Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
27.6K photos
10.5K videos
18 files
23K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Фарғона вилоятини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви ривожлантирилиши, жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлашга 1 трлн сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиши айтилди. Вилоятда 2022-2023 йилларда умумий қиймати 31 трлн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши қайд этилди
Уй-жой ва йўллар қуриш, электр энергияси ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, мактаб ва боғчаларни таъмирлаш бўйича режалар маълум қилинди.

С участием Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание по вопросам развития Ферганской области.
В текущем году на развитие специализации каждой махалли, обеспечение занятости населения будет выделено более 1 трлн сумов. В 2022-2023 годах в области будут реализованы инвестпроекты на сумму 31 трлн сумов.
Представлены планы по строительству жилья и дорог, улучшению электро- и водоснабжения, ремонту школ и детских садов.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

Самарқандда судьялар ва адвокатларнинг халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаш бўйича малакасини оширишга оид халқаро семинар-тренинг ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоят суди раиси Л. Қодиров бошчилигида Когон шаҳрида сайёр қабул ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоят судлари раислари ва ўринбосарлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фориш туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоят судлари масъуллари иштирокида Касби туманида сайёр қабул ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook
Фуқаро Аброр Абдувалиевнинг акаси Асрор Абдувалиевга оид жиноят ишига доир видеомурожаати юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг 2018 йил 5 октябрдаги ҳукмига кўра Асрор Абдувалиев Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми “г” банди ва 219-моддаси 2-қисми билан айбли, деб топилган. Унга нисбатан ушбу Кодекснинг 57, 59-моддалари қўлланилиб, 10 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2018 йил 8 ноябрдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Суд қарорларидан норози бўлиб, Асрор Абдувалиевнинг ҳимоячиси томонидан келтирилган кассация шикояти Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, 2021 йил 21 майдаги ажрим билан суд қарорлари ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Макур жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 497-19-моддасига мувофиқ Олий суд раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарлари томонидан келтирилган протест асосида такроран кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
Фермер Темир Муродовнинг видеомурожаати юзасидан

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси АТ Халқ банки манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги, Темир Муродов ва Бахтиёр Муродовдан кредит қарздорлигини ундиришни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 2022 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган.

Аниқроғи, “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги ҳисобидан АТ Халқ банки фойдасига 25 089 АҚШ доллари ҳамда давлат фойдасига 11 189 814 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.

Суднинг 2022 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “Темир Мурод хусусий бўрдоқичилик” фермер хўжалиги томонидан келтирилган апелляция шикояти фуқаролик иши билан бирга Бухоро вилоят судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида кўриб чиқиш учун юборилган.

Қуйи суд қарорининг қонуний, асосли ва адолатлилигига иш шикоят асосида вилоят суди томонидан суд муҳокамасида кўрилганидан сўнг баҳо берилиши маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook
Уч ойлик келиннинг ўлимига ким айбдор?

Жиззах шаҳрининг “Зилол” маҳалласида яшовчи Аҳмаджоновларнинг (мақоладаги персонажларнинг исми-шарифи ўзгартирилди) қизи Назокатга зарбдорлик Искандардан совчи кела бошлади. Йигитнинг опаси Васила ҳар борганда “Ёшлар ҳар куни учрашиб юришади, севишган икки ёшни бахтига қарши чиқманг” деявериб ҳаммани шунга кўндирди. Аслида, Назокатнинг иши чўзилиб кетиб, бир-икки марта Искандар, “Кеч бўлиб қолди, ёлғиз юрманг” деб, Назокатни қаршилигига қарамай, ортидан уйигача эргашиб келган эди, холос. Марҳамат ая, “Учрашиб юрибди!”, “Севишган!” деганлари ёлғон эканини айтган ўз қизининг гапига ишонмади-ю, лекин етти ёт бегона, умуман танимайдиган жувоннинг гапига ишониб, суриштириб нетмай, Назокатни Искандарга беришга рози бўлди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook