Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
27.7K photos
10.6K videos
18 files
23.2K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Вилоят ҳокимларига ҳам ўз ҳудудида экспортчилар сонини ошириш ва янги лабораториялар очиш бўйича дастур қабул қилиш топширилди.

Инвестиция вазирлигига:

- халқаро сертификация талабларининг ичига кириб, қайси лабораторияни модернизациялаш ва қайси стандартни ўзгартириш каби масалаларни ҳал қилиш;

- йил якунигача текстиль, электротехника, агро ва озиқ-овқат саноати бўйича 27 та халқаро кўргазмада иштирок этиб, камида 100 тадан экспортчиларни Европа бозорига олиб чиқиш топширилди.

Техник тартибга солиш агентлиги йил якунига қадар халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сонини 3 баравар ошириб, 1 минг 200 тага етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу корхоналарда Европанинг 1,5 мингта стандартлари жорий этилади. Бу орқали, ҳар бир корхона халқаро лаборатория хулосалари учун 1 миллиард сўм иқтисод қилиб, экспортга кетадиган вақти 3 ҳафтагача қисқаради.

Бундан ташқари, агентликка 121 та лаборатория хулосаларини халқаро стандартларга мослаштириб, камида 100 та давлатда тан олинишини таъминлаш топширилди.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига:

- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят ҳокимлари билан бирга мева-сабзавот етиштирилаётган 200 минг гектар майдонни халқаро талабларга мослаштириш;

- йил якунигача 249 та мева-сабзавот кластерлари билан ишлаб, халқаро бозорларга экспорт қиладиган корхоналар сонини 400 тагача ошириш топширилди.

Йил якунигача 13 та ҳудудий агрокимё лабораторияни жиҳозлашга 10 миллион доллар йўналтирилади.

Ветеринария қўмитасига вилоят ҳокимлари билан бирга йил якунига қадар чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилувчилар сонини 1,5 бараварга ошириб, 700 тага етказиш топширилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматига вилоят марказларидаги 14 та лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Божхона қўмитасига 1 октябргача экспорт, импорт ва транзит бўйича барча сертификат ва рухсатномаларни “Ягона дарча” орқали юритишни йўлга қўйиш топширилди.

Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди.
ИШГА КИРИТИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН ШАХСГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди томонидан очиқ суд мажлисида ишга киритишни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
ЖAМИЯТДA ҲУҚУҚИЙ МAДAНИЯТНИ ЮКСAЛТИРИШ AСОСИЙ МAҚСAДЛAРИМИЗДAН БИРИДИР

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари томонидан Мирзаобод туманидаги "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга манзилли ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди

Сайт I Telegram I Facebook
TALABALAR XUSUSIY AJRIM MUHOKAMASI

Fuqarolar o‘z huquq va burchlari, mas’uliyatini puxta bilishi, buni hayotiy ehtiyoj sifatida anglamog‘i lozim. Chunki, jamiyatning demokratiya yo‘lidan jadal rivojlanishi, islohotlarning muvaffaqiyati ko‘p jihatdan fuqarolarning huquqiy ongi va madaniyati darajasiga bog‘liq.

Batafsil 👈

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Денов туман судида вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилди

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг сайёр мажлиси

Сайт I Telegram I Facebook
Ислоҳотларни коррупциянинг чангалидан қутқаринг!

Коррупция – ниҳоятда ижтимоий-сиёсий вайронкор куч, унинг оқибатида миллий иқтисодиётга путур етади, ижтимоий тенгсизлик чуқурлашади, халқнинг давлат бошқаруви ҳокимияти органларига ишончи йўқолади, уюшган жиноятчилик кучаяди, жамиятда маънавият издан чиқа бошлайди. Шундай иллатларга қарши курашиш, коррупцияни барвақт олдини олиш мақсадида Янги Наманган тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан “Коррупция тараққиёт кушандаси” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси ва туман адлия бўлими бошлиғи маъруза қилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Президент стандартлаштириш ва сертификатлаш соҳасидаги самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва тармоқ раҳбарларига ҳар бир маҳсулот бўйича масалани чуқур ўрганиб, керакли стандартларни жорий қилиш ва лабораторияларни янгилаш вазифаси қўйилди.
Мева-сабзавот етиштирилаётган 200 минг гектар майдонни халқаро талабларга мослаштириш бўйича топшириқ берилди.

Президент провел совещание по вопросам повышения эффективности в сфере стандартизации и сертификации.
Агентству по техническому регулированию и руководителям отраслей поручено тщательно изучить соответствие каждой продукции и по итогам внедрить необходимые стандарты и обновить лаборатории.
Поставлена задача привести в соответствие с международными стандартами 200 тысяч гектаров площадей, на которых выращивается плодоовощная продукция.

#Mirziyoyev #yigilish #standartlashtirish #sertifikatlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АДОЛАТ МИНБАРИ | Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти қандай олиб борилиши бўйича жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди раиси Улуғбек Каримовнинг шарҳи

Сайт I Telegram I Facebook
БЎСТОН ТУМАНИДА “АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш билан бирга, уларни қийнаб келаётган турли ҳуқуқий масалаларга қонуний ечим топиш давлат идоралари мутасаддилари олдидаги муҳим вазифалардан бири. Андижон вилояти суди раиси Талъатжон Мелибоевнинг Бўстон туманида ўтказилган учрашув ва сайёр қабулида ҳам ўттизга яқин хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ йўналишига тааллуқли мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
ХИВАДА ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ

Инсон қадрини улуғлаш тамойили асосида ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолининг узоқини яқин қилишга, идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олишга хизмат қилади. Шу сабабли Хоразм вилоят суди томонидан фуқароларнинг судга доир масалаларини давомли ўрганиш мақсадида чекка туман ва маҳаллаларда қабуллар ўтказилиб келинмоқда.

Навбатдаги сайёр қабул Хоразм вилоят суди раиси Б.Полванов бошчилигида раис ўринбосарлари ва судьялар томонидан Хива туманида бўлиб ўтди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Хоразм вилоят суди томонидан бир кунда 300 нафар хотин-қизларнинг мурожаати ўрганилди

Хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ тизимига доир мурожаатларини ўрганиш мақсадида Хоразм вилоят суди томонидан туманларда очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Айниқса, бу тадбирларда “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи опа-сингилларимизга турмушида учраётган муаммоли вазиятларига ечим топиш учун ҳуқуқий маслаҳатлар бериш кўзда тутилган.

Вилоят суди раиси ўринбосарлари, жиноят, иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судьялар Қўшкўпир туманидаги маҳаллаларда бўлиб, иштирокчиларнинг ўз йўналишига тааллуқли мурожаатларини эшитиб, шу ернинг ўзида зарур ҳуқуқий маслаҳатларни беришди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook