Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга музейлар фаолиятини самарали ташкил этиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Ўтказилган текширишларда республика бўйича 14 та музейда 3 мингдан зиёд нодир ва ноёб маданий бойликлар талон-торож қилингани қайд этилди.
Жумладан, Бухоро давлат музейида жами 31,5 миллиард сўмлик 81 та маданий бойликлар қалбакиларига алмаштириб қўйилгани аниқланган. “Ичан-Қалъа” давлат музей фондида жами 101 та музей ашёлари аслига тўғри келмаслиги маълум бўлди.
Умуман, 30 йилда маданий мерос объектларига етказилган зарар миқдори 4 триллион сўмдан ошган.
Шу боис, Бош прокурор ва туризм вазири бошчилигидаги комиссияга:
- барча музейлар экспонатларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, йил якунига қадар уларнинг электрон базасини яратиш;
- музейлар раҳбар ва ходимларининг билим ва малакасини баҳолаб, лавозимига нолойиқ раҳбарлар ўрнига билимли, ҳалол ва тадбиркор ёшларни қўйиш топширилди.
“Бундан буён музейлардаги шароитларга вилоят ҳокимлари жавобгар бўлади”, деди Президент.

Президент вилоят ҳокимларига бир ой муддатда 52 та таъмирталаб музейларга шахсан бориб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишга кўрсатма берди.
Тошкент шаҳар ҳокимига 1 октябрга қадар хориждан жалб қилинган малакали экспертлар билан бирга Темурийлар тарихи, Ўзбекистон тарихи ҳамда Табиат музейларининг экспозициясини замон талабларига асосан янгилаш бўйича ишларни бошлаш топширилди.
Бу тажриба асосида республикадаги бошқа музейлар ҳам янгиланади.
Ҳозирда музейлардаги 105 минг дона экспонат реставрацияга муҳтожлиги қайд этилди. Йил якунига қадар музей биноларини таъмирлаш ҳамда ашёларни реставрация қилиш учун музейларда 15 та реставрация лабораториясини ташкил қилинади.
Шу билан бирга, музейларнинг кўргазма майдонлари камлиги сабабли атиги 1 фоиз (143 мингта) экспонат намойишга қўйилган.
Бундан ташқари, барчанинг ҳам Савицкий каби музейларга бориш имконияти йўқ.
Шу муносабат билан “Санъатни халққа яқинлаштириш” дастури доирасида ҳудудларда музейларнинг кўчма кўргазмалари ташкил қилинади.

Туризм ва маданий мерос вазирлигига икки ой муддатда янги музейлар ташкил этиш, хусусий музейлар барпо этишни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Бу мақсадларга 50 миллион доллар жалб қилинади.
Шунингдек, Туризм вазирлиги вилоят ҳокимлари билан бирга:
- 4,5 мингдан ортиқ археология ёдгорлигини очиқ осмон остидаги музейларга айлантириш;
- музейлардаги ноёб 2,5 минг экспонатни танлаб олиб, уларнинг нусхасини тайёрлаш ва сотишни йўлга қўйиш чораларини кўради.
Шу билан бирга, “Музейда тун” каби 187 та йирик маданий-кўнгилочар, концерт-томоша тадбирлари ва уста-ҳунармандларнинг маҳорат дарсини ўтказиш имкониятлари бор.
Бунинг учун, музейларни ҳар куни соат 22-00 гача ишлашига рухсат бериш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Президент сифатли транспорт-логистика хизматлари йўлга қўйилмаса, туризмни ривожлантириб бўлмаслигини таъкидлади.
Транспорт харажатларининг юқорилиги хорижий туристларни жалб қилишда асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда.
Ҳалигача халқаро ва маҳаллий йўналишларда лоукостерлар фаолияти самарали йўлга қўйилмагани, замонавий “Афросиёб” поездига чипта олиш учун бир неча ҳафта олдин мурожаат қилиш зарурлиги танқид қилинди.
Шу боис Транспорт вазирлигига бир ой муддатда:
- Фарғона-Бухоро-Фарғона, Фарғона-Урганч-Фарғона йўналишида авиақатновларни;
- Бухоро-Самарқанд, Бухоро-Хива, Бухоро-Термиз йўналишлари бўйича замонавий автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйиш топширилди.
“Ўзбекистон темир йўллари” бир ой муддатда “Афросиёб” тез юрар поездини Шаҳрисабзгача ҳаракатини қайта тиклайдиган бўлди.
Мутасаддиларга 1 сентябрга қадар ҳар куни 2 мингдан зиёд сайёҳларга тарихий масканларни айланиб чиқиш имконини берадиган 2 қаватли мунтазам туристик автобуслар қатновини йўлга қўйишга топшириқ берилди.

Йиғилишда хорижий ва ички сайёҳларнинг авиақатновларга бўлган талабини қондириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди. Жумладан:
- 1 июлдан “Зиёрат туризми” дастури доирасида хорижий авиакомпанияларга кўрсатиладиган хизматларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади;
- йил якунигача маҳаллий авиақатновлар сони ҳафтасига 48 тадан 60 тага, туташувчи қатновлар сони 4 тадан 6 тага етказилади;
- 1 октябрга қадар маҳаллий авиақатновларга мўлжалланган янги “Силк авиа” авиакомпанияси ташкил этилади;
- авиаташиш харажатларини камайтириш мақсадида 9 та самолёт тўлиқ эконом-классга ўтказилади (бунда тарифлар 20 фоизга арзонлашади).
Туризм ва Транспорт вазирликларига бир ой муддатда туризм соҳасида транспорт инфратузилмасини яхшилаш концепциясини тақдимот қилиш бўйича кўрсатма берилди.
Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан соҳа ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Р. Маҳмудова бошчилигидаги делегация Германия халқаро ҳамкорлик ташкилотининг (GIZ) “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш” минтақавий дастури доирасида хизмат сафари билан Германия Федератив Республикасига ташриф буюрди.
Бугун мамлакатимиз делегацияси аъзолари Гамбург минтақавий олий суди ва Гамбург олий маъмурий судида бўлиб, Германиянинг суд-ҳуқуқ соҳаси вакиллари билан учрашди.
Ўтказилган мулоқотларда Гамбург шаҳри конституциявий суди Президенти Б. Фосскюлер, Гамбург судьялар ассоциацияси раиси Х. Хуммельмайер, Гамбург маъмурий судьялар ассоциацияси раиси Х. Альберс, Гамбург адвокатлар ҳайъати директори К. Ляйхт билан конституциявий одил судлов ҳамда юридик касбий ҳамжамиятлар тажрибаси ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.
Ташриф доирасида Ўзбекситон делегацияси Висмар шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё ва Шарқий Европада маъмурий ҳуқуқ ислоҳотлари” мавзусидаги икки кунлик халқаро конференцияда иштирок этади.
Сайт I Telegram I Facebook

Оролбўйида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар бошланди
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбар ходимлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикасида оммавий қабуллар бошланди.
👉 Батафсил

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сквозь призму административного судопроизводства
Одним из направлений проводимой в республике судебной реформы является обеспечение права на судебную защиту, специализация судей и создание специализированных судов, разновидностью которых являются административные суды. Суды данной специализации имеют важное значение в обеспечении с одной стороны, прав и охраняемых законом интересов граждан и юридических лиц от допускаемого в некоторых случаях произвола чиновников, а с другой – способствует стабильности, законности и обоснованности решений и действий государственных и иных органов, а также их должностных лиц.
Читать далее 👈
Подписаться на канал👉 https://t.iss.one/AzizAbidov

«Ажрашиш ва болага фамилия берилиши масаласини қандай ҳал қилиш мумкин?»
Икки йил олдин япониялик йигитга турмушга чиққандим. У билан ўзимизда қонуний никоҳдан ўтганмиз. Аммо ҳаётимиз бўлмади. Келишмовчиликлар кўпайгач, мен Ўзбекистонга қайтдим. Бу орада бефарзанд узоқ қариндошларимиздан бири менга «оғиз солди». Яқинда ўғилли бўлдим. Турмуш ўртоғим болани ўз фамилиясига олмоқчи, бироқ бунинг учун отасининг розилиги керак экан. У эса Японияда, Тошкентга келишни хоҳламаяпти. Қўнғироқларимга жавоб бермаяпти. Ажрашишни ҳал қилиш ва болага фамилия берилиши масаласини қандай ҳал қилиш мумкин?
Батафсил 👈

“Ўзтрансгаз” АЖ тадбиркордан асоссиз равишда пул ечиб олган
Фарғона туманлараро иқтисодий судига “Namangan-Istiqlol bog‘i” масъулияти чекланган жамиятидан даъво ариза келиб тушди. Унда даъвогар жавобгарлар – “Ўзтрансгаз” ва “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятлари ҳисобидан асоссиз ечиб олинган 1 миллиард 64 миллион 757 минг сўмни ундириб беришни сўраган.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Туризмни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
“Ўзбекистон туризм магистрали” бўйлаб, 31 та туман ва шаҳар ҳудудидан ўтувчи йўллар бўйида “Карвонсарой”лар барпо этиш чоралари белгиланди.
Туризм қишлоқларида меҳмон уйлари, овқатланиш ва савдо шохобчалари, кўнгилочар жойлар ташкил этган тадбиркорларга қатор имтиёзлар берилди.
Ички туризмни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по развитию туризма.
Определены меры по строительству караван-сараев вдоль Туристской магистрали Узбекистана – дорог, проходящих через 31 район и город.
Анонсирован ряд льгот для предпринимателей, организующих гостевые дома, точки питания и торговли, развлекательные заведения в туристических селах.
Особое внимание уделено вопросам развития внутреннего туризма.
#Mirziyoyev #videoselektor #turizm #transport
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter