Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.89K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#жиноят_ва_жазо

Андижонда хотинига 5 марта, 18 ёшли қизига 18 марта пичоқ уриб ўлдирган эркак 21 йилга қамалди (видео)

Маълум қилинишича, 1969 йилда туғилган Ҳаётулло Абдураҳмонов 4 нафар фарзанди билан Асака туманидаги «Ҳужгон» МФЙда яшаган. Оила бошлиғи ичкиликка берилгани сабабли оиласи олдидаги мажбуриятларини бажармай қўйган. Оиладаги муҳит эса анчагина бузилган эди. 2019 йил 15 декабрь куни кечки пайт эркак ўз уйида спиртли ичимлик ичиб, маст бўлиб қолган. Бу ҳолат оила аъзоларининг кайфиятини бузган ва жанжал келиб чиққан. Эркакнинг рафиқаси рўзғордаги камчиликларни, қизининг бўйи етиб қолгани ва эри уни турмушга бериш ҳақида ўйламаётганини айтиб, эркакни койиган. Онасининг ёнини олган қиз ҳам отасига эътироз билдирган.

Батафсил ўқиш 👉 https://daryo.uz/k/2020/06/03/andijonda-xotiniga-5-marta-18-yoshli-qiziga-18-marta-pichoq-urib-oldirgan-erkak-21-yilga-qamaldi-video/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Карантин даврида фуқаро алимент тўлашдан озод этилмайди

Ҳуқуқбузар И.С. фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2013 йил 3 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун у вояга етгунга қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа қўшимча даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент тўловлари тўлаши лозим бўлса-да, у ўз вақтида ойма-ой тўлаб келмаган ва натижада 11.093.490 сўм алимент пулларини қасддан тўламай келган.

Батафсил ўқиш 👉 https://zarnews.uz/post/karantin-davrida-fuqaro-aliment-tolashdan-ozod-etilmaydi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят_ва_жазо

Тошкентда психотроп дорилар савдоси билан шуғулланган шахс устидан суд ҳукми ўқилди

Суд ҳукми билан фуқаро Б.К.га Жиноят кодексининг 251(1)-моддаси (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) 3-қисми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Суд ҳукми олдидан судланувчи Б.К.дан сўнгги сўз сўралганда, қилган ишидан пушаймонлиги, у савдоси билан шуғулланиб келган бир неча турдаги психотроп дори воситаларининг лицензиясиз савдоси учун жавобгарлик белгиланганини билмаганини таъкидлади.

Батафсил ўқиш 👉 https://kun.uz/news/2020/06/03/toshkentda-psixotrop-dorilar-savdosi-bilan-shugullangan-shaxs-ustidan-sud-hukmi-oqildi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсонпарварлик

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан инсонпарварлик тамойили қўлланилиши натижасида бир неча маҳкумлар жазодан озод этилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#суд_залидан

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан кўрилган жиноят иши ҳақидаги видеолавҳа

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2020 йил 20 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси судларида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимиз судларида фуқароларнинг шахсий қабули, суд жараёнлари ва сайёр суд мажлислари вақтинча тўхтатилган эди.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ коронавирус тарқалиши ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлилидан келиб чиқиб, карантин чекловлари жорий йил 8 майидан бошлаб “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилиб, босқичма босқич бекор қилиб борилиши белгиланганлиги муносабати билан, 2020 йил 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг “Олий суд Раёсатининг “Ўзбекистон Республикаси судларида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тўғрисида” 2020 йил 20 мартдаги РС-13-20-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Қабул қилинган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ “қизил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда фуқароларнинг шахсий қабули тўхтатиб турилади ҳамда фуқароларга ҳужжатларни судларга фақат электрон шаклда ёки почта орқали юбориш тавсия этилади. “Яшил” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда фуқаролар қабулига рухсат берилади.

Шунингдек, “қизил” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судлар томонидан фақат эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, майда безорилик, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш ва бошқа маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир; қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш; қамоқда сақлаш муддатини узайтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш; шахсни тиббий муассасага жойлаштириш; маъмурий қамоққа олиш; шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш (стационарда ётиш муддатини узайтириш); шахсни сил касаллигига қарши курашиш муассасасига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш (муассасада ётиш муддатини узайтириш); фуқарони муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ишлар кўрилиши белгиланган. Судлар суд буйруғи тартибидаги ишларни (алимент ундириш ва бошқалар) ҳам кўриши мумкин.

“Яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда барча ишларнинг белгиланган тартибда кўрилишига рухсат берилади.

Барча судларда (тоифа ҳудудидан қатъи назар):

- судья ва мутахассислар томонидан ижтимоий масофани (2 метрни) сақлаган, тиббий ниқоб ва антисептик воситаларидан фойдаланган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

- барча турдаги оммавий тадбирлар (маърифат соатлари, семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари, ўқув машғулотлари ва бошқа оммавий тадбирлар) ни ўтказмаслик (судлар фаолияти билан боғлиқ видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно);

- суд биноларига кириш-чиқиш жойларини пирометр ва антисептик воситалар билан таъминлаш, суд муҳокамасига келган ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, ниқобсиз ва тана ҳарорати 37 °C ва ундан юқори бўлган ҳолатда, суд биносига киритмаслик каби мажбурий талабларга қатъий риоя этиш белгиланган.

Суд мажлиси иштирокчилари бўлмаган шахсларнинг суд биноларига кириши қатъиян ман этилади.

Бундан ташқари, кўриб чиқилиш учун тайинланган ишлар қолдирилганлиги сабабли, уларни кўрилишга қайта тайинланган вақти бўйича суд мажлиси иштирокчиларига алоҳида хабар қилинади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ТАДБИРКОРНИ СУД ҲИМОЯ ҚИЛДИ

Суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан олиб борилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар жараёни амалда кутилган самараларни бермоқда. Иқтисодий судларнинг иш фаолияти ҳам иқтисодиёт соҳасида одил судловни амалга оширишда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этишга қаратилмоқда.

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/O_8T1o_Mo

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#маълумот

ЖАЛГАСБАЙ АМАНБАЕВНИНГ ИШИГА ОИД

Янгийўл шаҳар маъмурий судининг иш юритувига 2020 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси (транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш) 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилаётган Ж. Аманбаевга оид маъмурий иш келиб тушган.

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/nW9apP5i5

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#биласизми

Қандай ҳолатларда суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш мумкин?

Ҳар қандай давлатнинг обрў-эътибори ва нуфузи шу мамлакатда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари қай даражада таъминлангани билан баҳоланади. Фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш эса суд органлари билан боғлиқ. Мамлакатимизда босқичма-босқич олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг туб моҳияти, аввало, суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлашга, унинг жамиятдаги нуфузи ва мавқеини оширишга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда қонунийликни таъминлашга қаратилганлиги билан ғоятда қимматли...

Батафсил ўқиш 👉 https://darakchi.uz/uz/95099

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят_ва_жазо

МИБнинг 2 нафар ходими ва бир «югурдаги»га ҳукм ўқилди

Устасига фарқи йўқ — қозоннинг қулоғини қаердан чиқаришни билади, деган гап бор. Бироқ МИБнинг Пахтачи тумани бўлими давлат ижрочиси Назар Алиев (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳали ўз ишининг устаси бўлиб улгурмаганди: шу вазифада ишлаётганига олти ой бўлмаган ходимда катта тажриба нима қилсин?! Тажрибасизлигики, қўлига келиб тушган ижро ҳужжати — фуқаро Гуллола Пўлатовадан содир этган жинояти оқибатида етказилган салкам 20 миллион сўмни ундираман деб нималар қилмади, дейсиз?!

Батафсил ўқиш 👉 https://xabar.uz/huquq/mibning-2-nafar-xodimi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛАР

Чилонзор тумани 6-мавзеда яшовчи Шуҳрат Зокировни муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса-да, хулоса чиқармаган экан. Ҳамма уйда ўтирган бир пайтда у 27 апрель куни соат тунги 02-30 ларда жамоат жойи ҳисобланган Чилонзор тумани, 6-мавзе, 67-уй олдида карантин қоидасини бузиб, ниқобсиз ҳолда бувисининг уйига келиб, у билан жанжаллашиб, шовқин кўтарган.

Батафсил ўқиш 👉 https://uzbekistonovozi.uz/articles/index.php?SECTION_ID=226&ELEMENT_ID=76479

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Наманганда алимент тўламаган ота суд томонидан жазоланди

Косонсой туман маъмурий суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, туман судининг раиси Б.Абдуллаевнинг раислигида икки нафар фарзандига алимент қарздорлигини бартараф этмаган Қ.Муминовга оид маъмурий иш кўрилди. Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан ундирувчи Ў.Мажидова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойда топган ҳар қандай даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, моддий ёрдамга муҳтож вояга етмаган фарзандининг жами 21.040.336 сўм алимент пулини тўламасдан бўйин товлаб келган.

Батафсил ўқиш 👉 https://m.aniq.uz/yangiliklar/namanganda-aliment-tulamagan-ota-sud-tomonidan-jazolandi?utm_source=telegram&utm_medium=social_post&utm_campaign=aniq&utm_content=namanganda-aliment-tulamagan-ota-sud-tomonidan-jazolandi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
БОЛАЛАР ҲАЁТИМИЗ МАЗМУНИ

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/VtdaZywVA

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Карантин қоидасини бузган ва қимор ўйнаган шоввозлар суд томонидан жазоланди

- Воқеа қуйидагича содир бўлган. Ҳуқуқбузарлар Т.У., А.Э., Ю.К. Махсус Комиссия томонидан белгиланган Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиб, 2020 йилнинг 4 май куни соат 14:00 ларда яшаш уйини заруратсиз тарк этган. Бир гуруҳ бўлиб, Т.У.нинг яшаш хонадонида ўйин картасида пул тикиб, қимор ўйинида қонунга хилоф равишда иштирок этган.

Батафсил ўқиш 👉 https://darakchi.uz/uz/95177

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят_ва_жазо

Алдов тўрига тушган сотувчи

Мамлакатимизда дори воситаларининг ноқонуний айланиши ва уларнинг суиистеъмол қилинишига йўл қўймаслик алоҳида назоратда бўлиб, тегишли ҳуқуқий асослар билан тартибга солинган. Хусусан, Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарори кучли таъсир қилувчи моддалар айланишини тартибга солишни такомиллаштириш, шунингдек, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш учун қўшимча имкониятлар ва шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш 👉 https://21asr.uz/post/aldov-toriga-tushgan-sotuvchi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#маълумот

АЙЗАТ АЗИЗХОДЖАЕВАНИНГ ИШИГА ОИД

Олмазор туман маъмурий судининг 2020 йил 11 март кунидаги ҳал қилув қарорига кўра, аризачи Г. Дадамирзаеванинг Олмазор туман ҳокимининг 2019 йил 20 декабрь кунидаги “Олмазор туман ҳокимининг 2019 йил 11 сентябрдаги 2995-қ-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 3580-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикояти қаноатлантирилган.

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/RrJTqkC8X

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
«Буз-буз»лар бўйича 1688та даъво иши тўхтатилди. Нега? Олий суд ойдинлик киритди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ер майдонларига ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ва бошқа иншоотларни бузиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича ижтимоий тармоқларда айтилаётган фикрларга муносабат билдирди.

Батафсил ўқиш 👉 https://xabar.uz/huquq/buz-buzlar-boyicha-1688ta-davo-ishi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz