Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27K photos
10.1K videos
18 files
22.5K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирида иштирок этди ва мамлакатимиз аёлларини табриклади. Тантанали равишда давлат мукофотлари топширилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в праздничном мероприятии по случаю Международного женского дня и поздравил женщин нашей страны. Состоялось торжественное вручение государственных наград.

#Mirziyoyev #marosim #8mart #taqdirlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Международному женскому дню

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Тошкент шаҳар судида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда пойтахт судларида меҳнат қилаётган аёл судьялар, фахрий судьялар ва масьуллар иштирок этди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳар судларида 43 нафар аёл судья, 149 нафар ходима хотин-қизлар меҳнат қилиб келмоқда. Судья аёлларнинг 6 нафари раҳбарлик лавозимларини эгаллаган. Бинобарин, аёл судьялар ва ходима аёллар одил судловни таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшиб келаётгани эътирофга лойиқ.

Тадбирда бугунги кунда суд тизимида фаолият юритаётган аёл судьялар ўзларининг юксак билими, ақл-заковати билан жамиятда қонун устуворлиги ва адолат барқарорлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётгани қайд этилди.

Ўзбекистонда ислоҳотларнинг янги босқичи айнан суд-ҳуқуқ соҳасини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, бу жараёнда хотин-қизларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эгадир.

Тадбирда сўзга чиққанлар гўзаллик ва нафосат байрами муносабати билан аёлларимизга самимий тилакларини билдирди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоят судида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ўтказилган тадбирдан лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоят судида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Олий суд жамоаси муҳтарама онахон ва мунис опа-сингилларимизни 8 март байрами билан самимий муборакбод этиб, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва бахт-саодат тилайди.

Гўзаллик ва латофат сизларни ҳеч қачон тарк этмасин!


Сайт
I Telegram I Facebook I YouTube
Фарғона вилояти Қува туманидаги Жамоат саломатлиги техникуми ҳамда Қувасой шаҳридаги 3-гимназияда Фарғона вилоят суди раиси А. Утаев, вилоят суди раиси ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси О. Ҳасанов, жиноят ишлари бўйича Қува туман суди судьяси И. Норматов, жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар суди раиси А. Шералиев, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди раиси ўринбосари И. Қўзибоев ва Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Х. Жамолиддинов иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Тадбир давомида 45 нафар фуқаронинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид турли мазмундаги мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Мурожаатчиларнинг 18 нафарига жиноят ишлари бўйича, 10 нафарига фуқаролик масалалари юзасидан ҳамда 4 нафарига иқтисодий масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. ИИБ пробация гуруҳи ҳисобидаги 13 нафар маҳкумнинг мурожаатлари жойида ўрганилиб, Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг сайёр мажлисидан репортаж

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
10 март - Халқаро аёл-судьялар куни (БМТ Бош Ассамблеясининг 2021 йил 28 апрелдаги 75/274-сонли Резолюцияси билан эълон қилинган)

Барча аёл-судьяларни самимий қутлаймиз!

--------------

10 марта - Международный день женщин-судей (объявлен в соответствии с Резолюцией Генеральной Ассамблеи ООН № 75/274 от 28 апреля 2021 года)

Искренне поздравляем всех женщин-судей!

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан бир гуруҳ аёллар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube