Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.91K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Бўка тумани тиббиёт бирлашмасида жиноят ишлари бўйича Бўка туман суди раиси Ш. Абдуқодиров тиббиёт ходимлари билан одам (чақалоқ) савдосига қарши курашиш мавзусида тарғибот учрашуви ўтказди. Шу билан бирга мулоқотда коррупция билан боғлиқ жиноятлар хусусида ҳам ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Тиббиёт ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олди.

Шу куни Бўка тумани давлат солиқ инспекциясида Ш. Абдуқодиров томонидан тадбиркорлик фаолиятига оид қонунчиликка доир масалаларга бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди.

Сайт I Telegram I Facebook
Конституция устунлигини таъминлашнинг муҳим ҳуқуқий пойдевори

Суд тизимини изчил демократлаштириш, суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормага сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мамлакатимизни янада ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
«Суд қарорлари устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатлари, апелляция шикоятини кўриб чиқиш тартиби” ҳақида нималарни биласиз

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 200-моддаси мазмунига кўра, биринчи босқич суди қарорлари устидан аризачи, жавобгар, уларнинг ишончли вакиллари, учинчи шахслар, манфаатдор шахслар, томонларнинг адвокатлари апелляцитя тартибида шикоят беришлари, прокурор апелляция тартибида протест келтириши мумкин.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Пахтачилик кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди

При Президенте Шавкате Мирзиёеве началось совещание по обсуждению проделанной работы Советом по хлопководству и стоящим перед ним приоритетным задачам на перспективу

Facebook|Instagram|Twitter
Фуқаро Н. Матчановнинг мурожаати юзасидан

Боғот туман ҳокимининг 2018 йил 31 майдаги 1521қ-сонли қарорига асосан Боғот шаҳарчаси, Ўзбекистон кўчаси ҳудудида умумий ер майдони 646 кв. м 2 та хона ва 1 та бостирмадан иборат бўлган нотурар бино Комил Матчановга тегишли эканлиги эътироф этилган.

Ҳокимнинг ушбу қарорига нисбатан Боғот туман прокурори томонидан 2018 йил 14 июнда 10-4-18-634-сонли протест киритилиб, унда туман ҳокимининг 2018 йил 31 майдаги 1521қ-сонли қарорини бекор қилиш талаб этилган.

Боғот туман ҳокимининг 2018 йил 27 июндаги 1870қ-сонли қарори билан туман ҳокимининг мазкур қарори бекор қилинган.

Аризачи К. Матчанов судга ариза билан мурожаат қилиб, Боғот туман ҳокимининг 2018 йил 27 июндаги 1870қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.

Боғот туман маъмурий судининг 2018 йил 15 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан ариза қаноатлантирилиб, Боғот туман ҳокимининг 2018 йил 27 июндаги 1870қ-сонли қарори ҳақиқий эмас, деб топилган.

Хоразм вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2018 йил 23 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Олий суд маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2020 йил 17 январдаги қарорига асосан суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгитдан кўриш учун биринчи босқич судига юборилган.

Кейинчалик, Хонқа туман маъмурий суди томонидан мазкур ишни кўриб чиқиш жараёнида аризачи К. Матчанов 2018 йил 18 декабрда вафот этганлиги сабабли суд Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси 2-қисмига асосан ҳуқуқий ворисликка йўл қўйилиб, аризачининг ўғли Низомиддин Матчанов ҳуқуқий ворис сифатида ишга жалб қилинган.

Хонқа туман маъмурий судининг 2020 йил 19 августдаги ҳал қилув қарорига кўра аризачи К. Матчановнинг ҳуқуқий вориси Н. Матчановнинг жавобгар Боғот туман ҳокимлигига нисбатан ҳоким қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақидаги аризаси рад қилинган.

Хоразм вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2020 йил 16 сентябрдаги қарорига асосан Хонқа туман маъмурий судининг 2020 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 апрелдаги қарорига кўра суд қарорлари ўзгаришсиз, кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Мазкур қарорда низолашилаётган Боғот туман ҳокимининг 2018 йил 27 июндаги 1870қ-сонли қарори қонунга мувофиқ эканлиги, аризачи ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги, кассация шикоятида ушбу бино ўрни 35 йил олдин райком томонидан ободонлаштириш мақсадида К. Матчановга берилганлиги баён этилган бўлса-да, аммо ишда фуқаро К. Матчановга Боғот шаҳарчаси, Ўзбекистон кўчаси ҳудудида низолашилаётган ер участкаси ажратилганлиги ва нотурар жой унга тегишли эканлигини тасдиқловчи биронта далил мавжуд эмаслиги кўрсатилган.

Аризачи Н. Матчанов Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 6 апрелдаги қарорини тушунтириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган.

Аризада судлов ҳайъатининг мазкур қарорида аниқланган иш ҳолатлари тўғрисидаги хулосалари учун асос бўлган далиллар кўрсатиб ўтилмаганлиги, яъни қайси ҳужжатларга асосан ушбу ер участкаси ва ушбу ер участкасида қурилган турар жой фуқаро Э. Ниязметовга тегишли эканлиги қайси далил билан исботланганлиги аниқ кўрсатилмаганлиги баён этилиб, судлов ҳайъати юқоридаги хулосага келиши учун асос бўлган, маъмурий иш бўйича ҳужжатлар тўпламига тикилган далиллар тўғрисида батафсил маълумот бериш сўралган.

Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 июлдаги ажримига асосан Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 апрелдаги қарорини тушунтириш рад этилганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
MA-News Agency Telegram-каналида берилган мурожаат юзасидан

Аҳмаджон Акрамов ва бошқалар 2022 йил 5 июль куни Бухоро туманлараро маъмурий судига ариза билан мурожаат қилиб, Бухоро шаҳар ҳокимининг 2021 йил 17 февралдаги 141-сонли қарорини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.

Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 7 июлдаги ажримига биноан Аҳмаджон Акрамов ва бошқаларнинг Бухоро шаҳар ҳокимлигига нисбатан Бухоро шаҳар ҳокимининг 2021 йил 17 февраль кунидаги 141-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган 5-2001-2203/519-сонли маъмурий иш айни чоғда мазкур суд томонидан кўриб чиқилаётганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар қайси туманда камайган ва аксинча?

Никоҳдан ажратиш ҳақида кўрилган 3974 та ишнинг 2 215 таси бўйича аёллар, 1 759 таси бўйича эркаклар даъвогар сифатида қатнашган. Энг ачинарлиси...

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев пахтачиликдаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по актуальным задачам в хлопководстве.

#Mirziyoyev #yigilish #paxtachilik #hosil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, ШҲТнинг бўлажак саммити кун тартиби кўриб чиқилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял члена Государственного совета Китайской Народной Республики, министра иностранных дел Ван И, прибывшего в нашу страну для участия в мероприятиях Совета министров иностранных дел государств-членов Шанхайской организации сотрудничества.
В ходе встречи обсуждены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-китайских отношений всестороннего стратегического партнерства, расширения многопланового сотрудничества между двумя странами.
Состоялся обмен мнениями по перспективам углубления регионального взаимодействия, рассмотрена повестка предстоящего саммита ШОС.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуни қабул қилди.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял министра внутренних дел Турции Сулеймана Сойлу, находящегося в нашей стране с рабочим визитом.
Рассмотрены вопросы развития практического сотрудничества в правоохранительной сфере и области обеспечения общественной безопасности в контексте реализации договоренностей на высшем уровне.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари кенгаши тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Китайской Народной Республики во главе с членом Государственного совета КНР, министром иностранных дел Ван И, прибывшую в нашу страну для участия в мероприятиях Совета министров иностранных дел государств-членов ШОС.

#Mirziyoyev #qabul #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter