Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Номзод ўз тақдимотида инфратузилмани ривожлантириш масалаларига тўхталди.
Айтилган муаммо ва таклифлардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари 840 та маҳаллада ички йўллар, 579 тасида ичимлик ва оқова сув, 589 тасида электр ва газ таъминоти, 396 тасида мактаб, боғча ва поликлиника таъмирлаш бўйича икки ҳафтада дастур қабул қилиб, бу борадаги ишларни жадал бошлаш вазифасини қўйди. Жумладан:
- Ташаббусли бюджет доирасида энг кўп овоз олган лойиҳалар учун 150 миллиард сўм ажратиш;
- Осиё тараққиёт банкининг Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув лойиҳасининг 185 миллион долларлик 3-босқичини бошлаш;
- ички йўлларни таъмирлашга давлат бюджетидан 155 миллиард сўм, қўшимча маҳаллий бюджетдан 70 миллиард сўм ажратиш топширилди.
Президентимиз Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларига замонавий электропоезд қатновини йўлга қўйиш вақти келганини таъкидлаб, транспорт вазирига тегишли қарор лойиҳасини киритишга кўрсатма берди.
Facebook|Instagram|Twitter

Туризм соҳасининг ҳолати таҳлил қилинар экан, туристларнинг 80 фоизи Бўстонлиқ туманига бориши, бошқа туманларда инфратузилма ва хизматлар паст даражада эканлиги, ички ва хорижий туристлар сони 1,5 миллион нафарга ҳам етмаслиги таъкидланди.
Президент туризм хизматларини кўрсатишда асосий юк Бўстонлиқ туманига тушаётгани, шу билан бирга Бўстонлиқда бошланган лойиҳалар натижаси ҳали кўринмагани, лойиҳалар ўз ҳолига ташлаб қўйилганини таъкидлади.
Паркент, Ангрен ва Оҳангарон тоғли ҳудудларида замонавий туризм кластерларини ташкил этиш ишларини бошлаш вақти келди, деди давлатимиз раҳбари.
Вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимига бир ой муддатда ўз ҳудудида туризмни қандай ривожлантириши бўйича аниқ иш режасини ишлаб чиқиб, ишларни бошлаш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Хорижий экспертни жалб қилиб, вилоят туризмини ривожлантириш “мастер-режа”сини ишлаб чиқиш топширилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Президент туризм хизматларини кўрсатишда асосий юк Бўстонлиқ туманига тушаётгани, шу билан бирга Бўстонлиқда бошланган лойиҳалар натижаси ҳали кўринмагани, лойиҳалар ўз ҳолига ташлаб қўйилганини таъкидлади.
Паркент, Ангрен ва Оҳангарон тоғли ҳудудларида замонавий туризм кластерларини ташкил этиш ишларини бошлаш вақти келди, деди давлатимиз раҳбари.
Вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимига бир ой муддатда ўз ҳудудида туризмни қандай ривожлантириши бўйича аниқ иш режасини ишлаб чиқиб, ишларни бошлаш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Хорижий экспертни жалб қилиб, вилоят туризмини ривожлантириш “мастер-режа”сини ишлаб чиқиш топширилди.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклиф ва режалар баён қилинди.
Давлатимиз раҳбари ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида тайёрлаш зарурлигини таъкидлади, таъмирлаш ишлари ўқув йили бошланишидан ўтиб кетмаслиги ҳақида мутасаддиларни қаттиқ огоҳлантирди.
Олмалиқ шаҳридаги 80-сон махсус мактаб ва Ангрен шаҳридаги 73-сон мактаб-интернатни келгуси йилда таъмирлаш вазифаси қўйилди.
Хорижий экспертни жалб қилиб, 15 минг талабага мўлжалланган Нурафшон давлат университети фаолиятини кейинги ўқув йилида йўлга қўйиш топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига йил якунига қадар 500 нафар оғир беморларни республика марказларида соғломлаштириш чораларини кўриш топширилди.
Вилоят марказида барча тиббий хизматларни кўрсатадиган ягона марказ йўқлиги қайд этилиб, мутасаддиларга хорижий лойиҳачиларни жалб қилиб, келгуси йилдан Нурафшон кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Номзод ўз тақдимотида аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласига ҳам тўхталди. Бир кишига уй-жой билан таъминлаш даражаси республика даражасидан пастлигича қолаётгани қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга:
- келгуси йилга эҳтиёжманд аҳоли уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм субсидия ажратиш;
- Зангиота туманида “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш бўйича таклиф киритиш;
- Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарларида 19 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларда яшовчиларни замонавий уй-жой билан таъминлаш чорасини кўриш топширилди.
Президент вилоятдаги ҳар бир фуқарога бир марта янги қурилган хонадонни имтиёзли ипотекага олиш имкониятини бериш кераклигини таъкидлади. Шу муносабат билан келгуси йилдан “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини Тошкент вилоятидан бошлаш таклиф қилинди.
Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга:
- келгуси йилга эҳтиёжманд аҳоли уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм субсидия ажратиш;
- Зангиота туманида “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш бўйича таклиф киритиш;
- Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарларида 19 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларда яшовчиларни замонавий уй-жой билан таъминлаш чорасини кўриш топширилди.
Президент вилоятдаги ҳар бир фуқарога бир марта янги қурилган хонадонни имтиёзли ипотекага олиш имкониятини бериш кераклигини таъкидлади. Шу муносабат билан келгуси йилдан “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини Тошкент вилоятидан бошлаш таклиф қилинди.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Тақдимотдан сўнг вилоят кенгаши депутатлари номзоднинг таклиф ва режаларини муҳокама қилди, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Сўнг Тошкент вилояти ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.
Сессия якунида Президентимиз халқ вакиллари томонидан юксак ишонч билдирилган Зойир Мирзаев энди ўз фаолиятида адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, фидойилик каби хислатларни намоён этиб, Тошкент вилояти аҳлига астойдил хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.
Бунда, энг аввало, халқнинг дардини эшитиш ва муаммоларини ҳал этиш, инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш бўйича ишларни амалга ошириши зарурлиги қайд этилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонлик ота суд мажлисида фарзандининг таъминоти учун алимент ўрнига “Спарк” калитини топширди
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ мажлисида Т. Мирзалиевнинг суд қарорини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилди. Суд жараёни якунлангач, ундирувчи ва қарздор судга миннатдорлик билдирди.
Сайт I Telegram I Facebook
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ мажлисида Т. Мирзалиевнинг суд қарорини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилди. Суд жараёни якунлангач, ундирувчи ва қарздор судга миннатдорлик билдирди.
Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kompromatuzb Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасидан
Аввало, ушбу масала юзасидан муқаддам Олий суд ҳамда Судьялар олий кенгаши матбуот хизматлари томонидан тегишли муносабат билдирилганлиги жамоатчиликка яхши маълум. Шунга қарамай, айнан мазкур жиноят ишига оид саволлар қўйилаётган экан, айнан шулар хусусида атрофлича маълумот берсак.
Туркия Республикаси фуқароси Б. С. га оид жиноят иши 2022 йил 27 май куни жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг иш юритувига олиниб, дастлабки эшитув 2022 йил 8 июнга тайинланган эди. Суднинг 2022 йил 10 июндаги ажримига асосан, Жиноят-процессуал кодекси 332-моддаси талабларига риоя этилмасдан жиноят иши нотўғри ажратилганлиги ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг бир қатор талаблари бузилганлиги, уларни суд мажлисида бартараф этиш имкони йўқлиги сабабли айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга қайтарилганди.
Шунингдек, Б. С. га оид жиноят иши 2022 йил 23 июнь куни жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди иш юритувига олиниб, 2022 йил 1 июль куни ёпиқ суд мажлисида дастлабки эшитув босқичида кўриб чиқилган. Суднинг 2022 йил 1 июлдаги ажримига асосан, жиноят ишини дастлабки эшитув босқичида кўриш жараёнида дастлабки тергов органи томонидан Жиноят-процессуал кодекси талабларига риоя қилинмаганидан ташқари, шу иш бўйича аввал чиқарилган ажрим қарори талаблари тўлиқ бажарилмагани, Жиноят-процессуал кодекси 332-моддаси талабларига асосан унинг жиноий шерикларига оид жиноят иши бирлаштирилмаганлиги ҳамда бир қатор талаблар бузилганлиги, уларни суд мажлисида бартараф этиш имкони йўқлиги сабабли айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга яна қайтарилган.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 189-моддаси 1-қисми билан юритилган Б. С. га оид мазкур жиноят иши Андижон вилоят суди томонидан 2022 йил 25 август куни Жиноят-процессуал кодексининг 391, 393-моддалари тартибида судловга юборилиб, 2022 йил 28 август куни Жалақудуқ туман судининг иш юритувига олинган.
Судланувчи Б. С. нинг ҳимоячиси томонидан 2022 йил 31 август куни илтимоснома киритилиб, унда “қамоқ” эҳтиёт чорасини қамоқ билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёт чорасига алмаштириш сўралган. Шунингдек, ҳимоячининг илтимосномасида тергов органи ва уни назорат қилувчи прокурорнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш, жиноят ишини айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга юбориш сўралган.
Ушбу жиноят иши 2022 йил 5 сентябрь куни дастлабки эшитув бўйича ёпиқ суд мажлисида кўрилиб, 2022 йил 12 сентябрь кунига қолдирилган.
2022 йил 12 сентябрь куни тарафлар фикри эшитилиб, судланувчи Б. С. нинг ҳимоячиси музокарага тайёргарлик учун муддат сўраганлиги боис суд мажлиси 2022 йил 14 сентябрь кунига қолдирилган.
2022 йил 14 сентябрдаги ажримга асосан, жиноят иши дастлабки эшитув босқичида кўриш жараёнида дастлабки тергов органи томонидан жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 2022 йил 10 июнь ҳамда 1 июлдаги ажримларида кўрсатиб ўтилган талаблар бажарилмагани, суд қарорида кўрсатилган ишнинг бошқа шахсларга оид қисмлари Жиноят-процессуал кодексининг 332-моддаси талабларига зид равишда яна алоҳида иш юритувга ажратиб олинганлиги ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг бир қатор талаблари бузилганлиги, уларни суд мажлисида бартараф этиш имкони йўқлиги сабабли иш айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга қайтарилган.
Дастлабки эшитувда киритилган илтимосномани қаноатлантириш тўғрисидаги ажрим устидан Б. С. ва унинг ҳимоячиси томонидан келтирилган апелляция тартибидаги хусусий шикоят Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2022 йил 19 сентябрь куни апелляция инстанциясида кўриб чиқилган. Унда жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судининг 2022 йил 14 сентябрдаги эҳтиёт чорасини етти ойга, яъни 2022 йил 18 октябрга қадар узайтириш ҳақидаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган ҳамда иш туман суди орқали 2022 йил 20 сентябрь куни Андижон шаҳар прокуратурасига қайтарилган.

Шу ўринда эълон қилинган билдиришда судьяларнинг савияси гўёки сўроқ остига олиниб, “Андижон судлари ўзлари учун Андижон вилояти Жиноят-процессуал кодексини яратишдими?” деган мазмундаги саволларга изоҳ берсак. Яъни ушбу жиноят ишини кўриб чиқиш жараёнида судлар томонидан Б. С. га нисбатан эҳтиёт чораси қонун талабидан келиб чиқиб узайтирилган.
Хусусан, Жиноят-процессуал кодексининг 405-12-моддаси 1-қисмида айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси ушбу Кодекснинг талаблари бузилган ҳолда тузилган бўлса ва бу мазкур айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси асосида суд томонидан ҳукм ёки бошқа қарор чиқариш имкониятини истисно этса, судья жиноят ишининг суд томонидан кўриб чиқилишига доир тўсқинликларни бартараф этиш учун уни тарафларнинг илтимосномасига кўра ёки ўз ташаббуси билан прокурорга юборишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, ушбу Кодекснинг 405-12-моддасига кўра, судья жиноят ишини прокурорга юборишда айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси тўғрисидаги масалани ҳал этади. Зарур бўлган тақдирда судья айбланувчини қамоқда сақлаш муддатини тергов ишларини юритиш ва бошқа процессуал ҳаракатларни бажариш учун ушбу Кодекснинг 245-моддасида назарда тутилган муддатларни инобатга олган ҳолда узайтиради.
Хулоса қилиб айтганда, ушбу жиноят ишида эҳтиёт чораси судьянинг хоҳиш-истаги билан эмас, балки процессуал қонун талабидан келиб чиққан ҳолда узайтирилганлиги маълум қилинади.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессияси бўлиб ўтди.
—
В городе Нурафшане с участием Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялась сессия Ташкентского областного Кенгаша народных депутатов.
#Mirziyoyev #Toshkenviloyati #sessiya #tashkiliymasala
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter