди”

Аниқланишича, А.Б. масъулияти чекланган жамият шаклидаги “AUDIT-HISOB MARKAZI” аудиторлик ташкилотида аудит ёрдамчиси лавозимида ишлаган. У шартномага асосан жорий йилнинг 10 март куни “Ургут садоси” таҳририятининг молиявий аҳволини ўрганишни бошлаган. Текширув давомида аниқланган камчиликлар С.Т.нинг муқаддам бош муҳаррир бўлиб ишлаган даврига тўғри келишини аниқлаб, телефон орқали суҳбатлашиб, С.Т.дан кўп миқдорда пул талаб қилган.

Батафсил ўқиш 👉https://zarnews.uz/post/urgut-sadosi-gazetasining-sobiq-muharriridan-20-ming-dollar-talab-qilgan-auditor-3-yilga-kesildi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Судлар фаолияти рақамлаштирилади: Зарурат борми, фойда-чи?

Бугунги кунда судлар фаолиятида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш борасида ўтган даврда муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, хўжалик судларида 2014 йил 1 январдан электрон ҳужжат алмашинуви, суд статистикасини юритиш, суд амалиётини таҳлил қилиш ва судлов ишларини юритишда процессуал муддатлардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида марказлаштирилган бошқарув платформасидаги электрон маълумотлар базаси (ЭМБ) ишга туширилди.

Батафсил ўқиш 👉https://zarnews.uz/post/sudlar-faoliyati-raqamlashtiriladi-zarurat-bormi-foyda-chi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Судьялар олий кенгашида рақамлаштириш жараёни бошланди

Давлат ва жамият ҳаётида адолатни қарор топтиришда суд органлари фаолияти ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам суд тизимини бугунги замон талаблари даражасида такомиллаштиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Батафсил ўқиш 👉https://uza.uz/oz/society/sudyalar-oliy-kengashida-ra-amlashtirish-zharayeni-boshlandi-15-09-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz