Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27.3K photos
10.2K videos
18 files
22.7K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Мулкка бўлган ҳуқуқ уни тасдиқловчи ҳужжатни бекор қилиш билан тугатилмайди

АОКАда Олий суди раиси ўринбосари Ҳалилилло Тўрахўжаев, Кадастр агентлиги директори ўринбораси Мирсаид Мирмақсудов, Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш тўғрисидаги Президент Фамронини мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

⛔️ Эндиликда ердан ихтиёрий воз кечиш мулкдорнинг нотариал тасдиқланадиган аризасига асосан амалга оширилади. Энди бунинг учун ҳоким қарорини қабул қилиш талаб этилмайди.

⚠️ Юридик шахс тугатилганда унинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ҳуқуқлари бекор қилинмайди ва ер давлат захирасига қайтариб олинмайди. Мазкур ерлар тугатилаётган юридик шахснинг муассисларига ўтади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг сайёр мажлисидан лавҳа

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоят суди раиси Л. Қодиров бошчилигида Ғиждувон туманида ўтказилган сайёр қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди

Сайт I Telegram I Facebook
Бугун Олий судда мамлакатимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Олий суд раиси Б. Исламов ва Судьялар олий кенгаши раиси Х. Ёдгоров судья ва суд ходимларини самимий қутлар экан, бу йилги мустақиллик тантаналари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоя асосида ташкил этилаётганини алоҳида таъкидладилар.

Бу ғоя суд фаолиятида ҳам ўзининг теран ифодасини топиши учун ҳар бир судья ва суд ходими ўз фаолиятини ушбу мезон асосида ташкил этиши лозимлиги қайд этилди.

Тадбирда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ўзгариш ва янгиланиш жараёни, кўламли ислоҳотлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатли ҳимоя қиладиган мустақил суд ҳокимиятини шакллантириш йўлида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Судьялар мустақиллигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш йўлида ҳам муҳим ишлар олиб борилмоқда. Буни ҳар бир судья ва суд ходими ўз фаолиятида аниқ ҳис этиб турибди.

Таъкидланганидек, судья ва суд ходимларининг масъулиятли фаолияти давлатимиз томонидан доимо юксак қадрланиб келмоқда.

Жумладан, мустақиллик йилларида судья ва суд ходимларининг 130 нафари давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди. Шундан 16 нафар судья “Ўзбекистон Республикаси хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвон билан тақдирлангани ҳам судья ва суд ходимларига эътибор нечоғлик юксак эканини кўрсатади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг куни кеча имзоланган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди. Ўтказилган тадбирда давлатимизнинг юксак мукофоти ўз эгасига тантанали равишда топширилди.

Сайт I Telegram I Facebook
Ёшлар ўртасида хуқуқбузарлик ва жиноятларнинг содир этилиш сабаблари ва омиллари

“Ёшлар ўртасидаги жиноятларни олдини олиш” мавзусига багишланган.
Вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятлар бугунги куннинг долзарб муаммоларидандир. Айниқса, вояга етмаганларнинг уюшган гурухга бирлашиб ёки шу гурухнинг таъсирида жиноят содир килиши ташвишли. Кейинги йўл билан бойлик орттиришга интилиш, турли хил диний окимларга кушилиб кетишлар усмирлар уртасида жиноятчиликнинг усишига сабаб булмокда.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарори билан майда безорилик қилиб, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаган ҳуқуқбузарга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Сайт I Telegram I Facebook
Наманганда бозордаги аёллар сумкасини ўғрилаётган шахсга суд ҳукми ўқилди

Жиноят кодексининг 169-моддасида ўғрилик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланади.


Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Андижонда ИИО собиқ ходимасининг фирибгарлиги фош бўлди

Судланувчи Шахло Шабаева (исм шарифлар шартли) 2019 йилнинг 30 январь кунига қадар Андижон шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлинмаси суриштирувчиси лавозимида ишлаган.


Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Ҳимоя ордери талабларини бажармаганларга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Юртимизда аёлларга яратилаётган имкониятлар, гендер тенглиги масаласида эришилаётган ютуқларни юқори баҳоласак арзийди. Аммо хотин-қизларнинг аввало ожиза эканлигини унутмаслигимиз лозим. Нозик ҳилқат вакиллари ҳар доим оиласи, яқинларининг ҳимоясига муҳтож бўлади. Афсуски баъзида эркаклар оиласидаги аёлларни ҳимоя қилиш ўрнига, ўзи бош бўлиб ҳақоратлаш ва хаттоки калтаклашгача боришмоқда.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев бугун эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди ҳамда "Янги Ўзбекистон" боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Кечқурун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, халқимизга табрик билан мурожаат қилади.

Сегодня ранним утром Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии почтения памяти жертв репрессий в аллее "Шахидлар хотираси" и возложил цветы к монументу Независимости в парке "Янги Узбекистон".

Вечером глава государства примет участие в праздничном мероприятии по случаю 31-й годовщины независимости нашей страны и выступит с поздравлением к народу.

Facebook|Instagram|Twitter
Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги лавозимларга малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.

1. Биринчи бўлим мудири
2. Девонхона мудири
3. Ахборот-таҳлилий ишлар билан шуғулланувчи етакчи инспектор

Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.

Танловда олий маълумотли, юридик ихтисослик бўйича камида 5 йил стажга эга, компьютер билан ишлаш малакасига эга бўлган шахс қатнашиши мумкин.
Номзоднинг чет тилларини билиш қобилияти қўшимча равишда рағбатлантирилади.

Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий кенгашининг [email protected] электрон почтасига қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:

1. ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
2. маълумотнома (объективка);
3. диплом нусхаси;
4. паспорт нусхаси;
5. меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
6. Иш жойидан тавсифнома ва бошқа ҳужжатлар (сертификат ва ҳ.к.).

Аризалар 2022 йил 10 сентябрь, соат 17:00 га қадар қабул қилинади.