Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.89K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Андижон вилоятида Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги оммавий қабули бошланиб, унда Олий суд раиси ўринбосари Бахтиёр Исаков ҳамда Андижон вилояти судлари мутасаддилари ҳам аҳолининг соҳага доир мурожаатларини ўрганиб чиқмоқда.

Халқ билан мулоқот қилишнинг айни шакли оворагарчиликларнинг олдини олиш, одамларнинг вақтини тежаш, мутасадди ҳузурига арз билан келган кишиларнинг ўз дарду ташвишини эмин-эркин баён этишларига имкон бериши баробарида муаммоларга самарали ечим топилаётганлиги билан муҳим аҳамият касб этаётир.

Мазкур қабул жараёнида ҳам андижонликларнинг фуқаролик, жиноят, иқтисодий ҳамда маъмурий судларга дохил мурожаатлари атрофлича тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қуйи суд қарорларидан норози бўлиб юқори инстанция судига битилган шикоятлар айни жойнинг ўзидаёқ расмийлаштирилди.

Шунингдек бир гуруҳ маҳкумларнинг жазони ўташдан муддатидан илгари шартли раившда озод қилиш билан боғлиқ аризалари ҳам қаноатлантирилди.

Қабулда муроди ҳосил бўлган ана шундай бахтиёр фуқаролардан бири – Азизбек Абдуллаевдир.

- Хатога қўл уриб, жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судининг ҳукми билан икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилганлигим мен учун бир умрлик сабоқ бўлди, - дейди А.Абдуллаев. – Ўтган бир йилдан зиёд муддат давомида қилмишимдан етарлича хулоса чиқардим. Бугун давлатимизнинг инсонпарварлик сиёсатини ўзим мисолимда амалда кўрдим. Суд жазодан озод этгач, қўл-оёғимдаги кўринмас занжирлар ечилгандай бўлди гўё. Бугундан ҳаётимни янги саҳифа билан бошлашга, тўғри юриб, тўғри туриб, одамларга ҳамиша яхшилик қилиб яшашга аҳд қилдим.

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Данғара туман судида қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Сайт I Telegram I Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Учкўприк туманида бунёд этилаётган Енгил саноат ва логистика марказига борди.
Давлат раҳбари бу ерда иш бошлаган тикувчилик корхоналари фаолияти билан танишди, тадбиркорлар ва харидорларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Қўштепа туманида ҳам яна бир тўқимачилик корхонаси қурилмоқда. Фабрика йилига 18 миллион метр юқори сифатли мато ҳамда 10 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр легкой промышленности и логистики, строящийся в Учкуприкском районе Ферганской области.
Глава государства ознакомился с деятельностью открывшихся здесь швейных предприятий, условиями, созданными для предпринимателей и покупателей.
Еще одно текстильное предприятие строится в Куштепинском районе. Фабрика будет иметь годовую мощность в 18 миллионов метров высококачественной ткани и 10 миллионов единиц готовой продукции.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Марғилон шаҳрида ташкил этилган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида бўлди, корхоналардан бирида ишлаётган аёллар билан суҳбатлашди.
Бундай саноат зоналарини чекка туманларда ҳам очиб, унга ёшларни жалб этиш, касбга ўргатиш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берилди.
Давлатимиз раҳбари Тошлоқ туманидаги “Agro impex valley” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан ҳам танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Молодежную промышленную и предпринимательскую зону в городе Маргилане, побеседовал с женщинами, работающими на одном из предприятий.
Поручено создать такие промышленные зоны и в отдаленных районах, привлечь туда молодежь, обучить и поддержать их бизнес.
Глава государства ознакомился также с деятельностью общества с ограниченной ответственностью «Agro impex valley» в Ташлакском районе.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter