Олий суд | Расмий канал
13.1K subscribers
28.1K photos
11.5K videos
18 files
24.2K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#инсонпарварлик

Томдида маҳкумлар муддатидан аввал жазодан озод қилинди

Юртимизда карантин сабабли судларда аксарият жиноят ишларини кўриш тўхтатилган бўлишига қарамасдан маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойилларига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73,74-моддалари талаблари асосида жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш юзасидан жазони ижро этиш муассасалари ва Ички ишлар органлари Пробация гуруҳлари томонидан киритилаётган тақдимномалар тезкорлик билан кўриб чиқилмоқда.

Батафсил ўқиш 👉https://uza.uz/oz/society/tomdida-ma-kumlar-muddatidan-avval-zhazodan-ozod-ilindi-24-04-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Бозордаги ўз жойини талаб қилган аёл 15 суткага қамалди

23 апрель куни соат 10:00 ларда Қува тумани Чаман қишлоғида яшовчи 1977 йилда туғилган Б.М. (аёл), вояга етмаган қизи О.Ҳ. ҳамда шу туманнинг Мурувват кўчаси, 165-уйда яшовчи Б.С. (аёл) билан Қува туман марказида бозорга чиқадиган аёллар билан тўпланишади. Улар туман архитектура ва қурилиш бўлими ходимларини иш фаолиятига аралашиб, унга бозордан жой беришини талаб қилишади.

Батафсил ўқиш 👉https://qalampir.uz/news/bozordagi-uz-zhoyini-talab-k-ilgan-ayel-15-sutkaga-k-amaldi-18175

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#инсонпарварлик

Маҳкумларни озодликка чиқариш карантинда ҳам тўхтатилмади

Ҳаёт тарзимиз карантин туфайли бутунлай ўзгариб кетди, аммо фуқароларга манфаат келтириши зарур бўлган, инсон ҳуқуқларини таъминловчи тизимлар фаолияти тўхтатилгани йўқ.
Онлайн хизмат кўрсатиш, суд мажлисларини онлайн ташкил этиш давом этмоқда. Зарур ҳолларда эса судьялар жазони ижро этиш муассасаларига бориб, маҳкумларни жазодан озод этиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқмоқда.

Батафсил ўқиш 👉https://uza.uz/oz/society/ma-kumlarni-ozodlikka-chi-arish-karantinda-am-t-khtatilmadi-25-04-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Жамоат тартиби ва карантин қоидаларини такроран бузган шахс 15 суткага қамалди

Мамлакатимиз ҳудудида коронавирус инфекцияси юқиши ва тарқалишининг олдини олиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, бу борада белгиланган тартибларга қатъий амал қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Афсуски, орамизда белгиланган тартибларни менсимасдан, бошқаларнинг саломатлигига хавф соладиган хатти-ҳаракатларни қасддан, қайта содир этаётган айрим шахсларнинг борлиги барчамизни ташвишга солади.

Батафсил ўқиш 👉https://uza.uz/oz/society/zhamoat-tartibi-va-karantin-oidalarini-takroran-buzgan-shakh-25-04-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Нукусда карантин қоидасини бузган 11 нафар фуқарога маъмурий жазо тайинланди

Мамлакатимиз миқёсида деярли ҳар куни олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот ишларига қарамасдан ҳуқуқбузарлик содир этаётган фуқаролар учрамоқда, –дейди Нукус шаҳар маъмурий суди раиси Амангелди Салиев. –Шундан жамоат жойларида маст ҳолда аҳоли осойишталигини бузган 5 нафар фуқарога нисбатан қамоқ жазоси, бошқа хуқуқбузарлик содир этган 6 нафар шахсга жами 14 миллион 718 минг сўм жарима жазоси қўлланилди.

Батафсил ўқиш 👉https://uza.uz/oz/society/nukusda-karantin-oidasini-buzgan-11-nafar-fu-aroga-mamuriy-zh-25-04-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#инсонпарварлик

Маҳкумлар муддатидан аввал озод этилди

Сайёрамизга чанг солган пандемия туфайли мамлакатимизда вақтинчалик карантин қоидалари жорий этилган шу кунларда ҳам жойларда маҳкумларга нисбатан халқимизга хос инсонпарварлик тамойиллари янада кенг намоён бўлмоқда.

Батафсил ўқиш 👉https://uza.uz/oz/society/ma-kumlar-muddatidan-avval-ozod-etildi-25-04-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#инсонпарварлик

МАСОФАВИЙ ЎҚИШ: судьялар ҳам пулини тежамоқда...

Масофавий таълим технологияси 1969 йилда Англия Бош вазири Г.Вильсон ташаббусига кўра шакллантирилган, деб ҳисобланади. Аммо тизимни анча олдинроқ, яъни биринчи барқарор почта алоқаси шаклланиш даврида юзага келган, дейиш мумкин. 1858 йилдан бошлаб Лондон университетида хоҳловчиларга мустақил билим олиши, барча ихтисосликлар ва соҳалардаги академик даража учун имтиҳон топширишига рухсат этилган.

Батафсил ўқиш 👉https://uza.uz/oz/society/masofaviy-ish-sudyalar-am-pulini-tezhamo-da--25-04-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_залидан

Осон пул топиш илинжида

Элдорбек Хўжамқулов танишининг “Hyundai Porter 2” русумли, 40 Z 256 SA давлат белгили автомашинасини мажбурий суғурта полиссиз бошқара бошлагандаёқ, осон пул топишни ният қилганди. Унинг назарида бундай йўл фақат қўшни Қирғизистон Республикасидан Ўзбекиситон Республикасига айланма йўллар билан олиб ўтилган ноқонуний товар моддий бойликларни яширинча ташиш эди.

Батафсил ўқиш 👉https://qonun-ijro.uz/blog/oson-pul-topish-ilinzhida

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_залидан

Жанжалкашларга жарималар тайинланди

Энг яқин одамларинг билан ўзаро ҳурмат, иззатга дарз кетса, албатта, душманлик юзага келади. Бу иллатнинг пираворди эса жанжал, ҳатто муштлашиш билан тугаши мумкин. Бунга мисол қилиб Фарғона шаҳрида яшовчи Қаландаровлар оиласини келтириш мумкин. Анча вақтдан буён ўзлари яшаётган маҳаллада “жанжалкаш оила” деб ном чиқарган ушбу оила аъзолари навбатдаги жанжалларини амалга ошириши натижасида яна эларо овоза бўлишди.

Батафсил ўқиш 👉https://qonun-ijro.uz/blog/zhanzhalkashlarga-zharimalar-tajinlandi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_залидан

100 долларга 15 сутка

Бугунги кунда қўлида доллари бўлганлар “қора бозор”да долларни сўмга алмаштириб бўлмаслигини, “қора бозор”дагилардан сўмга доллар сотиб олиб бўлмаслигини, бундай ишлар ноқонуний эканлигини жуда яхши билишади. Мабодо сизга доллар керакми, ёки долларни сўмга айрибошламоқчимисиз, марҳамат қилиб хоҳлаган тижорат банкига бораверинг. Истаганингизча олаверасиз.

Батафсил ўқиш 👉https://qonun-ijro.uz/blog/100-dollarga-15-sutka

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_залидан

30 минг “кўки” кимга аталган эди?

Наманганлик О.Нажимитдинов узум сотгани келган олтиариқлик сотувчидан Олтиариқ туманида узумчилик-боғдорчилик йўналишида экин ер майдонлари ажратиб берилаётганини эшитди-ю, юрагига ўт тушгандек бўлди. Узоқроқ бўлса ҳам ўша ердан ер олиб, узумчиликни ривожлантиршни мақсад қилди. Аммо, Олтиариқда ҳеч кимни танимаса! Нима қилади?

Батафсил ўқиш 👉https://qonun-ijro.uz/blog/30-ming-kuki-kimga-atalgan-edi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_залидан

Хусусий ажрим чиқарилди

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан 2020 йилнинг январь ойи давомида 8 нафар шахсга нисбатан 8 та жиноят иши сайёр судда кўрилди. Ҳар бир сайёр суддан сўнг кўриб чиқилган жиноят ишининг мазмун-моҳияти, қилмиш учун тайинланадиган жазолар ҳамда жиноятнинг олдини олиш борасида йиғилганларга тушунчалар бериб келинмоқда.

Батафсил ўқиш 👉https://qonun-ijro.uz/blog/hususij-azhrim-chi-arildi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Бугун дунёда кечаётган коронавирус инфекцияси – пандемия билан боғлиқ оғир ва мураккаб ҳолатлар эртанги кунни ўйлайдиган, соғлом фикрли ҳар бир инсонни ташвишга солмай қўймайди. Ҳолбуки, бугунги кунда дунёда ўта хавфли бу инфекция кириб бормаган бирон-бир давлат қолмади.

Дунёда бугунги кундан айнан коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ юзага келган ўта оғир вазият, қурбонлар сонининг кундан-кун кўпайиб бораётгани, ҳатто дунёнинг тараққий этган давлатлари ҳам мураккаб ҳолатга тушиб қолаётгани инсоният ўз тараққиётида қандай хавфли бало-қазога тўқнаш келганини яққол кўрсатиб турибди.

Афсуски, бу бало-қазо бизнинг халқимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Эътиборли жиҳати шундаки, муҳтарам Президентимиз томонидан ўз вақтида қатъият билан кўрилган муҳим чора-тадбирлар, хусусан, юртимизда карантин тартибининг жорий этилиши, коронавирус инфекциясига чалинган юртдошларимизга юқори малакали тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатилиши амалда ўз натижасини бермоқда. Энг асосийси, ушбу чора-тадбирлар натижасида бу хавфли вирус аҳоли орасига кенг тарқалиб кетишининг олди олинди.

Муҳтарам Президентимиз халқимизнинг сиҳат саломатлиги, ҳаётини асраб-авайлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида қанчалик оқилона йўл тутгани янада яққолроқ кўринади.

Энг асосийси, карантин даврида Президентимиз ташаббуси билан халқимизни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, айниқса, кам таъминланган оилалар ва кекса юртдошларимизга алоҳида эътибор қаратилаётганига, уларга ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан кўмак берилаётганига ҳар биримиз гувоҳ бўлиб турибмиз.

Маълумки, дунёда бугунги кундаги сингари юзага келгани каби ўта оғир ва мураккаб эпидемиологик вазиятларда инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиниши, ҳар қандай жиноий ва маъмурий қилмишларга нисбатан жазонинг муқаррарлигини таъминлаш янада муҳим аҳамият касб этади.

Нега деганда, айнан хавфли эпидемиологик вазият туфайли жорий этилган карантин ва бошқа чекловларни бузган ҳолда маъмурий ёки жиноий қилмиш содир этиш, нафақат инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилишига, балки бундан ҳам оғирроқ — инсон ҳаёти учун ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган ўта хавфли инфекциянинг янада кенг тарқалишига йўл очади.

Шундан келиб чиқиб айтиш керакки, халқимиз оғир ва мураккаб синовларни бошидан кечираётган бир пайтда инсоний қадриятларни топтаб, турли хил қилмишларга қўл ураётган шахслар эзгу ниятли барча инсонларнинг хавфли душманидир. Буни бошқача изоҳлаб бўлмайди.

Минг афсуски, мамлакатимизда карантин тартиби жорий этилган даврда халқимизнинг меҳр-оқибат, сабр-қаноат каби минг йиллик қадриятларига оёқ қўйиб, жиноий ва маъмурий қилмишлар содир этган шахслар ҳам йўқ эмас.

Бу шахслар ўзларининг қилмиши билан нафақат қонун талабини бузишди, балки халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва жипслигига ҳам путур етказди. Бундай қилмишлар билан табиийки, асло муроса қилиб бўлмайди.

Шу маънода, алоҳида қайд этиб ўтаманки, судлар томонидан карантин даврида содир этилган ҳар бир қилмиш қонун доирасида қатъий кўриб чиқилган ва айб учун жазонинг муқаррарлиги таъминланган.

Азиз Обидов,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари
#мулоҳаза

Инсон камоли – ахлоқан юксалишда

Коронавирус тарқалиши билан барча давлатларда одамларни бу балодан қутқариш, оммавий тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида зарур чоралар кўрилди. Вақтинчалик карантин қоидалари жорий этилди. Давлатимиз томонидан нафақат инфекцияга чалинган беморлар, балки карантинга олинган шахслар, қийинчиликка дуч келган оилаларга ҳам амалий ёрдам бериш бўйича тизимли чоралар амалга оширилмоқда.

Батафсил ўқиш 👉https://uza.uz/oz/society/inson-kamoli-akhlo-an-yuksalishda--27-04-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

ЙҲХБ ходимининг қонуний талабини бажармасдан, “Спарк”ида қарама-қарши йўналиш бўйлаб қочган аёлга жарима қўлланилди

2020 йил 10 апрель куни соат 12:50 ларда Самарқанд шаҳар Бўстонсарой ва Амир Темур кўчалари чорраҳасида вилоят ИИИБ ЙҲХБ ва ДСЭОМ ходимлари томонидан фуқаро Ж.Б. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, карантин даврида автомашинада ҳаракатланишга махсус рухсатнома тақдим этиш сўралганида ходимларнинг қонуний талабларини бажармасдан автомашинасини қарама-қарши йўналишда бошқариб, номаълум томонга кетиб қолган

Батафсил ўқиш 👉https://zarnews.uz/post/yhxb-xodimining-qonuniy-talabini-bajarmasdan-sparkida-qarama-qarshi-yonalish-boylab-qochgan-ayolga-jarima-qollanildi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Иккинчи марта карантин қоидаларини бузган фуқаро жавобгарликка тортилди

27 апрель куни Самарқанд шаҳри, Тараққиёт кўчасида карантин қоидаларига зид, ниқобсиз юрган фуқаро А.И. ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходими томонидан тўхтатилиб, унга карантин қоидалари тушунтирилган, ниқоб тақиб олиши сўралганида қонуний талабларни бажармасдан, ходимларга қаршилик кўрсатган.

Батафсил ўқиш 👉https://zarnews.uz/post/ikkinchi-marta-karantin-qoidalarini-buzgan-fuqaro-javobgarlikka-tortildi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Ургутдаги постдан ниқобсиз ўтмоқчи бўлган шахс қамалди

Ургут туманида истиқомат қилувчи Б.Н. 2020 йил 25 апрель куни соат 15:50 ларда жамоат жойида ниқобсиз ҳолда, Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ, ЙҲХБ, ДХХ, Миллий гвардия ходимлари хизмат олиб бораётган Ургут шаҳар Боғишамол маҳалласи ҳудудидан ўтган “Ургут-Қоратепа” автомобиль йўлидаги блок-постга кириб келганида, унга карантин қоидаларига риоя қилишини тушунтириб, ниқоб тақиб олишни талаб қилган ИИБ ходимининг қонуний талабини бажармасдан, ҳуқуқбузарликни давом эттириб, оммани ўзига жалб қилган.

Батафсил ўқиш 👉https://zarnews.uz/post/urgutdagi-postdan-niqobsiz-otmoqchi-bolgan-shaxs-qamaldi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Пленум

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ МАЖЛИСИ

2020 йил 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлиси бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган мажлисда Олий суд судьялари, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар раислари ва судьялари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари иштирок этди.

Батафсил ўқиш 👉https://telegra.ph/OLIJ-SUD-PLENUMI-MAZHLISI-04-28

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#Пленум

ЗАСЕДАНИЕ ПЛЕНУМА ВЕРХОВНОГО СУДА

28 апреля 2020 года состоялось заседание Пленума Верховного суда Республики Узбекистан. В заседании, прошедшем в режиме видеоконференцсвязи, приняли участие судьи Верховного суда, председатели и судьи судов по уголовным и гражданским делам, административных, экономических и военных судов, ответственные сотрудники правоохранительных органов.

Батафсил ўқиш 👉https://telegra.ph/ZASEDANIE-PLENUMA-VERHOVNOGO-SUDA-04-28

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Ўзини шер билган эркак карантин қоидаларини бузганлиги учун энди панжара ортида қолди

Андижон вилояти, Бўстон тумани, “Маориф” МФЙда яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Х.А. 2020 йил 22 апрель куни соат 18-00лардаяшаш хонадонида спиртли ичимлигини ичиб маст ҳолатда кўчага чиқиб, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида жамоат жойида ниқобсиз юрган.

Батафсил ўқиш 👉https://darakchi.uz/uz/91784

Каналга уланиш 👉@oliysuduz