Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
26.9K photos
10K videos
18 files
22.5K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
МАРҒИЛОН ШАҲРИДА СУД-ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ОММАВИЙ ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Фарғона вилоятида Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилаётган суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабуллар бошланди. Дастлабки қабул Марғилон шаҳрида ташкил этилди.

Қабул жараёнида мутасаддилар фуқароларнинг ариза, шикоят ва таклифларини ўргандилар.

Жумладан, Олий суд раиси ўринбосари Ҳ. Тўрахўжаев томонидан жиноят ва фуқаролик ишлари ҳамда маъмурий судларга доир 66 та мурожаат кўриб чиқилиб, 35 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, 5 нафар шахснинг алимент ундириш ҳақидаги аризалари қаноатлантирилди.

Жиноий қилмиши учун айни вақтда суд томонидан тайинланган жазони ўтаётган, аммо хатоларидан чин дилдан пушаймон бўлган 26 нафар шахс эса жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Айни пайтда оммавий қабул Фарғона шаҳрида ўтказилмоқда.

Сайт I Telegram I Facebook
Судлар фаолиятини рақамлаштиришга оид халқаро семинар ташкил этилади

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Сайёр қабуллар аҳоли манфаатларига хизмат қилади

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида суд-ҳуқуқ масаласига бағишланган навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
Олий суд раиси Козимжон Комилов бошчилигида Қашқадарё вилоятида унумдор ерларни ижарага олган фуқаролар билан ўтказилган очиқ мулоқотларда уларга ердан самарали фойдаланиш борасида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди

Маълумки, 2021 йил 23 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришда дехқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ Қашқадарё вилоятида 2022 йил давомида 10 минг 234 гектар ер майдони электрон танлов асосида ғолиб бўлган фуқароларга топширилиши кўзда тутилган. Ушбу ерлар аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 10 сотихдан 1 гектаргача 10 йил муддатга очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилмоқда. Бунда асосий мезон – ердан самарали фойдаланиш ва яратиладиган иш ўринлари этиб белгиланди.

Олий суди раиси К. Комилов қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ижарага берилган қашқадарёлик ер эгалари билан учрашди. Мулоқот давомида ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари борасида тушунчалар берилди.

К. Комилов шартноманинг мазмуни, ердан фойдаланиш ҳуқуқи ва мажбуриятлари ҳақида батафсил маълумотлар берар экан, ер эгаларини бу имкониятдан самарали фойдаланишга чақирди. Учрашув мобайнида ер эгаларига Олий суд томонидан тайёрланган ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича методик қўлланма топширилди.

Мулоқотда иштирок этган ер эгалари бу каби яратилаётган шароит ва имкониятлардан ҳамда ҳар бир қарич ердан унумли ва самарали фойдаланишлари ҳақида таъкидлаб ўтишди. Тадбир якунида иштирокчилар аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва моддий фаровонлигини таъминлашга қаратилаётган алоҳида эътибор учун давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорчилик билдириб, ўз ташаккурномаларини йўллашди.

Сайт I Telegram I Facebook
Оталикни белгилаш тартибининг ўзига хос хусусиятлари

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
УЧҚУДУҚДА АЖРАШИШ ЁҚАСИГА КЕЛИБ ҚОЛГАН ОИЛАЛАР ЯРАШТИРИЛМОҚДА

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг сайёр мажлиси

Сайт I Telegram I Facebook
Қашқадарё вилоятида биринчилардан бўлиб Китоб туманидаги 5-сон ва Қамашидаги 4-сон Меҳрибонлик уйлари ёпилди. У ерда тарбияланганларнинг бир қисми яқинлари бағрига қайтган бўлса, бир қисми оилавий болалар уйларига қабул қилинган.
Президент Шавкат Мирзиёев бугун шундай меҳрибон инсонлар - Ҳусан Холлиев ва Гулбаҳор Хонимова, Шокир Суюнов ва Гулбаҳор Ҳамидова, Бахтиёр Тўраев ва Гулбаҳор Алланазарова оилалари билан учрашиб, уларга миннатдорлик билдирди.

В Кашкадарьинской области одними из первых по республике закрылись дома Мехрибонлик №5 в Китабском районе и №4 в Камашинском районе. Некоторые воспитанники вернулись к родным, другие были приняты в семейные детские дома.
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев встретился с принявшими к себе детей семьями - Хусаном Холлиевым и Гульбахор Ханимовой, Шокиром Суюновым и Гульбахор Хамидовой, Бахтиёром Тураевым и Гульбахор Алланазаровой, выразил им слова благодарности.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #insoniylik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter