Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27.2K photos
10.1K videos
18 files
22.6K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Уч ойлик келиннинг ўлимига ким айбдор?

Жиззах шаҳрининг “Зилол” маҳалласида яшовчи Аҳмаджоновларнинг (мақоладаги персонажларнинг исми-шарифи ўзгартирилди) қизи Назокатга зарбдорлик Искандардан совчи кела бошлади. Йигитнинг опаси Васила ҳар борганда “Ёшлар ҳар куни учрашиб юришади, севишган икки ёшни бахтига қарши чиқманг” деявериб ҳаммани шунга кўндирди. Аслида, Назокатнинг иши чўзилиб кетиб, бир-икки марта Искандар, “Кеч бўлиб қолди, ёлғиз юрманг” деб, Назокатни қаршилигига қарамай, ортидан уйигача эргашиб келган эди, холос. Марҳамат ая, “Учрашиб юрибди!”, “Севишган!” деганлари ёлғон эканини айтган ўз қизининг гапига ишонмади-ю, лекин етти ёт бегона, умуман танимайдиган жувоннинг гапига ишониб, суриштириб нетмай, Назокатни Искандарга беришга рози бўлди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Тилхатнинг ҳуқуқий кучи борми?

— Тоғамнинг ўғли кредитга янги машина олиш учун мендан 2 минг АҚШ доллари олиб, паспортининг орқа тарафига «Фалончидан фалон санада фалон АҚШ долларини қарзга олдим. Фалон муддатда қайтараман», деган мазмунда тилхат ёзиб берган. Шунга ҳам 3 ой бўляпти. «Қарзингни қачон қайтарасан?» десам, аввалига «Эртага бераман, индинга пул тушади», деётганди. Энди эса қочиб юрибди. Қўлимда паспорти ва унинг орқа варағига ёзилган тилхат бор. Бу ёзувнинг қандайдир ҳуқуқий кучи борми?

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
#сайлов_қонунчилиги

АСОСИЙ МЕЗОН — ҚОНУНГА РИОЯ ЭТИШ

Мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши Конституция ва қонунлар билан кафолатланган мустақил фаолият саналади. Унинг асосий вазифаси аҳолининг кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдан иборат.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилик масаласи

Жамият ҳаётининг қай даражада кечиши, ривожланиш сари қўйилаётган қадамлар, қолаверса, исталган ҳаракатдан кутиладиган натижалар албатта кўп жиҳатдан ижтимоий муносабатлар билан бевосита боғлиқ.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Республика ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятида ўтказилаётган оммавий қабулларнинг навбатдагиси Бўстон туманида ташкил этилди.

Сайёр қабулда Олий суд раиси ўринбосари Бахтиёр Исаков ва Андижон вилояти судлари масъуллари 79 нафар фуқарони қабул қилиб, уларни ўйлантираётган масалаларни батафсил ўрганиб чиқишди.

Шаҳрихон туманининг Ваҳим маҳалласида яшовчи Эркинжон Ўринбоев суднинг ҳукмига асосан озодликни чеклаш жазосини ўтаётган эди. Шубҳасизки, бундай ҳолат ўзини англаган инсонга етарлича хулоса чиқариши, эркин ҳаётнинг нақадар тотли неъмат эканини чин дилдан ҳис этиши учун катта сабоқдир.

Эркинжон ҳам суд белгилаган тақиқларга қатъий амал қилиб, тартибли ва намунали эканлигини намоён этгани боис сайёр қабулда мурожаати инобатга олинди – шу куннинг ўзида тайинланган жазодан муддатидан олдин озод қилинди.

Улуғнор туманида яшовчи Гулчеҳрахон Набижонова ҳам тақдирнинг турли синовларига дуч келди. Оиладаги вазият вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш заруратини тақозо қилди. Қабулда унинг муаммоси ўрганиб чиқилиб, қаноатлантирилди.

Сирасини айтганда, оммавий қабулда Эркинжон ҳамда Гулчеҳрахон сингари 33 нафар фуқаронинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинди. Бундан ташқари, 44 та масала юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 2 та шикоят ва ариза иш юритувига қабул қилиб олинди.

Сайт I Telegram I Facebook
Олий суд томонидан Осиё тараққиёт банкининг “Осиё-Тинч океани минтақасида барқарор иқтисодий ривожланиш мақсадида суд салоҳиятини қўллаб-қувватлаш” минтақавий лойиҳаси доирасида иқтисодий ишлар бўйича судьялар учун халқаро тижорат арбитражи бўйича тренинг ташкил этилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, хусусий мулк муҳофазаси ва кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, инвестиция муҳити ва ишбилармонлик ҳолатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар изчил равишда амалга оширилмоқда.

ЮНСИТРАЛ Халқаро савдо арбитражи тўғрисидаги Намунавий қонун асосида 2021 йилнинг 16 февралида Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонун билан иқтисодий судлар ваколатига 9 тоифадаги аризаларни кўриб чиқиш киритилган.

Мазкур Қонуннинг қоидаларини амалиётга жорий қилинишини таъминлаш мақсадида Олий суд томонидан процессуал қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Олий Мажлис қонунчилик палатасига киритилган эди. Қонун 28 апрель куни Сенат томонидан тасдиқланди.

Ушбу Қонуннинг мазмун-моҳияти, арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришга оид судьяларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида Олий суд томонидан Осиё тараққиёт банкининг “Осиё-Тинч океани минтақасида барқарор иқтисодий ривожланиш мақсадида суд салоҳиятини қўллаб-қувватлаш” минтақавий лойиҳаси доирасида тренинг ўтказилди.

Тадбирда Олий суд, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг иқтисодий ишлар бўйича судьялари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Осиё тараққиёт банкининг экспертлари иштирок этишди.

Тренингда экспертлар ҳамда маърузачилар томонидан халқаро тижорат арбитражининг ўзига хос хусусиятлари, халқаро тижорат арбитражи тўғрисидаги қонунчилик, арбитраж билан боғлиқ ишларни кўриш бўйича суд амалиёти, халқаро тажриба хусусида тингловчиларга маълумотлар берилди.

Тренинг судьялар томонидан қизғин мунозара, савол-жавоб ва таклиф-мулоҳазалар асосида ўтди.

Тадбир якунида судьялар халқаро тижорат арбитражи билан боғлиқ етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишганини билдиришди.

Сайт I Telegram I Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида очилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти билан танишди.
Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги - KOICA билан шерикликда ташкил этилган ушбу мажмуада электроника, ахборот технологиялари, автомобилсозлик, тикувчилик, сартарошлик-косметология каби талаб юқори касблар бўйича мутахассислар тайёрланади.
Давлатимиз раҳбари ўқув жараёнларини кўздан кечириб, ёшлар ва хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью открывшегося в Фергане Центра профессионального обучения.
Организованный в сотрудничестве с Корейским агентством международного сотрудничества (KOICA) комплекс готовит специалистов по таким востребованным направлениям, как электроника, информационные технологии, автомобилестроение, швейное дело, парикмахерское дело и косметология.
Глава государства ознакомился с учебным процессом, побеседовал с молодежью и женщинами.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #kasbhunar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter