Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27.2K photos
10.1K videos
18 files
22.6K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#очиқ_мулоқот


АЖРАЛИШЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Биламизки, оила – муқаддас қўрғон, ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешигидир. Зеро, халқнинг, миллатнинг келажаги айнан оила билан чамбарчас боғлиқ. Чунки, ҳар бир инсон оилада туғилади ва вояга етади. Ҳар бир боланинг келажакда ким ва қандай инсон бўлиб камол топишида оила муҳим ўрин тутади.
Бироқ, айрим фуқаролар томонидан муқаддас ҳисобланган оила қадрига етмасдан, ҳаёт синовларига дош беролмасдан, сабр қилмасдан судларга никоҳдан ажрашиш борасидаги мурожаатлар қилиб келинаётганлигини кузатиш мумкин.

https://teletype.in/@oliysud1/d7zxrQ7n

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#очиқ_мулоқот


150 минг сўм учун уйини фоҳишахонага айлантирган “она”

Аёллик шаънига лой чаплаётган бундай кимсалар ҳақида эшитсанг, “Наҳот фарзандларининг эртасини ўйламади? Ёки ота-онасининг, яқинларининг юзини ерга қаратишдан уялмади?” деган ўй келади хаёлингга. Аммо ҳаёт синовларидан ўтолмаган бу каби қўштирноқ ичидаги ожизалар доим оналик ва аёллик номига доғ туширишга қодир экан…

https://hordiq.uz/2020/02/12/150-ming-sum-uchun-uyini-fohishaxonaga-aylantirgan-ona/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#расмий_муносабат

ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Жорий йил 7 февраль куни “Sevimli” телеканали орқали фуқаро Ж. Ҳамроқулов ишига оид суд жараёни бошлангани хақида кўрсатув намойиш этилди. Кўрсатувда муаллиф, “Sevimli” телеканалининг Андижон вилояти бўйича мухбири Г. Рустамова томонидан журналистларнинг суд залига қўйилмаганлиги таъкидланди.

Хўш, Г. Рустамованинг эътирози ҳақиқатга қанчалик мос?

Батафсил ўқиш учун

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят


Пайариқда қотиллик жиноятини содир этган ўқитувчиларга суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишидаги ҳужжатларга кўра, мактаб ўқитувчиси вазифасида ишлаб келиб, ҳаётга қарши жиноятлар туркумига кирувчи - бир гуруҳ шахслар билан безорилик оқибатида ўта шафқатсизлик билан ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдиришда ифодаланган, таснифланишига кўра, ўта оғир жиноятларни қуйидаги усул, вақт ва ҳолатларда қасддан содир қилган.

https://zarnews.uz/2sg

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_ва_ёшлар

Судьялар университетга нега борди?

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди судьялари М.Тўхтаев, Б.Алиқулов ва Б.Жумабоевлар Самарқанд давлат университети талабалари билан учрашиб, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш хусусида суҳбат ўтказди.

https://zarnews.uz/post/sudyalar-universitetga-nega-bordi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_ва_ёшлар
#коррупцияга_қарши_кураш

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилгани, ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги поғонага кўтариш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича ягона кўрсаткичлар ишлаб чиқиш, ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индексини жорий этиш, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепциясини ишлаб чиқиши, унда маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказишнинг амалий чора-тадбирлари белгиланиши лозимлиги ҳақидаги таклифлар илгари сурилганлиги тушунтирилиб, мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини ёшлар эътиборига етказилди.

https://teletype.in/@oliysud1/PYnEoxl_

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#очиқ_мулоқот
#сайёр_қабул

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ

Косон тумани маьмурий суди, туман Халқ қабулхонаси, Косон туман ҳокимлиги, туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий химоя килиш маркази, Мажбурий ижро бюроси, давлат хизматлари агентлиги, адлия, соғлиқни сақлаш, электр ва газ таъминоти, банк вакиллари иштирокидаги тадбир доирасида ташкил этилган сайёр қабулда фуқаролар Я.Худойқулов, Э.Ашуров, С.Мардонов, И.Аминов, Ш.Тўйчиева, Ф.Абдиева, Ж.Эргашев, Т.Сафаров, О.Холиқулов ва Р.Араловаларнинг мурожаатлари эшитилиб, уларга керакли ҳуқуқий тушунтириш берилди. Жойида ҳал қилишнинг имкони бўлган масалалар бўйича тегишли чоралар кўрилди.

https://teletype.in/@oliysud1/2pQ928EQ

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент ушбу соҳага масъул Маҳалла ва оила масалалари вазирлигини ташкил этиш таклифини билдирди.
Маҳалла институтининг иқтисодий-молиявий асосларини кучайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы махалли, укрепления обстановки мира и спокойствия, предупреждения преступности в махаллях.
Президент предложил создать Министерство по делам махалли и семьи, которое будет ответственным за эту сферу.
Рассмотрены также вопросы усиления экономических и финансовых основ института махалли.
22 марта предложено объявить Днем работников системы махалли.

#Mirziyoyev #videoselektor #mahalla #oila

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#оқлов

25 йил ўтиб оқланган муаллим

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган бу галги мурожаатномасида сўнгги 3 йилда 1989 нафар, 2019 йилнинг ўзида эса 859 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилганини таъкидлаб, буни суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг катта ютуғимиз сифатида баҳолади.
Шу маънода айтганда, якунланган йилда оқланиб, юзи ёруғ бўлган инсонлар орасида Риштон туманидаги 27-умумтаълим мактабида ишлаб, нафақага чиққан ўқитувчи Турсунхўжа Абдураҳмонов ҳам бор. Энг эътиборлиси, Т.Абдураҳмонов оз эмас, нақ 25 йилдан сўнг оқланди.
Хўш, у қайси хатти-ҳаракати учун айбланган эди?

https://hudud24.uz/25-yil-otib-oqlangan-muallim/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#инсонпарварлик
#судья_масъулияти

Холмўмин ЁДГОРОВ: «СУДЬЯ ЎЗ ХАЛҚИ ОЛДИДА ЖАВОБГАР ВА МАСЪУЛДИР»

Судьяларнинг вазифаси ва масъулияти, жамиятда адолатни қарор топтиришдаги ўрни, судья бўлиб ишлаш учун қандай талабларга жавоб бериш лозим, деган масала кишилик тараққиётининг барча даврида кенг жамоатчилик эътиборида бўлиб келган. Шунингдек, судьяларни танлашга ҳам ўта муҳим масала сифатида қаралган.
Жамиятда кимлар судья бўлиб ишлаши, уларнинг дунёқараши ва билим даражаси – жамият тинчлиги ва осойишталигига бевосита таъсир этувчи, қонун устуворлиги, адолатнинг таъминланишида ўта муҳим омил ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, судьялик – бу улкан масъулият деганидир.

https://uzbekistonovozi.uz/articles/index.php?SECTION_ID=226&ELEMENT_ID=74276

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят

БАДНАФС АЁЛ ОЛТИНЧИ МАРТА ЖИНОЯТГА ҚЎЛ УРДИ

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи Инобат Алматова сўнгги 27 йил мобайнида кетма-кет оғир ва ўта оғир (фирибгарлик, босқинчилик, гиёҳванд моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш, ҳужжатларга шикаст етказиш ва яшириш, қасддан одам ўлдириш) жиноятларни содир этгани учун қонуний жазога тортилган, ҳатто ум­рининг салкам 15 йилини темир панжаралар ортида ўтказган бўлса-да, барибир жиноий қилмишга қўл уришдан ўзини тиёлмади. Оқибатда айни пайтда олтинчи жинояти учун жазо муддатини ўтамоқда.

Батафсил ўқиш учун

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#муносабат
#маълумот

СОБИРЖОН КАРИМОВ ИШИГА ОИД

“Жамият” газетасининг 2020 йил 7 февралдаги 5-сонида эълон қилинган “Ҳам ногирон бўлдим, ҳам айбдор!” сарлавҳали мақола юзасидан маълумот

https://sud.uz/sobirjon/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#муносабат

Судга босим ўтказишга ҳеч ким ҳақли эмас

“Суд бирон-бир мансабдор шахснинг қўли етадиган идорага айланиб қолишига мутлақо йўл қўймаслик шарт. Шу сабабли уларнинг суд ишларига аралашгани ёки судга босим ўтказгани учун жавобгарликни кучайтириш лозим”.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституция кунида айтган бу фикрлари бежиз эмас, албатта. Зеро, судья фақат қонунга асосланиб қарорлар чиқарсагина адолат таъминланади.
Бош қомусимизнинг 112-моддасида ҳам “Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади”, деб қайд этилган.

https://uza.uz/oz/society/sudga-bosim-tkazishga-ech-kim-a-li-emas-13-02-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_ва_ёшлар

ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН ЖОНЛИ МУЛОҚОТ

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Е.Утениязов, Амударё тумани маъмурий суди раиси М.Каримбаева, Амударё туман иқтисодий суди раиси У.Сабировлар Амударё тумани халқ таълими бўлимига қарашли 56-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари билан учрашди.

https://teletype.in/@oliysud1/Oa1_tGkK

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқий_онг
#ҳуқуқбузарлик

Укасига ноқонуний “Никоҳ” ўкиган шахс маъмурий қамоққа олинди

Оила, оилавий муносабатларни асраш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири ҳисобланади. Жамиятнинг муҳим бўғини, кучли ва барқарор давлат негизи–оила институтини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мамлакатимизнинг ижтимоий соҳага йўналтирилган сиёсатида устувор йўналишлардан бири эканлиги бежиз эмас.

Маълумки, мамлакат ҳаётида юз берадиган ҳар қандай ўзгаришлар, ислоҳотларнинг амалий таъсири ва ифодаси оилада яққол намоён бўлади. Оилалардаги тотувлик, фаровонлик, тинчлик, хотиржамлик маҳалла, мамлакат осойишталиги, ҳамжиҳатликни таъминлайди. Ўз эртаси, тақдири ҳақида қайғурадиган давлат ва жамият борки, оилаларни муҳофаза қилишга, ташкилий-ҳуқуқий, институционал асосларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратади.

https://zamin.uz/jamiyat/67124-ukasiga-noqonuniy-nikoh-ukigan-shahs-mamuriy-qamoqqa-olindi.html

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#муносабат
#маълумот

2020 ЙИЛ 7 ФЕВРАЛДА “ОЗОДЛИК” РАДИОСИНИНГ TELEGRAM-КАНАЛИДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН “УЧ ЖОННИНГ ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛГАН ШИФОКОР АХЛОҚ ТУЗАТИШ ЖАЗОСИ БИЛАН ҚУТУЛДИ” САРЛАВҲАЛИ ХАБАРГА ОИД МАЪЛУМОТ

Жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судининг иш юритувига Азиз Холмуродовга оид жиноят иши 2019 йил 8 ноябрь куни келиб тушган бўлиб, жиноят ишини суд мажлисида кўриш тўғрисида 2019 йил 13 ноябрь куни қарор чиқарилиб, ишни кўриш 2019 йил 19 ноябрь куни бошланган.

https://teletype.in/@oliysud1/uXGh1tmD

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_ва_ёшлар

ЁШЛАР КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ

Сирдарё вилояти юридик коллежида “Ёшлар коррупцияга қарши” мавзусида ҳуқуқий тадбир бўлиб ўтди. Унда коллеж ўқувчилари ҳамда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бўлим бошлиғи И.Карабаев, фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти судининг судьяси Ў.Розиқов, жиноят ишлари бўйича Ховос тумани судининг раиси Б.Мамадаминовлар иштирок этиб, мавзу юзасидан маъруза қилдилар.
Сўзга чиққанлар коррупциянинг содир этилишига, унинг ривожланиб авж олишига асосий сабаблардан бири бу таълим соҳасида, яъни ёш кадрларни етказиб берувчи масканларда юз бераётганлигига эътибор қаратдилар.

https://teletype.in/@oliysud1/G4t34giM

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#сайёр_учрашув
#сайёр_қабул

МАҲАЛЛАДА САЙЁР УЧРАШУВ

Нукус туманлараро иқтисодий суди раиси З.Ҳасанова раислигида Нукус шаҳар “Дослық гузары” МФЙ биносида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирокида сайёр учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда суд раиси томонидан республикамизда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, профессионал суд корпусин ташкил қилиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумот берди.

https://teletype.in/@oliysud1/XtGe-9iR

Каналга уланиш 👉@oliysuduz