Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
27.7K photos
10.5K videos
18 files
23.1K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Ҳар бир судьянинг "танкаси" бор, унга "тош отишса" ҳам, судья "танкаси"га таяниши зарур

Барчамиз фаолиятини энди бошлаётган ҳар бир судья қасамёд қабул қилиши ва суд биносида Давлат байроғи ҳамда суд мажлиси залларида Давлат герби тасвири жойлаштирилишини яхши биламиз.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Jurnalist24.uz Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасидан

Бугун ижтимоий тармоқ қудратли воситага айланди. Чиндан ҳам “ўргимчак тўри” ёрдамида ҳақни ноҳақ, тўғрини эгри дея талқин этиш ва бунга аксарият кўпчиликни ишонтира олиш хамирдан қил суғуришдек осон юмуш бўлиб қолди. Муаллиф ҳам ушбу билдиришда ҳақиқатни бўяб кўрсатиш усули (таъбир жоиз бўлса қора PR) дан ғоятда моҳирлик билан фойдаланган.

Қарабсизки, аксарият кўпчилик Л. Шариповга ачиниш ҳисси билан қаради, уни адолатсизликка қарши ўзини ёқиб юбориш орқали исён қилган жабрдийда сифатида қабул қилди.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Хўш, аслида бу ҳолат, аниқроғи, Л. Шариповнинг Олий суд биносида ўзига ўт қўйиб юборишга уриниши қандай юз берди? Муаллиф таъбири билан айтганда, чиндан ҳам “қози юристнинг онасини хафа қилдими?” Бу саволларга жавоб топишдан аввал Л. Шариповга оид фуқаролик ишининг қисқа тафсилотига тўхталайлик.

Қашқадарё вилоят бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси фуқаро Л. Шариповнинг манфаатини кўзлаб, “Aгробанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармасига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “Aгробанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармасининг 2021 йил 6 июлдаги 64-ШТ-сонли буйруғини бекор қилиш, Л. Шариповни “Агробанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси оилавий тадбиркорликни кредитлаш бўлими бошлиғи лавозимига ишга тиклаш, “Aгробанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармасидан Л. Шариповнинг фойдасига мажбурий бекор юрган кунлари учун иш ҳақи ва маънавий зарар учун 10 000 000 сўм ундириб беришни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2021 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори билан Қашқадарё вилоят бандлик бош бошқармасининг даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинган.

Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 26 октябрдаги ажрими билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Олий суд Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 январдаги ажрими билан Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 26 октябрдаги ажрими бекор қилиниб, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2021 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган.

Шундан сўнг фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2021 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори ва Олий суд Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 январдаги ажрими устидан Бош прокурор ўринбосари томонидан протест келтирилган. Ушбу протест асосида фуқаролик ишини кассация тартибида такроран кўриб чиқиш чоғида кутилмаган ҳолат рўй беради. Иш юзасидан даъвогар Л. Шарипов судлов ҳайъатига таҳдидли оҳангда мурожаат қилади:

- Агар ишни менинг фойдамга ҳал қилиб бермасангиз, ўзимга ўт қўяман!..

Л. Шарипов шу сўзларни айта туриб, сумкасидан бензинга ўхшаш ёнилғини чиқаради ва уни ўз танасига қуйишга уринади. Хайриятки, судлов ҳайъати аъзолари тажрибали судьялар бўлганлари боис даъвогарнинг қалтис хатти-ҳаракатидан саросимага, таҳликага тушмай, уни тинчлантиришга муваффақ бўладилар. Шу заҳотиёқ суд мажлиси котиби орқали Миллий гвардия ходимларига хабар берилади.

Албатта, Л. Шарипов бундай номаъқул ишга аввалдан пухта тайёргарлик кўрган. Аммо, у ўз мақсадига ета олмади. Аниқроғи, суд қарорига билвосита таъсир этиш, судларга босим ўтказиш учун қилган уриниши чиппакка чиқди.

Муаллиф эса буни хаспўшлашга, ҳимояси остидаги шахснинг хатти-ҳаракатларини оқлашга астойдил интилган ва “коррупцияни корпоратив этика дея расмийлаштириб олган банк ҳақми, банкнинг “сир”и ошкор бўлишига сабабчи юристми? Юристни ишга тиклаган қуйи судлар, унинг ҳуқуқини кўзлаётган Бош прокурор ўринбосари ҳақми, “Агробанк” манфаатларига ўйнаётган Олий судми?” каби саволларни ўртага ташлаган.
Шу ўринда бир мулоҳаза: башарти муаллиф “банк коррупцияни корпоратив этика, дея расмийлаштирган”, деб ҳисоблар экан, нега бу ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бермаган? Қолаверса, Олий судни “Агробанк манфаатларига ўйнаётган”ликда айблашга муаллифнинг бирор-бир далил-исботи борми? Л. Шариповнинг манфаати йўлида суд тизимини обрўсизлантириш, судга нисбатан ишончсизлик кайфиятини шакллантиришдан муаллифнинг муддаоси нима? Ҳолбуки, Олий суд Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 июлдаги ажримида иш юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2021 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори ва Олий суд Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 январдаги ажримини ўзгаришсиз, Бош прокурор ўринбосари томонидан келтирилган протестни қаноатлантирмасдан қолдириш асослари аниқ ва равшан баён этилган-ку!.

Очиғи, айнан Л. Шарипов ва А. Ташановнинг хатти-ҳаракатлари айрим давлатларда одат тусига кирган “Одил судловни жанжалга айлантириш” дея номланадиган можароларни беихтиёр ёдимизга солди.

Англо-саксон суд-ҳуқуқ тизимида судга таъсир ўтказиш мақсадида содир қилинган ҳаракатлар, аниқроғи, одил судлов жараёнини жанжалга айлантирганлик, шу йўл билан судга босим ўтказганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган. Хусусан, Францияда бундай қилмиш учун жарима ёхуд олти ойгача қамоқ жазоси, Англияда эса жарима ва бир йилгача қамоқ жазоси қўлланилади.

Ўз навбатида, миллий қонунчилигимизда ҳам бундай хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик белгилаб қўйилган. Буни олий маълумотли ҳуқуқшунос Л. Шарипов ҳам, билдириш муаллифи А. Ташанов ҳам ёддан чиқармаса, айни муддао бўларди.

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда судьялар ташаббуси билан тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган очиқ мулоқот ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарори билан майда безорилик қилган икки нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари томонидан 2022 йилнинг биринчи ярмида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолият бўйича матбуот анжумани ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Kompromatuzb Telegram-каналида жорий йилнинг 24 ва 25 июль кунлари эълон қилинган билдиришлар юзасидан

Сирдарё вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси томонидан 2022 йил 27 апрелда “Жиноят ишининг бир қисмини ҳаракатдан тугатиш тўғрисида” қарор қабул қилинган.

Ушбу қарорга мувофиқ Шерали Абдураимовни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми, “а” банди билан айблаш тўғрисидаги жиноят иши унинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги эътиборга олиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан ҳаракатдан тугатилган.

Пировардида Ш. Абдураимовга қўйилган айблов олиб ташланган ва айбсиз, деб топилиб, жабрланувчи сифатида эътироф этилган.

Дастлабки тергов чоғида Ф. Рустамов Жиноят кодексининг 168, 139 ва 237 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этилганликда айбли, деб топилган.

Жиноят ишлари бўйича Сайхунобод туман судининг 2022 йил 16 июлдаги ҳукми билан Ф. Рустамовга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 237-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “г” бандлари ва 139-моддаси 3-қисми “а”, “в”, “г” бандлари билан жазо тайинланганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Нишон туман судининг сайёр мажлиси жазони ижро этиш колониясида ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам расширения сотрудничества со странами Центральной Азии.

#Mirziyoyev #yigilish #hamkorlik #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков бошчилигида ўтказилган селектор йиғилишида куни кеча Тошкент шаҳрида рўй берган ва аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган дарахтларнинг нобуд қилиниши масаласи қаттиқ танқид остига олинди. Президент топшириғига асосан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими Ш.Мавлонов ва прокурори И.Бозоров лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга ва прокурори У.Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилди.

Сегодня на селекторном совещании под председательством руководителя Администрации Президента Сардора Умурзакова подвергнут резкой критике произошедший недавно в Ташкенте и вызвавший сильное недовольство населения случай причинения вреда деревьям. По поручению Президента освобождены от должности хоким Чиланзарского района города Ташкента Ш.Мавлонов и прокурор района И.Бозоров.

Также, за безответственное отношение к обязанностям объявлен выговор хокиму столицы Ж.Артыкходжаеву и прокурору города У.Косимову.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иккита майда безорига маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида қасддан баданга енгил ва оғир шикаст етказиш жиноятларини содир этган 4 нафар шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди томонидан тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг сайёр мажлиси

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг сайёр мажлиси

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Олтинкўл туман суди томонидан бир гуруҳ шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт I Telegram I Facebook