Олий суд | Расмий канал
13.1K subscribers
28.1K photos
11.5K videos
18 files
24.2K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ташкил қилиш, уларни зарур инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бунинг учун 1 триллион 500 миллиард сўм ёки 2021 йилга нисбатан 2 баравар кўп маблағ ажратилиши белгиланди.
Шу пайтгача саноат зоналаридаги ерлар аукционга ҳокимлик томонидан қўйилар эди. Энди инвестиция мажбуриятлари белгиланиб, мазкур зоналарнинг дирекциялари томонидан чиқарилади.

Состоялось видеоселекторное совещание по организации специальных экономических и малых промышленных зон, обеспечению их инфраструктурой.
Определено, что на эти цели в нынешнем году будет выделено 1 триллион 500 миллиардов сумов или в два раза больше средств, чем в 2021 году.
До сих пор земли в промышленных зонах выставлялись на аукцион хокимиятами. Отныне они будут выставляться дирекциями промзон с определением инвестиционных обязательств.

#Mirziyoyev #videoselektor #sanoat #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент шаҳрида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш мақсадида вазирлик, сектор, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида ташкил этилган оммавий қабуллар давом этмоқда.

Бугун ўтказилган қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Р. Маҳмудова, раис ўринбосарлари Ҳ. Тўрахўжаев, И. Муслимов, Б. Исаков ва судьялар томонидан Миробод, Олмазор, Учтепа, Чилонзор ва Яккасарой туманлари аҳолиси қабул қилиниб, 58 нафар фуқаронинг суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаат ва муаммолари ўрганилди.

Фуқароларнинг 22 таси жиноят ишлари бўйича, 18 таси фуқаролик ишлари бўйича, 12 таси маъмурий ишлар бўйича ва 6 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Шундан 37 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 21 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.

Жами 58 та мурожаатлардан 37 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 21 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди.

Сайт I Telegram I Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудлардаги саноат зоналари ва йирик инвестиция лойиҳалари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
ЯРАШИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИШ – ҚОНУНЧИЛИГИМИЗДАГИ ЯНГИ ИНСТИТУТ ҲИСОБЛАНАДИ

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-720-сонли қонун 2021 йил 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди. Мазкур қонунга асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 212-модда билан тўлдирилди. Бу модда ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш деб номланади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда қайд этилган жами 12 та модда ярашув институтига тушиши қайд этилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КУН МАВЗУСИ / Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди раиси И. Шайманов билан суҳбат

Сайт I Telegram I Facebook