Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27.2K photos
10.1K videos
18 files
22.6K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
"Аграр соҳада белгилаб олган катта ислоҳотларимизни жадал амалга ошириш биринчи навбатда ушбу соҳа раҳбарлари Ғаниев, Хаитов, янги вазир Воитов ва ўринбосарлари фидойилигига боғлиқ.

Бандликни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш ҳам биринчи галда қишлоқ хўжалигидаги ўсишга боғлиқлигини улар тушуниши керак", деди Президент.

Лекин, Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов ҳали эскича ишлаётгани, баландпарвоз рақамларга берилиб кетгани танқид қилинди.

Соҳа раҳбарларининг вазифаси Президентга катта-катта рақамлар билан ҳисобот бериш эмас, қишлоқдаги деҳқон, фермер масаласини ҳал қилиш, оғирини енгил қилиш экани кўрсатиб ўтилди.

Лекин, муҳим ишлар четда қолиб, қўшиб ёзишлар, номаъқул ишлар кўпайиб бораётгани қатъий танқид остига олинди.

Йўл қўйган камчиликлари учун қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Тешаев лавозимидан озод этилгани, вазир ўринбосари Ш.Мирзаевга ҳайфсан берилгани айтиб ўтилди.

"Бундан буён Ғаниевдан ҳам, Хаитовдан ҳам, янги вазир Воитовдан ҳам жуда қаттиқ сўров бўлади", деди Президент сўзининг якунида.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг Пискент туманидаги 50-сонли манзил-колониясида ўтказилган сайёр мажлисида 17 нафарга маҳкумга нисбатан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди

Сайт I Telegram I Facebook
СУДЬЯЛАР ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Бугун бўлиб ўтган Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлисида илк бор лавозимга тайинланган жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар судьяларининг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Судьялар ва ота-оналар иштирок этган тадбирда Олий суд раиси Б. Исламов мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самара бераётганини алоҳида таъкидлади.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда юртимизда суд-ҳуқуқ соҳаси фаолияти самарадорлигини ошириш, судьяларни танлаш тартибини такомиллаштириш, ҳар бир иш бўйича қонуний, асослантирилган ва адолатли суд қарорлари чиқарилишини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Мажлисда Судьялар олий кенгашининг 2022 йил 30 августдаги қарори билан лавозимда бўлишнинг беш йиллик муддатига тайинланган 12 нафар судья қасамёди эшитилди.

Тадбирга ташриф буюрган ота-оналар янги судьяларга энг яхши тилакларни билдирди.

Қасамёд қабул қилган судьяларга гувоҳнома топширилди.

Сайт I Telegram I Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание, посвященное мерам по обеспечению стабильности цен на основные продукты питания и созданию их резерва.

#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #oziqovqat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Экспортни ошириш бўйича имкониятлар ҳисоб-китоб қилиниши шарт"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "50 та туманда музлаткич, қуритиш, саралаш ва сақлаш қувватлари етишмайди"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш масалалари бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
Ер бизнеси билан шуғулланган шоввоз

Судланувчи Ш.Х фирибгарлик, яъни ўзганинг анча миқдордаги мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2021 йилнинг май ойида Қизилтепа тумани захира ер фондида бўлган туманнинг “Варозун” маҳалласи “Хожибиби” қишлоғидаги 446-сонли контурдаги қишлоқ хўжалиги мақсадларига фойдаланилмайдиган 0,18 гектар катталикдаги ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ваколатга эга эмаслигини билган ҳолда Ў.Снинг ишончига кириб, унга ушбу ер жойдан уй жой қуриш учун сотишини ва ушбу ер майдонини умрбод эгалик қилиши ҳуқуқи билан беришни ваъда қилиб, алдаб, дастлаб ушбу ер майдонини 50.000.000 сўмга, ундан сўнг гўёки бошқа мижоз чиққанлигини айтиб, 60.000.000 сўмга сотишини айтиб, Ў.Снинг ишончига кириб, 46.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади.

Жиноят ишлари бўйича судларда:

ЖИБ Асака туман судининг судьяси
ЖИБ Наманган шаҳар судининг судьяси (2 нафар)
ЖИБ Чуст туман судининг судьяси
ЖИБ Қўқон шаҳар судининг судьяси
ЖИБ Урганч шаҳар судининг судьяси
ЖИБ Олмалиқ шаҳар судининг судьяси

Фуқаролик ишлари бўйича судларда:

ФИБ Пешку туманлараро судининг судьяси
ФИБ Қарши туманлараро судининг судьяси
ФИБ Навбаҳор туманлараро судининг судьяси
ФИБ Учқудуқ туман судининг раиси
ФИБ Бекобод туманлараро судининг судьяси
ФИБ Чирчиқ туманлараро судининг судьяси
ФИБ Миробод туманлараро судининг судьяси
ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси
ФИБ Яккасарой туманлараро судининг судьяси

Иқтисодий судларда:

Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судьяси
Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси

Маъмурий судларда:

Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси
Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси

Изоҳ: Судьялар олий мактаби таҳсилини муваффақиятли тамомлаган ва 35 (ўттиз беш) ёшдан кичик бўлмаган номзодлар ариза билан Судьялар олий кенгашига ёзма ёки электрон шаклда ([email protected]) мурожаат қилишлари мумкин.

Ариза тақдим этишнинг охирги муддати: 2022 йил 15 сентябрь соат 18:00

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi