Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27.3K photos
10.2K videos
18 files
22.7K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Судлар тизимида қандай янгиликлар кутилмоқда?

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш, маъмурий суд иш юритувини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш инсон манфаатларига хизмат қилади, уларнинг ҳуқуқлари мустаҳкам ҳимоя қилинишига замин бўлади.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Янгиланаётган Конституцияда – суд

Қонун устуворлигини таъминлаш ҳар қандай замонавий демократик давлатнинг асоси ҳисобланади. Сир эмаски, айнан Конституцияда белгиланган устувор қоидалар асосида мамлакатда жамият, унинг сиёсий институтлари ва иқтисодиёт тўлиқ ривожланади.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Эр-хотин алоҳида яшаганда, бола ким билан яшашни танлай оладими?

— Бундан ярим йил олдин оилавий можароларни деб келиним уйдан кетиб қолди. Катта набирам онаси билан бирга кетишни хоҳламаган, яқинда ҳеч кимга билдирмай қочиб келди. Онаси вазиятдан хабар топиб, уриш-жанжал билан болани олиб кетди. Набирам 9 яшар. Онаси билан яшашни хоҳламаяпти. Эр-хотин ажрашмаган бўлса ҳам болани ўз тарбиямизга олиш ҳақида судга берсак бўладими? Боланинг хоҳиши инобатга олинадими?

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Фуқаро Н. Козиеванинг видеомурожаати юзасидан

Даъвогар Улуғбек Бабаев судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар Тоҳир Козиев ва бошқаларни бошқа турар жой бермаган ҳолда низоли хонадондан мажбурий тартибда кўчиришни сўраган. Мазкур фуқаролик ишини суд мажлисида кўриш 2022 йил 16 июнга тайинланган бўлиб, нафақат 2022 йил 16 июнь куни, балки 2022 йил 24 июнь куни ҳам тарафлар суд мажлисига келмаган. Шу боис навбатдаги суд мажлиси 2022 йил 22 июль кунига қолдирилган. Бу вақтда судья А. Бўриев меҳнат таътилига чиққанлиги сабабли мазкур фуқаролик иши судья Ф. Джалалованинг иш юритувига ўтказилган. 2022 йил 22 июль куни суд мажлисида даъвогар ҳозир бўлмаган. Жавобгар суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни сўраб, ариза билан мурожаат қилган. Шу боис суд мажлиси 2022 йил 4 август кунига қолдирилганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
Фуқаро А. Джавхаровнинг видеомурожаати юзасидан

Даъвогар Анвар Джавхаров жавобгарлар Шаҳодат Шарипова ва Қарши шаҳар 1-сонли нотариал идораси нотариуси Р. Унгбоевага нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат этиб, 2007 йил 19 март куни расмийлаштирилган 2-711-сонли ишончномани ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2022 йил 13 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси рад қилинган.

Мазкур ишончномадаги имзонинг ҳақиқийлиги ёхуд сохталаштирилганлиги юзасидан бир неча марта Қашқадарё вилоят ИИБ ЭКБ томонидан хатшунослик экспертизаси ўтказилган. Экспертиза хулосаларида ишончномадаги имзолар ва ёзувлар даъвогар А. Джавхаровнинг ўзи томонидан бажарилганлиги қайд этилган.

Шунингдек, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертизаси маркази томонидан 2019 йил 2 октябрда берилган 9640/1-сонли хулосада ҳам ушбу ишончномадаги ёзув ва имзо А. Джавхаровнинг шахсан ўзига тегишли эканлиги эътироф этилган.

Айтиш жоизки, Қарши шаҳар, “Қарлуқобод” МФЙ, Лоҳутий кўчаси, 20-уйнинг олди-сотди шартномасини расмийлаштиришда А. Джавхаровнинг шахсан ўзи иштирок этган. Ушбу шартнома тарафларнинг хоҳиш-иродасига кўра амалга оширилган бўлса-да, А. Джавхаров 2014 йилдан ҳозирги кунга қадар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органларига шикоятлар ва аризалар билан мурожаат қилиб келган. У ўз мурожаатларида Қарши шаҳридаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Р. Унгбоева билан турмуш ўртоғи Ш. Шарипова ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда бир гуруҳ бўлиб, унга тегишли бўлган уйни сохта ҳужжатлар асосида сотиб юборганларини, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб келган. Бу ҳам етмагандек, 2021 йилнинг февраль ойида А. Джавхаров “Менинг юртим” телеканалининг “Марказий студия” дастурида Р. Унгбоева ва Қарши шаҳар прокурори А. Наврўзовнинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиб, оммавий ахборот воситалари орқали туҳмат қилган.

Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг 2021 йил 9 декабрдаги ҳукмига кўра А. Джавхаров Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбли деб топилган ва ушбу Кодекснинг 70-моддасига асосан унга нисбатан жазо тайинланмаган.

А. Джавхаровнинг апелляция тартибида берган шикояти асосида жиноят иши Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, судлов ҳайъатининг 2022 йил 26 январдаги ажримига кўра суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилганлиги, ҳозирги кунда суд ҳукми қонуний кучда эканлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
Фуқаро Ш. Деҳқонованинг мурожаати юзасидан

Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси “Асакабанк” АЖ манфаатида жавобгарлар Шоҳистахон Деҳқонова ва бошқаларга нисбатан кредит қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига мурожаат қилган. Даъво аризада жами 276 миллион 584 минг 692 сўм миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни гаровдаги Андижон шаҳар, 9-сонли МФЙ, Найман кўчаси, 3-уйда жойлашган 15-хонадонга қаратиш сўралган.

Суднинг 2022 йил 24 майдаги сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, банк фойдасига жавобгарлардан кредит қарздорлиги суммаси ҳамда почта харажатини ундириш белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарори билан жавобгар Ш. Деҳқоновадан давлат фойдасига 11 миллион 63 минг 387 сўм давлат божи ундириш белгиланган.

Ўз навбатида Ш. Деҳқонова томонидан 2022 йил 6 июль куни ариза келиб тушган бўлиб, унда суднинг сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни қайтадан кўриш сўралган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2022 йил 16 июлдаги ушбу ҳал қилув қарори бекор қилинган.

Шунингдек, 2022 йил 18 июлдаги суд мажлисида банк вакили ариза тақдим қилиб, унда даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўраганлиги боис жавобгардан кредит қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
Rasul Kusherbayev Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасидан

“Олий судда нималар бўлаяпти?” сарлавҳали билдиришда “... жойлардаги туман ва шаҳар судларининг судьялари мажбурий равишда "хизмат сафари", деган баҳона билан Олий судга чақиртирилиб, ишлатилмоқда. Айниқса, ортида суянчиғи йўқ судьялар”, дея иддао қилинган. Ваҳоланки, қуйи судлар судьялари назарий ва амалий билимларини ҳамда касб малакасини чуқурлаштириш ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, ягона суд амалиётини таъминлаш, одил судловни амалга ошириш борасидаги касбий тайёргарлигини кучайтириш мақсадида Олий судда стажировка ўтайди.

Хизмат сафаридан мутлақо фарқ қиладиган стажировка ўташ тартиби Олий суд Раёсатининг 2022 йил 28 февралдаги РС-16-22-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий судида судьяларнинг стажировка ўташ тартиби тўғрисида”ги Низомда аниқ белгилаб қўйилган.

Бинобарин, билдиришдан ўрин олган “Буни нима дейиш мумкинлигини билмадигу, лекин айримлар мажбурий меҳнатнинг бошқача, сал "қонунга ўралган" кўриниши, демоқда”, деган мазмундаги фикрлар ҳам мутлақо асоссиздир. Зотан, судьялар стажировка ўташ чоғида мажбурий меҳнатга жалб этилмайди. Аксинча бу жараён адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш, судларда ишни ташкил этиш ва бошқариш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, судларда ахборот-коммуникация технологияларини тўғри қўллаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, одил судловни амалга ошириш жараёнида тизимли учраётган хато ва камчиликлар устида ишлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.

Бундан ташқари, билдириш муаллифи “Олий суднинг судьяси бўлмаган бу судьялар Олий судда ўтириб, вилоят даражасидаги судьяларнинг қарори (ажрим, ҳукм) га баҳо берадими? Ёки бу судьялар тегишли ҳайъат баённомасини юритадими? Ё бўлмасам процесс иштирокчиларини мажлисларга чақириш билан шуғулланадими?” каби саволларни ўртага қўйган.

