Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
И. Зоидов ва М. Меменовга оид жиноят ишига доир видеомурожаат юзасидан

Дастлаки тергов органи томонидан И. Зоидов ва М. Меменов Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан айбли, деб топилиб, қонуний жазо тайинлаш учун судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2022 йил 1 июндаги ҳукмига асосан И. Зоидов ва М. Меменовнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандидан ушбу Кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “а” бандига қайта малакаланган. Шу зайлда И. Зоидов Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли, деб топилган. Унга нисбатан ушбу Кодекснинг 57-моддаси қўлланилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган. Судланувчи М. Меменов Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли, деб топилган. Унга нисбатан ушбу Кодекснинг 57-моддаси қўлланилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Мазкур кодекснинг 72-моддаси тартибида тайинланган жазо шартлига алмаштирилиб, 3 йил синов муддати белгиланган.

Бундан ташқари судланувчилар И. Зоидов ва М. Меменовдан солидар тартибда жабрланувчи А. Мўминов фойдасига 126 162 982 сўм 60 тийин миқдорида моддий зарар ундирилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда Учтепа туман прокурори томонидан апелляция тартибида протест, судланувчилар И. Зоидов ва М. Меменов ҳамда жабрланувчи А. Мўминов томонидан апелляция тартибида шикоятлар келтирилган. Шу боис И. Зоидов ва М. Меменовга оид жиноят иши Тошкент шаҳар судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида кўриш учун юборилган.

Ушбу ҳукмнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигига апелляция инстанцияси суди томонидан қонуний баҳо берилиши маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
Термизда алимент тўламаган оталар маъмурий қамоққа олинди

Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Термиз туман судининг очиқ суд мажлисида алимент тўлашдан бўйин товлаган уч нафар отанинг иши кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Наманганда хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

Давлатобод тумани, “Тўқувчи” МФЙ биносида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДАВР ТАЛАБИ

Одам савдоси — куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш йўли билан одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуаси ва Самарқанд туманидаги Туризм марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Шу билан давлатимиз раҳбари Самарқандга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом созидательной работы в комплексе Имама Бухари, а также в Туристическом центре в Самаркандском районе.
На этом глава государства завершил поездку в Самарканд и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўгай ўғлим ўз уйимга киритмаяпти: Уй эгаси сифатида уни “прописка”дан чиқаришим мумкинми?

— Хўжайиним вафот этгач, унинг номида бўлган уй менга ҳадя қилингани учун қонунан уйнинг эгаси бўлдим. Энди билсам, уйда ўгай ўғлим ҳам “прописка”да тураркан. “Паспортний стол”да исми чиқмади. Ўгай ўғлим менга ҳадя қилинган уйда яшамайди. Лекин уй қулфини ўзгартириб, мени киритмаяпти. Уй эгаси сифатида уни қандай қилиб “прописка”дан чиқаришим ва уйда яшашим мумкин?

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
ҲОКИМЛАР ҚАРОРЛАРИНИНГ 74 ТАСИ ҲАҚИҚИЙ ЭМАС ДЕБ ТОПИЛДИ

2022 йилнинг II чораги давомида Қашқадарё вилояти маъмурий судлари томонидан ҳокимлар қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида жами 219 та маъмурий иш кўрилиб, шундан ҳоким қарорларининг 74 таси ҳақиқий эмас деб топилган.

Батафсил👈

Сайт I Telegram I Facebook