Олий суд | Расмий канал
13.1K subscribers
28.2K photos
11.7K videos
18 files
24.4K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Мамлакатимизда гендер тенглиги масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Бу масала миллий қонунчилигимизда ҳам ўзининг теран ифодасини топган. Шу боисдан гендер тенглигини таъминлаш, гендер зўравонлигининг олдини олиш энг долзарб вазифалардан биридир.

Тошкент вилоятида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультантлари учун “Гендер зўравонлик билан боғлиқ суд жараёнларини ёритишда нималарга эътибор бериш керак?” мавзусида ўтказилган икки кунлик ўқув семинар-тренинг ҳам айнан шу вазифалар ижросини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятлидир.

Олий суд, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-West Management Institute” (EWMI) нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда иштирокчиларга гендер концепцияси ва гендер тенглик моҳияти бўйича атрофлича маълумот берилди.

Тренингда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда гендер зўравонлигига оид масалаларни ёритиш амалиёти таҳлил қилиниб, бу борадаги гендер стереотиплар ва нотўғри тушунчаларни бартараф этиш йўллари бўйича фикр алмашилди.

Малакали тренерлар томонидан вилоят судларининг матбуот котиблари хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ билан боғлиқ суд жараёнларини ёритишда гендер сезгирлик нормалари ва андозалари билан таништирилди.

Бундан ташқари, иштирокчилар ижтимоий тармоқларда зўравонликка қарши самарали курашиш омилларини интерактив тақдимотлар ва амалий машғулотлар воситасида муҳокама қилдилар.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одатда жиноят ишлари бўйича судьяларнинг иш юкламаси катта бўлади. Бу адолатли қарор чиқаришга таъсир қилмайдими ёхуд қийинчилик келтирмайдими?

Саволга жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси Ориф Пардаев жавоб беради

Сайт
I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ / Сурхондарё вилояти судлари судьялари билан суҳбат

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ЯНГИ ТАЙИНЛАНГАН СУДЬЯЛАР ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Бугун Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлисида айрим жиноят ишлари бўйича туман ҳамда туманлараро иқтисодий ва маъмурий судларга илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Мажлисда Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 25 декабрдаги қарорларига муфовиқ судьялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган Ш. Гайбулов, Э. Номозов, К. Рузиев ва М. Атажанованинг қасамёди эшитилди.

Қасамёд қабул қилган 4 нафар янги судьяга судьялик гувоҳномалари билан бирга "Судьялар одоби кодекси" топширилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультантлари учун “Гендер зўравонлик билан боғлиқ суд жараёнларини ёритишда нималарга эътибор бериш керак?” мавзусида ўтказилган семинар-тренингдан репортаж

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram