Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27.2K photos
10.1K videos
18 files
22.5K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Навоий вилоятида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан ташкил этилган оммавий қабул бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Олий суд раиси ўринбосари Б. Исаков ва Олий суд судьялари иштирок этаяпти.

Бугун Навбаҳор, Нурота, Хатирчи ва Кармана туманлари ҳамда Навоий ва Ғозғон шаҳарлари аҳолисининг соҳага оид мурожаатлари ўрганилди.

Сайт I Telegram I Facebook
Д И Қ Қ А Т !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2022/2023 ўқув йили учун (фуқаролик ишлари, жиноят ишлари, иқтисодий ва маъмурий ихтисосликлар бўйича) талабгорлар қабул қилинади.

Тайёрлаш курсига ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослик бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Тайёрлаш курси бир йиллик ўқув дастури бўйича давлат грантлари асосида амалга оширилади.
Талабгорлар Олий мактабга бевосита ёки электрон шаклда (www.sudyalaroliymaktabi.uz; www.sudya.uz) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
− тайёрлаш курси ихтисослиги номини кўрсатган ҳолда Олий мактаб директори номига ариза;

− талабгор томонидан шахсан тўлдирилган сўровнома ва таржимаи ҳол;

− Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан белгиланган намунадаги шахсий варақа (объективка) ва яқин қариндошлари (талабгор ва унинг турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари, шунингдек талабгорнинг фарзандлари) тўғрисидаги маълумотнома, шу жумладан электрон шаклда;

− олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (таълим йўналиши: юриспруденция; таълим шифри: 5240100) ва унинг иловаси нусхалари;

− талабгорнинг паспорт ёки ID картаси нусхаси;

− меҳнат дафтарчаси нусхаси;
− 3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;

− Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома (086/1 шакл);

- психиатрия ва наркология муассасаларида ҳисобда турмаслиги тўғрисида маълумотнома;

− хорижий давлат фуқаролигини олмаганлиги ёки хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи яшаш гувоҳномасига ёхуд бошқа ҳужжатга эга эмаслиги тўғрисидаги тилхат;

− охирги уч йил давомида бажарган ишлари тўғрисида иш жойидан маълумот-тавсифнома;

− иш жойидан тавсиянома;

− ўзи ва яқин қариндошларининг судланганлик ҳолати бўйича маълумотнома.

Талабгорлардан ҳужжатлар 2022 йилнинг 15 апрелдан 15 майга қадар қабул қилинади.
Талабгорлар томонидан тақдим этиладиган тегишли ҳужжатлар намуналари www.sudyalaroliymaktabi.uz сайтига жойлаштирилган.

Маълумот учун тел: (998) 555-010-199.
Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.
Қабул комиссияси
Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Дори воситаларига талабни ўрганиб, уларни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари белгиланди. Хусусан, жорий йилда режалаштирилган 80 миллион долларлик 34 та лойиҳани ўз вақтида ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.
Юртимизда талаб юқори бўлган 120 турдаги дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 3 йил муддатга кафолатли харид қилиш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития фармацевтической отрасли.
Определены меры по изучению спроса на лекарственные средства, их локализации. В частности, даны поручения по своевременному запуску запланированных на этот год 34 проектов на сумму 80 миллионов долларов.
Поставлена задача наладить гарантированные закупки у отечественных производителей 120 видов востребованных лекарственных средств сроком на 3 года.

#Mirziyoyev #yigilish #farmatsevtika #dorivorlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ердан унумли фойдаланиш: ижара тизими самаралари

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов бошчилигидаги ишчи гуруҳи ижарага ердан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган фуқаролар билан учрашди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Нишон туман судининг сайёр мажлиси

Сайт I Telegram I Facebook
Суд ҳуқуқ масалалари бўйича Навбаҳор туманида сайёр қабул ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғи асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Б.Исаков томонидан 2022 йил 12 апрель кунлари Навоий вилоятинин Навбаҳор туман, Кескантерак истирохат боғида (Кескантерак маданият уйи биноси (Навбаҳор, Нурота ва Хатирчи туманлари) ўтказилган сайёр қабулларида жами
60 нафар фуқаролар қабул қилинди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ўтказилган суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабул

Сайт I Telegram I Facebook
Нафс балоси фирибгар банк ходимини “қора курси”га етаклади

Муаллиф: Шуҳратбек Мирзакаримов, жиноят ишлари бўйича Пахтаобод тумани судининг раиси

Пахтаобод туманида яшовчи П.И (исми ва шарифи ўзгартирилган) деган шахс банкларнинг бирида масъул лавозимда ишлаб туриб, кетма-кет юлғичлик қилиб, фирибгарликни "янги формаси"ни ўйлаб топди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Ароқдан сархуш бўлган эркак хотинини ўлдирди, фарзандлар етим қолди

Афсуски, ичкилик туфайли жаҳолатга берилган, эс-ҳушини йўқотган эркак вояга етмаган фарзандлари тақдирини ўйламай, қотилликка қўл урди. Бу фожеа ўтган йили Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Зарангари ҚФЙга қарашли Каллон қишлоғида юз берди. Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2022 йил 10 февралдаги ҳукмига кўра, қотил З.Ражабовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Батафсил 👈

Сайт I Telegram I Facebook
Д И Қ Қ А Т !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2022/2023 ўқув йили учун (фуқаролик ишлари, жиноят ишлари, иқтисодий ва маъмурий ихтисосликлар бўйича) талабгорлар қабул қилинади.

Тайёрлаш курсига ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослик бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Тайёрлаш курси бир йиллик ўқув дастури бўйича давлат грантлари асосида амалга оширилади.
Талабгорлар Олий мактабга бевосита ёки электрон шаклда (www.sudyalaroliymaktabi.uz; www.sudya.uz) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
− тайёрлаш курси ихтисослиги номини кўрсатган ҳолда Олий мактаб директори номига ариза;

− талабгор томонидан шахсан тўлдирилган сўровнома ва таржимаи ҳол;

− Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан белгиланган намунадаги шахсий варақа (объективка) ва яқин қариндошлари (талабгор ва унинг турмуш ўртоғининг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари, шунингдек талабгорнинг фарзандлари) тўғрисидаги маълумотнома, шу жумладан электрон шаклда;

- олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (таълим йўналиши: юриспруденция; таълим шифри:5240100 (ёки 5380100) ва унинг иловаси нусхалари;

− талабгорнинг паспорт ёки ID картаси нусхаси;

− меҳнат дафтарчаси нусхаси;

− 3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;

− Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома (086/1 шакл);

- психиатрия ва наркология муассасаларида ҳисобда турмаслиги тўғрисида маълумотнома;

− хорижий давлат фуқаролигини олмаганлиги ёки хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи яшаш гувоҳномасига ёхуд бошқа ҳужжатга эга эмаслиги тўғрисидаги тилхат;

− охирги уч йил давомида бажарган ишлари тўғрисида иш жойидан маълумот-тавсифнома;

− иш жойидан тавсиянома;

− ўзи ва яқин қариндошларининг судланганлик ҳолати бўйича маълумотнома.

Талабгорлардан ҳужжатлар 2022 йилнинг 15 апрелдан 15 майга қадар қабул қилинади.

Талабгорлар томонидан тақдим этиладиган тегишли ҳужжатлар намуналари www.sudyalaroliymaktabi.uz сайтига жойлаштирилган.

Маълумот учун тел: (998) 555-010-199.

Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.

Қабул комиссияси

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/sjcosom