Айтиш жоизки, судьялар стажировка ўташ чоғида ушбу саволларда санаб ўтилган ишлар билан мутлақо шуғулланмайди. Улар бажариладиган ишлар мазмуни ва муддати кўрсатилган режа асосида стажировка раҳбаридан судьянинг касбий билими ва амалий кўникмаларини шакллантиришга оид тавсиялар олади, стажировка бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишади. Амалий фаолиятда фойдаланилиши мумкин бўлган ҳужжатлар намуналари ва бошқа муҳим материаллар тўпламини юритишга доир билимларини оширади.

Шунингдек, муаллиф ўз билдиришида “бир суд-бир инстанция” тамойили асосида Олий судда иш ҳажми ортиб кетганлиги, бу юкламани биринчи инстанция судьялари зиммасига юклаш нотўғри эканини таъкидлайди.

Ҳақиқатан ҳам айни чоғда Олий суд судьяларининг иш юкламаси ортган. Бироқ, Олий суднинг ҳар бир судьяси зиммасига юклатилган вазифа ва мажбуриятларни шахсан ўзи, қуйи судлар судьяларининг ёрдамисиз тўлиқ бажариб келмоқда. Демак, бу эътироз ҳам мутлақо ноўрин.

Билдириш сўнгидаги мулоҳазага, яъни “Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси ажримларининг савияси пасайиб кетганлиги, ажримлар шаблон тарзида ёзилаётганлиги”га аниқ мисоллар келтирилмаган. Бу борада аниқ мисоллар келтирилган тақдирда уларга қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
TADBIRKORLAR BILAN OCHIQ MULOQOTLAR

Samarqand viloyati davlat soliq boshqarmasida tadbirkorlar ishtirokida Samarqand viloyat sudi tashabbusi bilan tadbirkorlik sub’ektlarining muammolari va tadbirkorlik faoliyati yuzasidan ochiq muloqot tadbiri o‘tkazildi.

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
2022 йилнинг 6 ойида Қашқадарёда 709 шахс транспорт воситасини маст ҳолда бошқаргани маълум бўлди

Маълумки, транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариш маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг объектив томонини ташкил қилувчи ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (МЖтК) билан қўриқланадиган жамоат муносабатларини жиддий бузади ва унинг оқибатида жиноятлар содир этилишига ҳам олиб келади.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли турмушини яхшилаш ва тадбиркорлар фаоллигини оширишга қаратилган таклифлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по обсуждению предложений, направленных на улучшение жизни населения и повышение активности предпринимателей.

#Mirziyoyev #yigilish #takliflar #murojaatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати

Обращение Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева к участникам международной конференции «Афганистан: безопасность и экономическое развитие»

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Указом Президента Республики Узбекистан Алламжонов Комил Исмоилович назначен на должность заместителя руководителя Администрации Президента Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан “20 август – Тадбиркорлар куни” муносабати билан тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судида одам савдоси жиноятини содир этган шахсларга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчиларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Сайт I Telegram I Facebook
TADBIRKORLAR BILAN OCHIQ MULOQOTLAR

Samarqand shahridagi investorlar hamda tadbirkorlar ishtirokida Samarqand viloyat sudi tashabbusi bilan tadbirkorlik sub’ektlarining muammolari va tadbirkorlik faoliyati yuzasidan “ochiq muloqot” tadbiri o‘tkazildi.

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Tadbirkorlarning murojaat va takliflari tinglandi

Jomboy tumanlararo iqtisodiy sudining tashabbusi bilan Bulung‘ur tuman davlat xizmatlari markazi binosida tumanda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik sub’ektlari ishtirokida davra suhbati o‘tkazildi.

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
ISHTIXON TUMANIDAGI TADBIRKORLIK SUB’EKTLARI BILAN UCHRASHUV

Ishtixon tumanidagi tadbirkorlik sub’ektlari bilan “Tadbirkor xavfini bartaraf etish huquqiy asoslari” ruknida barcha huquqni muhofaza qiluvchi organlar va mutasaddi tashkilotlar bilan hamkorlikda tadbir o`tkazildi.

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари буйича Музработ туман суди томонидан одам савдоси ва мажбурий меҳнатга карши курашиш масалаларига доир давра сухбати ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook