Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.91K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Йиғилишда тўқимачилик корхоналарини пахта толаси ва ип-калава билан узлуксиз таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Ички бозорда танқислик туфайли пахта толасининг нархи халқаро биржалардан юқори бўлиб, 1 тоннаси 37 миллион сўмгача етмоқда. Оқибатда 22 мингдан зиёд ходим ишлайдиган 59 та ип-йигирув корхонасига ойига 25 минг тонна тола етишмайди.

Шу боис, Комиссия назорати остида:

- Нью-Йорк биржасида пахта толаси нархи кескин ошса, тола маҳаллий биржага 10 фоиз чегирма билан қўйилади;

- кластерлар ўз эҳтиёжидан ортиқ толани ойма-ой мажбурий биржага чиқаради;

- барча ип-калава корхоналари ишлаб чиқарган маҳсулотнинг камида 30 фоизини биржа орқали сотади;

- биржада сотиб олинган ип-калава учун тўловни банк кафолати орқали 3 ойгача бўлиб-бўлиб тўлаш механизми жорий этилади;

- қайта ишлаш қувватларига эга бўлмаган кластерларга имтиёзли кредит 14 ойга берилади (ҳозир – 24 ой).
Соҳа учун солиқ ва божхона маъмурчилиги енгиллаштирилади.

Бунда, ҳудудлар ва саноат тармоқларининг экспорт салоҳиятини ошириш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш тизими янада соддалаштирилади. Хусусан:

- тўқимачилик саноатида хом ашёни божхона ҳудудида қайта ишлашни божхона тўловлари бўйича таъминотсиз амалга оширишга рухсат берилади;

- олиб келинган хом ашёдан божхона ҳудудида қайта ишлаб чиқарилган товарни “экспорт” режимида олиб чиқиш мумкин бўлади.

Шунингдек, тўқимачилик саноати учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган совутиш ускунаси, йигирув “бочок”лари каби товарлар учун уч йил муддатга божхона имтиёзлари тақдим этилади.

Шу билан бирга, экспорт контрактлари бўйича келиб тушмаган маблағлар 5 фоиздан ошмаса, улар муддати ўтган қарздорлик сифатида ҳисобга олинмайди.
Йиғилишда тўқимачилик соҳасида мутахассислар тайёрлаш, илм ва изланиш бўйича Тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопарки яхлит тизим асосида ишлаши белгиланди.

Шунинг учун Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов ректор этиб тайинланди.

Институтда янги ўқув йилидан:

- 3 ва 4-курс талабаларини ўқитишда “дуал” таълим тизими жорий қилинади.

Энди, улар ҳафтанинг уч кунида институтда назарий дарслар, қолган уч кунида тўқимачилик технопарки ва корхоналарда амалий ўқув машғулотлар асосида ўқитилади;

- нуфузли хорижий тўқимачилик олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 6 та йўналишда талабалар алмашиш дастури йўлга қўйилади.

Мутасаддиларга элчилар билан бирга йил якунига қадар Туркия, Корея ва Ҳиндистон каби илғор тажрибага эга мамлакатлардан 40 нафар малакали ўқитувчиларни олиб келиш топширилди.

Шу билан бирга, Тўқимачилик технопаркини соҳага янги тажриба ва инновацияни олиб кирадиган марказга айлантириш вазифаси қўйилди.
Президент “тонировка” масаласига тўхталди.

“Ҳар бир ислоҳотимиз, таклиф ва ташаббусларимиз, бу – энг аввало инсон қадри учун.

Шу боис, халқимизга қандай енгилликлар берсак, у биздан рози бўлади, деган савол барча раҳбарларни ҳар куни, ҳар дақиқа ўйлантириши керак.

Ҳар гал жойларга чиққанимда оддий-оддий одамлар билан учрашиб, муаммоларини эшитаман, яна қанча аҳолимизда шундай муаммолар борлиги ҳақида ўйлайман ва унга ечим қидираман.

Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масалалардан ҳам хабардорман.

Мана, бугунги кунда мамлакатимизда енгил автомашиналар сони 3,5 миллиондан ошди. Ҳайдовчиларимизда ҳам кўплаб эътирозлар тўпланиб қолган.

Шу боис, бугун ҳайдовчилар ва йўловчилар анчадан бери кутган, уларнинг кайфиятини кўтарадиган қарорни имзоладим”, деди Президент.
Президент таъкидлаганидек, 1 июлдан бошлаб:

- автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;

- олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;

- ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.

Энди, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – икки йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.

"Бу ҳали бошланиши. Мен Президент маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларга топшириқ берганман.

Одамларимизни қийнаётган, аҳамиятини йўқотган тартиб ва чекловларни бекор қилиш бўйича Ишчи гуруҳи барча йўналишларда мунтазам ишлаяпти.

Жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади”, деди Президент йиғилиш якунида.
Сохта имзо чин фирибгарни фош этди

Жиноят кодексининг 168-моддасида фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишда ифодаланади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
YouTubeда эълон қилинган Д. Яхяйевнинг видеомурожаати юзасидан

Мурожаатчи Д. Яхяйев муқаддам бир неча бор маъмурий жавобгарликка тортилган. Жумладан, 2019 йил 15 февраль куни Зангиота туман маъмурий суди томонидан Д. Яхяйев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган, деб топилган ва унга нисбатан шу модда билан энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Сўнгра Тошкент туман маъмурий судининг 2019 йил 15 августдаги қарорига кўра Д. Яхяйев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган, деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима жазосига тортилган.

Ҳар икки маъмурий иш юқори инстанция судларида кўрилиб, суд қарорлари ўзгартирилган.

Д. Яхяйев ўз видеомурожаатида айнан маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ҳолатига тўхталиб, суд мажлисларида бир неча бор иштирок этганлиги, суд жараёнини аудиоёзувга олиш ва видеоатсвирга тушириш судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга, иш юзасидан қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилишга имкон беришини таъкидлаган.

Шуни айтиш керакки, Д. Яхяйев томонидан “таклиф” сифатида билдирилган фикрлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарорида ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинган. Ушбу қарорнинг 14-бандида очиқ суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиш тартиби аниқ белгилаб қўйилган. Аниқроқ айтганда, очиқ суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш фуқаролик ишини кўриш пайтида - суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан, жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида - суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан йўл қўйилади.

Ўз навбатида очиқ суд мажлисида аудиоёзувни амалга оширишга фуқаролик ишини кўриш пайтида - суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан, жиноят иши ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида - суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан йўл қўйилади.

Унутмаслик жоизки, суд мажлиси залида ҳозир бўлганлар ҳар қандай иш бўйича эркин тарзда ёзма қайдлар қилишлари, стенограмма юритишлари, иқтисодий иш ёки маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан иш кўрилаётганда эса шунингдек, аудиоёзув олиб боришлари мумкин.

Бир сўз билан айтганда, Д. Яхяйев томонидан билдирилган бу таклифлар ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ тартибга солинганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Судлар томонидан Шароф Рашидов туманида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида сайёр қабул ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СПЕЦИАЛЬНЫЙ РЕПОРТАЖ / В Мирабадском межрайонном суде по гражданским делам города Ташкента прошёл "День открытых дверей" для женщин, включенных в «Женскую тетрадь»

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида судьялар, ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналари, оила аъзолари билан учрашув ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Пахта ҳосилдорлигини ошириш ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари Президент ҳузурида Пахтачилик кенгаши ташкил этиш таклифини билдирди.
Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун алоҳида индустриал зоналар ташкил қилиниши белгиланди. Ушбу мажмуаларни бошқаришга чет эл компанияларини ва ишлаб чиқаришга нуфузли брендларни жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам повышения урожайности хлопчатника и увеличения экспорта текстиля.
Глава государства предложил создать Совет по хлопководству при Президенте.
Определено создание отдельных индустриальных зон для производства готовой текстильной продукции и увеличения экспорта. Поставлена задача привлечь к управлению этими комплексами зарубежные компании, к производству – известные бренды.

#Mirziyoyev #videoselektor #paxtachilik #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев "тонировка" бўйича енгиллик ҳақида: Ҳар бир ислоҳотимиз, таклиф ва ташаббусларимиз – энг аввало инсон қадри учун

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ҳосилдорлиги ва ҳажмини ошириш ҳамда пахтани чуқур қайта ишлаб, соҳанинг экспортини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
XODIMNING SUDGA MUROJAAT QILISH HUQUQI

Amaldagi qonunchilik talablariga ko‘ra, mehnat shartnomasi g‘ayriqonuniy ravishda bekor qilingan yoki xodim g‘ayriqonuniy ravishda boshqa ishga o‘tkazilgan hollarda, u ish beruvchining o‘zi, sud yoki boshqa vakolatli organ tomonidan avvalgi ishiga tiklanishi lozim.

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
ОИЛА ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЮЗАСИДАН УЧРАШУВ

“Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда мутасадди вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда жорий йилнинг июнь ойида Қўшма қарор ҳамда ҳамкорлик дастури тасдиқланган.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоаси Фарғона вилоят суди судьяси Фаррух Абдураимовга отаси Сойибжон Абдураимовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Сайт I Telegram I Facebook
Халқаро гиёхвандликка қарши кураш

БМТ Бош Ассамблеясининг 1987 йил 7 декабрда қабул қилган резолюциясига (№42/112) биноан ҳар йили 26 июнь Халқаро гиёҳвандлик ва бангифурушликка қарши кураш куни сифатида нишонланиб келинади.

Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
YO‘LLARDAGI MAS’ULIYAT

Qay manzilni ko‘zlab yo‘lga chiqqan har bir inson yo‘l harakati ishtirokchisi hisoblanadi. Endi uning manzilga yetib borishi barcha yo‘l harakati ishtirokchilarining amaldagi qoidalarga qanchalik rioya qilishiga bog‘liq. Bu o‘rinda transport vositalari haydovchilariga katta mas’uliyat yuklanadi.

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook