Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
26.8K photos
9.95K videos
18 files
22.4K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Президент ҳузурида қишлоқ хўжалигида халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларнинг бориши ҳамда таълим сифатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Сўнгги беш йилда соҳага 2,5 миллиард доллар хорижий ресурслар жалб қилинди. Шундан, 1,7 миллиард доллар ўзлаштирилиб, 4 мингга яқин лойиҳа амалга оширилди.

Бунинг ҳисобига 2,5 минг гектар замонавий иссиқхоналар, 11 минг гектар интенсив боғлар, 6 та кўчатчилик хўжалиги ва 350 минг тоннали музлаткичли омборхоналар ташкил этилди.

Бугунги кунда, соҳада 810 миллион доллар ўзлаштириладиган маблағ мавжуд.

Давлатимиз раҳбари ушбу маблағлар ҳисобига қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди.
Йиғилишда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига йил якунига қадар 400 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш топширилди.

Бугунги кунда 580 та янги лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, кредитлар қисқа муддатга берилиши боис уларни амалга ошириш кечикмоқда. Шу муносабат билан:

- вазирликка лойиҳаларни ишга тушириб, лизинг асосида сотиш ваколати берилади.

- Боғдорчилик агентлигига 1 майга қадар 20 миллион доллар, натижага қараб, йил якунига қадар яна 45 миллион доллар ажратилади;

- бунинг ҳисобига жорий йилда 6 та вилоятда 1,8 минг гектарда интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиб, тадбиркорларга камида 7 йил муддатга лизингга берилади.

- 1 майдан боғ ва токзорлар барпо этиш учун кредитлар тадбиркорларга камида 10 йил муддатга ажратилади;

- йил якунига қадар хусусий сектор билан бирга жами 115 минг тоннали 17 та кичик агрологистика марказини ишга туширилади. Улар “тайёр ҳолда” 5 йиллик имтиёзли давр билан камида 10 йилга лизинг асосида сотилади.
Йиғилишда 2022 йилда Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида агрохизматлар марказлари ташкил этилиб, 100 дан ортиқ хизматлар йўлга қўйилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди. Шунингдек:

- қишлоқ хўжалигида маблағларни бошқариш ва мониторинг қилиш ахборот тизимини ишга тушириш;

- ерлар ва экинлар ҳисоби ҳамда мониторингини юритишни рақамлаштириш;

- 1 августга қадар 7 турдаги, 2023 йилда барча турдаги субсидия тўлашни электрон тизимга ўтказиш;

- сув баланси ва сарфи ҳисобини юритиш ҳамда ерларни тўғри суғориш ишларини масофавий мониторинг қилиш ахборот тизимини 1 декабргача Фарғона ва Самарқандда, 2023 йилда барча ҳудудларда жорий қилишга топшириқ берилди.

Президент янги Халқаро қишлоқ хўжалиги университети 2022-2023 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлаши зарурлигини қайд этди.

Биринчи ўқув йилида университетда 7 та мутахассислик бўйича 200 нафар талаба ўқитилади.
Йиғилишда аграр соҳа учун замонавий билимга эга ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Аграр университет билан тизимдаги коллеж ва техникумларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаши зарурлиги таъкидланди.

Бугунги кунда Жиззах, Тошкент ва Фарғонада 3 та қишлоқ хўжалиги техникумини модернизация қилиш бошланди.

“Лекин қолган 31 та техникум ва коллеж билан, 83 та касб-ҳунар мактаби билан қачон шуғулланамиз?”, дея савол қўйди Президент.

Қишлоқ хўжалиги ва олий таълим вазирларига икки ой муддатда техникумлар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Бунда:

- аграр соҳадаги барча техникумлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилади;

- кластер ва бошқа йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари билан ҳамкорликда техникумлардаги ўқув дастурлар, методологияси, дарсликлар ва амалиёт тизими бутунлай қайта кўриб чиқилади;

- техникумлар янги ташкил этиладиган агрохизматлар марказлари билан узвий боғланади.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ҳисобот берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Р. Маҳмудова бошчилигидаги делегация Германия Федератив Республикасида хизмат ташрифи билан бўлиб турибди.

Бугун мамлакатимиз делегацияси аъзолари Висмар шаҳрида ўтказилаётган “Марказий Осиё ва Шарқий Европада маъмурий ҳуқуқ ислоҳотлари” мавзусидаги икки кунлик халқаро конференцияда иштирок этаяпти.

Шунингдек тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Латвия ва Молдавиядан халқаро экспертлар, суд-ҳуқуқ тизими вакиллари иштирок этмоқда.

Р. Маҳмудова конференцияда “Ўзбекистон Республикасида маъмурий юстициянинг шаклланиши” мавзусида маъруза қилиб, тақдимот қилди.

Унда Ўзбекистонда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислохотлари, жумладан, маъмурий судларнинг яратилиши, қонунчиликнинг такомиллаштирилиши, судларда фуқаро ва тадбиркорлар учун яратилган интерактив хизматлар, одил судловга эришиш даражасини ошириш ва судларнинг мустақиллигини таъминлашга доир кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида хорижий экспертларга маълумот берилди.

Шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг таррақиёт стратегиясига асосан келгусида амалга оширилиши белгиланган мақсадлар билан ҳам таништирилди.

Халқаро экспертлар томонидан суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, айниқса, судларнинг рақамлаштирилиши, судьялар ўртасида инсон омилисиз ишларнинг тақсимланиши йўлга қўйилганлиги, яратилган интерактив хизматлар ва қўлайликлар юқори баҳоланди.

Ўзбекистон делегациясининг Германияга ташрифи давом этмоқда.

Сайт I Telegram I Facebook
ЎТГАННИНГ – ЎРОҒИ, КЕТГАННИНГ – КЕТМОНИ
ёки “юз-юз”дан кейинги беюзлик хусусида

Воқелик ичкилик ортидан бошланганини сезиб-илғаб турган бўлсангиз керак. Хуллас, кеч куз кунларининг бирида оғайнилар Улуғнор туманидаги балиқхонада обдон тамадди қилиб, орада “шайтоннинг суви”дан юз грамм-юз граммдан нўш айлайдилар. Ўтиришнинг ҳам, суҳбатнинг ҳам қўри ўчгач, учовлон Наимнинг “Кобальт”ида уйларига йўл оладилар.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Қишлоқ хўжалигида лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда таълим сифатини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига лойиҳаларни ўзи ишга тушириб, лизинг асосида сотиш ваколати юклатилди.
Давлатимиз раҳбари соҳада хизматларни ривожлантириш, экинлар ҳисоби ва сув сарфини онлайн мониторинг қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
Аграр соҳада таълим сифатини яхшилаш, ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш чоралари белгиланди.

Состоялось совещание по вопросам реализации проектов и повышения качества образования в аграрной сфере.
Министерство сельского хозяйства наделено полномочием по самостоятельному запуску проектов и реализации их на условиях лизинга.
Глава государства дал ряд указания касательно развития аграрных услуг, ведения учета посевов и онлайн-мониторинга расхода воды.
Определены меры по улучшению аграрного образования, подготовке специалистов среднего звена.

#Mirziyoyev #yigilish #qishloqxujaligi #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Аграр соҳада таълимни янада ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларнинг бориши масалалари бўйича ўтказилган йиғилиш юзасидан #инфографика.
Очиқлик, ошкоралик – судларнинг асосий мезони

Жиззах вилояти телерадиокомпаниясида вилоят судлари фаолиятини очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш, судлар фаолияти билан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида – жиноят, фуқаролик, иқтисодий ишлар бўйича ҳамда маъмурий судларнинг жорий йил биринчи чорагида одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан журналистлар учун брифинг ташкил этилди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Вақтида қайтарилмаган қарз зиёни билан тўланади

Оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним.

Пул зарур бўлганида қоп-қоп ваъдалар бериб, қарз олиб, сўнг уни қайтармайдиган кимсаларга нисбатан зап топиб айтилганда бу мақол. Аммо лафзсизлик уларни эл ордида бебурд қилиши етмагандек, зарарларига ишлашини ҳам унутмасликлари керак.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Мақсадимиз – оилаларни мустаҳкамлаш

Наманган вилояти ҳокимияти, вилоят суди ҳамда бошқа ҳамкор идоралар вакиллари иштирокида никоҳдан ажралиш ҳолатларини олдини олиш масаласида ҳуқуқий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда судьялар туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, маънавий ва марифий ишлар бўйича шўъба раҳбарлари, ДХА, ФҲДЁ бўлимлари ходимлари, отинойилар ва имом хатиблар, м.ф.й хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Общественные выездные приёмы по судебно-правовым вопросам в Ферганской области

Сайт I Telegram I Facebook