Процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаш суд ҳужжатининг ўзгартирилишига ҳамда бекор бўлишига олиб келади
Амалдаги Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади: иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
👉 Батафсил
Сайт I Telegram I Facebook

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big

Қурилиш пудратига оид ишларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари
Пудрат шартномаси деганда, бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан, муайян ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади.
👉 Батафсил
Сайт I Telegram I Facebook
Пудрат шартномаси деганда, бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан, муайян ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади.
👉 Батафсил
Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мулк эгаларининг ҳуқуқлари – қонун ҳимоясида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги Фармони билан тасдиқланган «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси» мамлакатимизнинг келгуси беш йилликдаги ривожининг асосий йўналишларини, жамият, давлат ва ҳар бир соҳани ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб беради. Унда юртимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг асосий ва зарур шартига айлантириш энг устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Бунинг учун бир нечта зарур мақсадлар назарда тутилган.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг биринчи манзили - муқаддас Мадина шаҳрига келди.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в священный город Медину, с которого начинается программа государственного визита в Саудовскую Аравию.
#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Kun.uz интернет-нашрида эълон қилинган мақола ҳамда Кушербаевга мурожаат Telegram-каналида берилган мурожаат юзасидан
Ўтказилган ўрганишда аниқланишича, даъвогар Самарқанд шаҳар ҳокимлиги судга жами 20 та даъво ариза билан мурожаат килиб, жавобгарларга бузилишга тушган уй-жойлар учун компенсация тариқасида пул маблағи ажратиб бериш ва уларни уйларидан кўчиришни сўраган.
Даъво аризаларида қайд этилганидек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 октябрдаги 01-05/1-856-сонли “Самарқанд шаҳрининг сайёҳлик потенциали ва шаҳарсозлик концепциясини ривожлантириш бўйича сайёр йиғилиши” баённомаси ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Самарқанд шаҳрининг сайёҳлик потенциали ва шаҳарсозлик концепциясини ривожлантириш муносабати билан турар ва нотурар жой бино - иншоотлар бузилишига рухсат бериш тўғрисида”ги 2093-Қ-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг 2022 йилдаги “давлат ва жамоат эҳтиёжи учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини қўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказишга рухсат бериш тўғрисида”ги қарорига асосан Самарқанд шаҳридаги Мустақиллик ва Хўжа Юсуф маҳаллалари ҳудудидаги Бўстонсарой, Юсуф Хамадоний, Улуғ Турсунов ва Ҳусайн Бойқаро кўчаларида жойлашган турар ва нотурар жой бино-иншоотларини кўчириш режалаштирилган. Бузилишга тушган бинолар учун Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан жавобгарларга компенсация тариқасида пул маблағи ажратилиши кўзда тутилган.
Бузилишга тушган турар ва нотурар жой бино-иншоотларнинг бозор баҳосини аниқлаш мақсадида суд қурилиш-техникавий экспертизаси тайинланган ва Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг жавобгарларга тегишли ер майдонида жойлашган биноларнинг бозор баҳоси юзасидан экспертиза хулосалари олинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ҳал қилув қарорлари билан жавобгарларга уй-жойлари бузилишга тушганлиги муносабати билан экспертиза хулосасида кўрсатилган пул маблағларини компенсация тариқасида тўлаб бериш ва уларни уй-жойларидан кўчириш белгиланган.
Қолган 10 та фуқаролик иши юзасидан судга оид қурилиш – техникавий экспертизаси тайинланиб, низоли уй-жойлар эксперт иштирокида кўздан кечирилиши таъминланган. Мазкур фуқаролик ишларини суд мажлисида мазмунан кўриш экспертиза хулосаси олингунга қадар тўхтатилган.
Мақолада уй-жойлари бузилишга тушган фуқароларнинг судга нисбатан эътирозлари ҳам баён этилган. Хусусан, фуқаро Юсуф Халилов “Бизнинг уйимиз ноқонуний қурилма эмас, суд бу даъво аризасини қабул қилмасдан, қайтариб юбориши керак эди”, дея фикрини баён этган. Айтиш жоизки, мазкур даъво аризалар Фуқаролик процессуал кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ иш юритувига қабул қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори ноқонуний қурилмаларга алоқадор эмас, балки ер участкаларининг давлат ва жамият мақсадлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга компенсация бериш тартибини белгилайди.
Бинобарин, суд экспертиза хулосасига асосан ҳар бир жавобгарнинг уй-жойи учун белгиланган бозор баҳосини ундириш лозим, деган тўхтамга келган. Уй-жойнинг бозор баҳосини камайтириш ёхуд кўпайтириш судлар ваколатига кирмайди.

Амалдаги қонунчилигимизга мувофиқ, суд эксперти суд экспертизасини ўтказишда суд экспертизасини тайинлаган органдан (шахсдан), тарафлардан ва ишнинг натижасидан манфаатдор бўлган бошқа шахслардан мустақилдир. Суд эксперти ўзининг фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасидаги махсус билимларига мувофиқ ўтказилган текширишлар натижаларига асосланиб хулоса беради. Суд экспертизасини тайинлаган орган (шахс), шунингдек бошқа давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан тарафлардан бирортасининг ёки ишнинг натижасидан манфаатдор бўлган бошқа шахсларнинг фойдасини кўзлаб хулоса олиш мақсадида суд экспертига таъсир кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Мақолада уйи бузилишга тушган фуқаролар суд қарорларига нисбатан апелляция шикояти келтириш ниятида эканликларини баён этганлар.
Албатта, бу ҳар бир фуқаронинг мутлақ ҳуқуқи бўлиб, уни бирор-бир тарзда чеклашга йўл қўйилмайди.
Шу боисдан ҳам ҳар бир фуқаролик иши юзасидан тарафларга суд қарорларидан норози бўлган тақдирда суд қарори эълон қилинган кундан эътиборан бир ой муддат мобайнида Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест) келтириш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилганлиги маълум қилинади.
Сайт I Telegram I Facebook
Албатта, бу ҳар бир фуқаронинг мутлақ ҳуқуқи бўлиб, уни бирор-бир тарзда чеклашга йўл қўйилмайди.
Шу боисдан ҳам ҳар бир фуқаролик иши юзасидан тарафларга суд қарорларидан норози бўлган тақдирда суд қарори эълон қилинган кундан эътиборан бир ой муддат мобайнида Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест) келтириш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилганлиги маълум қилинади.
Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБДА ИШЛАРНИ КЎРИШ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 231-бобида соддалаштирилган тартибда иш юритиш тартиби белгиланган. Ушбу бобда 2031, 2032, 2033, 2034, 2035-моддаларни ўз ичига олган ҳолда ишлар ўзига ҳос хусусиятларда кўриб чиқилади.
👉 Батафсил
Сайт I Telegram I Facebook
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 231-бобида соддалаштирилган тартибда иш юритиш тартиби белгиланган. Ушбу бобда 2031, 2032, 2033, 2034, 2035-моддаларни ўз ичига олган ҳолда ишлар ўзига ҳос хусусиятларда кўриб чиқилади.
👉 Батафсил
Сайт I Telegram I Facebook
Олий суд раиси Б. Исламов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) га аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг Тожикистон Республикаси раислигида 18 август куни ўтказиладиган ўн еттинчи йиғилишида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига келди.
Йиғилишда Ҳиндистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий судлари раислари ва судьялари, кузатувчи мамлакатлар – Беларусь Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Монголия Олий судлари раислари ва судьялари, шунингдек, ШҲТ Бош котиби Ч. Мин ва ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси вакиллари қатнашади.
Тадбир давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг банкротлиги тўғрисидаги низоларни кўриб чиқишда миллий қонунчиликни қўллаш амалиёти, фарзандликка олиш ҳақидаги ишларни кўришнинг ўзига хос жиҳатларига доир масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган. Кибержиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича тажриба алмашиш ҳам йиғилишнинг кун тартибидан ўрин олган. Бундан ташқари, судларда иш юритишда сунъий интеллект ва роботлаштиришга оид масалаларни кўриб чиқиш кўзда тутилган.
____________________________
Делегация Республики Узбекистан во главе с председателем Верховного суда Б. Исламовым прибыла в город Душанбе для участия в семнадцатом совещании председателей Верховных судов государств-членов Шанхайской организации сотрудничества (ШОС), которое пройдёт 18 августа под председательством Республики Таджикистан.
В совещании примут участие председатели и судьи Верховных судов Республики Индия, Республики Казахстан, Китайской Народной Республики, Кыргызской Республики, Исламской Республики Пакистан, Российской Федерации, Республики Таджикистан, Республики Узбекистан, председатели и судьи Верховных судов стран-наблюдателей – Республики Беларусь, Исламской Республики Иран, Монголии, а также Генеральный секретарь ШОС Ч. Мин и представители Исполнительного комитета РАТС ШОС.
В ходе предстоящего мероприятия планируется обсуждение вопросов, связанных с практикой применения национального законодательства при рассмотрении споров о банкротстве физических и юридических лиц, особенностями рассмотрения дел об усыновлении (удочерении). Обмен опытом по делам о киберпреступлениях также включён в повестку дня совещания. Кроме того предусмотрено рассмотрение вопросов, касающихся искусственного интеллекта и роботизации в судопроизводстве.