Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
26.8K photos
9.99K videos
18 files
22.4K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 ЭЪЛОН

‼️ Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказиладиган брифинглар вақти ва тартиби ўзгарганини маълум қиламиз.

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Даврон Жуманазаров, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар
● Вақти: 12:15
● Иштирок этади: Аброр Маматов, Бош прокуратура бўлим прокурори
〰️〰️〰️

📹 Брифинглар "Ўзбекистон 24" ҳамда "UzReport TV" телеканаллари ва АОКАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоят судининг ажрими билан жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман суди томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) да назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятида судьлар томонидан "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда


Сайт I Telegram I Facebook
Навоий вилоят судида “Кредит қарздорлигини ундириш бўйича судга мурожаат этиш тартиби” мавзусида семинар ташкил этилди

Мазкур семинарда кредит қарздорлигини ундириш бўйича судга мурожаат этиш тартиби, аризаларни тайёрлаш намуналари, ишларни суд буйруғи тартибида кўришни афзалликлари ва суд буйруғини ижрога қаратиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг сайёр мажлиси жазони ижро этиш колониясида ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг манзил-колониясида ўтказилган сайёр мажлиси

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг сайёр мажлисида бир гуруҳ шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт I Telegram I Facebook
Қашқадарёдаги оммавий қабулларда 793 та масала ижобий ҳал қилинди

Ҳозирда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси масъуллари, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура ва ўттизга яқин вазирлик, қўмиталар мутасаддиларидан таркиб топган Республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди. Улар аҳоли билан оммавий мулоқотлар олиб бормоқда.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Ота-бола “қароқчилар”га жазо тайинланди

Ботир Тўлқинов фарзандлари Бахтиёр ва Дилшод билан (исм-шарифлари ўзгартирилди) жиноий гуруҳ тузиб, тунда Сирдарё тумани Соҳил қишлоғида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонида ўрилган ва зичланган бедани талон-торож қилишни мақсад қилади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг сайёр мажлиси

Сайт I Telegram I Facebook
Андижонда Spark ҳайдовчисини бўғиб ўлдирганларга суд ҳукми ўқилди

Маълум бўлишича, хавфли рецидивист ҳисобланган М.Х. таниши А.С. билан аввалдан келишилган режага асосан Андижон шаҳар, «Форобий» маҳалласи, Ўзбекистон кўчасида жойлашган Қўшариқ канали кўприги олдида аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келган Spark ҳайдовчиси Я.Н.дан 2-кичик даҳа ҳудудида жойлашган «Дўмбоқ жўжалар» кафесига олиб бориб қўйишни сўрайди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
❗️АОКАда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида амалга оширилаётган ишлар юзасидан брифинглар бошланди.

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️

● Мавзу:
Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар

● Спикер: Аброр Маматов, Бош прокуратура бўлим прокурори

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистонда қонунга зид хатти-ҳаракатларга чек қўйиш, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Республики Казахстан Касым-Жомартом Токаевым.
В начале беседы Президент Казахстана выразил полную поддержку принятым главой нашего государства решительным мерам по пресечению противозаконных действий, обеспечению стабильности и устойчивого развития в Каракалпакстане.
Были рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-казахстанских отношений стратегического партнерства и союзничества.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг кенг кўламли кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Президент Садир Жапаров Қорақалпоғистондаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларга чек қўйиш мақсадида Ўзбекистон раҳбари томонидан кўрилган қатъий чораларни тўлиқ қўллаб-қувватлади. Бошқа давлатнинг ички ишларига аралашишга йўл қўйиб бўлмаслиги алоҳида таъкидланди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Президентом Кыргызской Республики Садыром Жапаровым.
Были обсуждены актуальные вопросы широкой повестки дня узбекско-кыргызских отношений дружбы, добрососедства
и стратегического партнерства.
Президент Садыр Жапаров полностью поддержал принятые главой Узбекистана решительные действия в целях пресечения попыток дестабилизации ситуации в Каракалпакстане. Особо отмечена недопустимость вмешательства во внутренние дела другого государства.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Toshkent viloyat mamuriy sudi sudyalari Nurafshon shahridagi davra suhbatida ishtirok etdi

Toshkent viloyat mamuriy sudi va Nurafshon shahar tumanlararo mamuriy sudi sudyalari tashabbusi bilan Nurafshon shahar Davlat xizmatlari binosida “O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida”gi qonun loyihasi hamda mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan soliq to`lovchilarning soliq to`lash muddatlarini o`zgartirish tartiblari to`g`risida tushuntirish berish maqsadida davra suhbati tashkil qilindi.

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН САЙЁР УЧРАШУВ

Маълумки, айни кунларда судьялар томонидан жойларга чиқиб, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан очиқ мулоқот тарзида учрашувлар ўтказиб келинаётганлиги, уларнинг мурожаатлари тингланиб, ҳал қилиш мақсадида масъул идоралар ҳамкорлиги янада жадаллаштирилган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоят судининг ажрими билан безорилик жиноятини содир этган шахсларга нисбатан жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Сайт I Telegram I Facebook
Шартнома асосида ишлайдиганлар ишдан бўшаганда 15 кун ишлаб бериши керакми? Бундай тартиб қаерда белгиланган?

— Февраль ойида МЧЖда оператор лавозимида иш бошладим. 30 мартда аҳволим ёмонлашиб, шифокорга мурожаат қилганимда «Икки томонлама пневмония» ташхиси қўйилди. Шартнома асосида ишлаётганим учун «больничний»га чиқолмайман. Кадрлар бўлими бошлиғи «Ё ишга чиқинг ёки бўшаш учун ариза ёзинг», деди. «Соғлигим яхшимас, бўшай қоламан», деганимда 15 кун ишлаб беришим кераклигини айтишди. Рози бўлмаганим учун ҳали ҳам ишдан бўшатишмаяпти. Бу вазиятда мени қандай ҳақ-ҳуқуқларим бор?

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
SUDLAR AHOLI ORASIDA

Xalq bilan yaqinlashish, yuzma-yuz muloqotda bo‘lish, sud-huquq islohotlarini rasmiylikdan yiroq, oddiy xalqona tilda tushuntirish, ular bilan dildan suhbatlashib muammolarini tinglash aholini sud organlariga bo‘lgan hurmati va ishonchi oshishiga xizmat qiladi. Buning uchun sudlardan xalq bilan muloqotda yanada faolroq bo‘lish talab etiladi.

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
К посту, опубликованному в Telegram-канале Патанатомия страны Уз.

В опубликованном вопросе спрашивается, на основании какого нормативно-правового акта были привлечены в суде в качестве третьих лиц Н. Никольская и Л. Гасанова.

Как установлено, исковое заявление истца А. Гасанова к Государственной нотариальной конторе № 1 Денауского района о признании недействительным договора дарения было удовлетворено заочным решением Сурхандарьинского областного суда по гражданским делам от 17 февраля 2016 года.

Согласно определению Сурхандарьинского областного суда по гражданским делам от 9 апреля 2016 года данное решение было отменено и возобновлено рассмотрение дела по существу.

Согласно статьи 49 Гражданского процессуального кодекса третьи лица, не заявляющие самостоятельных требований на предмет спора, могут вступить в дело на стороне истца или ответчика до принятия судом решения, если решение по делу может повлиять на их права или обязанности по отношению к одной из сторон. Они могут быть привлечены к участию в деле также по ходатайству сторон, прокурора, других лиц, участвующих в деле, либо по инициативе суда.

Третьи лица, не заявляющие самостоятельных требований на предмет спора, пользуются процессуальными правами и несут процессуальные обязанности сторон, кроме права на изменение основания или предмета, увеличения или уменьшения размера заявленных требований, отказа от них.

Сообщается, что Н. Никольская и Л. Гасанова привлечены в качестве третьих лиц со стороны ответчика на основании статьи 49 Гражданского процессуального кодекса.

Сайт I Telegram I Facebook
EFFECT.UZ ахборот агентлигининг YouTube-каналида 2022 йил 23 июнь ва 27 июнь кунлари эълон қилинган фуқаролик иши билан боғлиқ видеолавҳалар юзасидан

Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судига Бўстонлиқ тумани прокурори Лутфулла Эрназаров ва Бўстонлиқ тумани ҳокимиятига нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, ноқонуний қурилмаларни бузиш, ер майдонини давлат ихтиёрига қайтариш, ер майдони ажратиш ва компенсация тўлаш мажбуриятини юклашни сўраган.

Мазкур фуқаролик иши бўйича суд мажлиси 2022 йил 22 июнь кунига тайинланган бўлиб, шу куни суд залида тарафлар, EFFECT.UZ ахборот агентлиги вакили, Ўзбекистон Инсон хуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакили ва жавобгар Л. Эрназаровнинг ишончли вакили, Ж. Қодировнинг отаси С. Қодиров ҳозир бўлган.

Судга EFFECT.UZ ахборот агентлиги вакили ва адвокат Р. Кенжаев илтимоснома билан мурожаат қилиб, ушбу ОАВ вакили суд мажлисида иштирок этиб, ўтказилаётган суд жараёнларининг аудиоёзувини олиш ва видеотасвирга туширишга рухсат беришни сўраган. Шунингдек, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакили оғзаки равишда судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг ишончли вакили сифатида унинг манфаатини химоя қилиш учун суд мажлисида иштирок этишни сўраган.

Раислик этувчи томонидан мазкур илтимосномалар муҳокама қилиниб, EFFECT.UZ ахборот агентлиги вакили ва адвокат Р. Кенжаевнинг аризаси қисман қаноатлантирилган. Суд мажлисида EFFECT.UZ ахборот агентлиги вакилига эркин тингловчи сифатида суд мажлиси жараёнида аралашмаслик тартиби тушунтирилган ва уяли алоқа воситаларисиз киритилган. Ўзбекистон Инсон хуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакилиинг аризаси қаноатлантирилиб, Л. Эрназаровнинг ишончли вакили сифатида суд мажлисида иштирок этиши тушунтирилганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook